Митохондриялар мембранали органоид бўлиб, цитоплазмада жойлашади. Ҳамма ҳужайраларда учрайди ва ўлчами 0,2-5 мк ни ташкил этади. Ҳужайрадаги сони биттадан 100 мингтагача етади. Цитоплазмага нисбатан юқори зичликка эга бўлиб, кимёвий таркиби қуйидагича: оқсиллар 30-40%, ёғлар 28-38% ва РНК 1-6% атрофида бўлади. Митохондриянинг ички тузилиши, яъни матрикси мембрана ёрдамида уни цитоплазмадан ажратиб туради. Митохондрияларда нафас олиш жараёни амалга ошиб, унда макроэргик боғлар ҳосил бўлади, бу боғлар ҳисобига АТФ синтезланади. Ҳосил бўлган энергияни узатиш ва кўпайтириш митохондриядаги ферментлар зиммасига тушади. - Митохондриялар мембранали органоид бўлиб, цитоплазмада жойлашади. Ҳамма ҳужайраларда учрайди ва ўлчами 0,2-5 мк ни ташкил этади. Ҳужайрадаги сони биттадан 100 мингтагача етади. Цитоплазмага нисбатан юқори зичликка эга бўлиб, кимёвий таркиби қуйидагича: оқсиллар 30-40%, ёғлар 28-38% ва РНК 1-6% атрофида бўлади. Митохондриянинг ички тузилиши, яъни матрикси мембрана ёрдамида уни цитоплазмадан ажратиб туради. Митохондрияларда нафас олиш жараёни амалга ошиб, унда макроэргик боғлар ҳосил бўлади, бу боғлар ҳисобига АТФ синтезланади. Ҳосил бўлган энергияни узатиш ва кўпайтириш митохондриядаги ферментлар зиммасига тушади.
- Эндоплазматик тўр каналчалар системасидан иборат бўлиб, юзасида баъзан рибосомаларни тутади, баъзан ҳолларда тутмайди.
- Эндоплазматик тўр қатъий турғун структурага эга. Ноқулай шароитда (кислород етишмаслигида ва бошқа ҳолатларда) ёки ҳужайрага кирганда заҳарли моддалар зарарсизлантириш хоссасига эга. Эндоплазматик тўрда мембрана оқсиллари, ферментлар синтезланиб, улар ҳужайра деворида полисахаридлар синтезланишида иштирок этади. Эндоплазматик тўр орқали моддалар ҳужайра ичига киради.
Гольжи комплекси цитоплазмада жойлашган. У ҳар хил ҳужайраларда турли шаклда, баъзан юмалоқ, таёқчасимон ва донадор бўлади. Ҳужайрадаги сони бир нечтадан то 100 гача бўлади. Унинг ҳужайрадаги вазифаси моддаларни тўплаш ва ҳужайрадан чиқариб ташлашдан иборат. Масалан, Гольжи комплекси ёрдамида углеводлар плазмалеммага узатилади. Гольжи комплекси мембраналари эндоплазматик тўр билан плазмалеммани боғловчи вазифасини бажаради. - Гольжи комплекси цитоплазмада жойлашган. У ҳар хил ҳужайраларда турли шаклда, баъзан юмалоқ, таёқчасимон ва донадор бўлади. Ҳужайрадаги сони бир нечтадан то 100 гача бўлади. Унинг ҳужайрадаги вазифаси моддаларни тўплаш ва ҳужайрадан чиқариб ташлашдан иборат. Масалан, Гольжи комплекси ёрдамида углеводлар плазмалеммага узатилади. Гольжи комплекси мембраналари эндоплазматик тўр билан плазмалеммани боғловчи вазифасини бажаради.
- Рибосомалар субмикроскопик бўлакчалар бўлиб, донадор шаклда ва ўлчами 0,015 мк ни ташкил қилади. Рибосомалар таркибида 55% гача оқсил тутиб, рибонуклеин кислотага бой бўлади. (35% гача). Ҳужайрадаги 65% рибонуклеин кислоталар рибосоманинг асосини ташкил қилади. Улар ҳужайра цитоплазмасида, ядросида ва пластидаларда мужассамлашган бўлади. Рибосомаларда аминокислоталардан оқсил синтезланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |