Протоплазмада сув миқдори 80% ни ташкил қилади. Сув протоплазманинг коллоид системасини сўриб олиб, унинг структура элементини ташкил қилади. Протоплазмада барча кимёвий реакциялар бориб, улар сувда эриган ҳолда бўлиши шарт. - Протоплазмада сув миқдори 80% ни ташкил қилади. Сув протоплазманинг коллоид системасини сўриб олиб, унинг структура элементини ташкил қилади. Протоплазмада барча кимёвий реакциялар бориб, улар сувда эриган ҳолда бўлиши шарт.
- Протоплазманинг асосий бўлаги цитоплазмадир, у ярим суюқ ҳолда бўлиб, ҳужайра ичини ташкил қилади.
- Цитоплазмада органоидлар билан ядро, пластидалар, митохондриялар, рибосомалар ва Гольжи комплекси жойлашади.
- Цитоплазманинг ташқи мембранаси, ҳужайра қобиғи билан чегараланган, уни плазмалемма дейилади. Плазмалемма сувни ва кўпгина ионларни осон ўтказиб, йирик молекулаларни тўхтатиб қолиши мумкин.
- Цитоплазмани вакуоладан ажратиб турадиган мембранаси тонопласт дейилади. Цитоплазмада эндоплазматик тур жойлашган, у тузилишига кўра, шохланган мембраналарни ташкил қилади ва ташқи мембрана билан қўшилиб кетади. Бу мембраналар каналлар ва бўшлиқлардан иборат бўлиб, уларда кимёвий реакциялар амалга ошади.
- Ўсимлик ҳужайрасини тузилиш схемаси:
- 1 - цитоплазма,
- 2 – ядро,
- 3 - митохондрия,
- 4 - хлоропластлар,
- 5 - хромопластлар,
- 6 - крахмал дони
- 7 – Гольджи аппарати,
- 8 - эндоплазматик тўр,
- 9 - вакуола,
- 10 – ҳужайра девори,
- 11 - оралиқпластинка.
Ҳужайра ядроси. Ҳужайранинг асосий ва энг йирик органоидларидандир. Ўсимликлар ҳужайрасининг ядроси 5 мк дан 25 мк гача бўлади. Асосан ҳужайралар ядроси юмалоқ, баъзи чўзилган ҳужайраларда овал шаклда бўлади. Тирик ҳужайраларда, асосан битта ядро бўлса, ўсимликлар ҳужайраси анча чўзиқ бўлиб, таркибида бир нечта ядро тутади. Ёш ўсимликлар ҳужайрасида вакуола ўрнида марказий ҳолатни эгаллайди, ҳужайра катталашиши билан ядро четлашиб ўрнини вакуолага бўшатади. Ядро коллоид система бўлиб, цитоплазмага нисбатан кўпроқ ёпишқоқликка эга. - Ҳужайра ядроси. Ҳужайранинг асосий ва энг йирик органоидларидандир. Ўсимликлар ҳужайрасининг ядроси 5 мк дан 25 мк гача бўлади. Асосан ҳужайралар ядроси юмалоқ, баъзи чўзилган ҳужайраларда овал шаклда бўлади. Тирик ҳужайраларда, асосан битта ядро бўлса, ўсимликлар ҳужайраси анча чўзиқ бўлиб, таркибида бир нечта ядро тутади. Ёш ўсимликлар ҳужайрасида вакуола ўрнида марказий ҳолатни эгаллайди, ҳужайра катталашиши билан ядро четлашиб ўрнини вакуолага бўшатади. Ядро коллоид система бўлиб, цитоплазмага нисбатан кўпроқ ёпишқоқликка эга.
- Пластидлар. Ўсимликлар ҳужайрасининг асосий органоиди. Улар уч хил бўлади. Хлоропластлар - яшил рангли пластида, Хромопластлар - сариқ ва қизғиш рангли пластида ва Лейкопластлар – рангсиз пластидалар. Пластидаларнинг ўлчами 3 мк дан 30 мк гача етади. Лейкопластлар бошқа пластидаларга нисбатан майдароқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |