Атмосфера тузилиши
Ер юзини ўраб турувчи атмосфера тахминан 1000 км баландликкача чўзилган.
15 км баландликкача бўлган энг пастки қатлам тропосфера дейилади. У азон О3, кислород О2 ва азот N2 дан иборат, бу қатлам гидрометеорлар (қор, ёмғир, дўл) мавжудлиги билан характерланади. Трапосфера характери (табиати) қатламлиликдир.
Кейинги қатлам стратосферадир. У асосан азон О3 дан иборат. Шу сабабли у қатламлилик характерига эга эмас.
100 км дан 400 км гача бўлган баландликда – ионосферадир. У ультрафиолет нурланишлар таъсирида эркин электронлар ва ионларга ажрайдиган нейтрал атомлардан иборат. Ионосфера характери (табиати) қатламлилигидир.
Ер атмосфераси фазовий-нобиржинсли ютувчи мухит бўлиб, унинг юқори қатлами – ионосфера, плазмаси эса дисперсион ва анизотроп хоссаларга хам эга. Радиотўлқинларнинг бундай мухитда тарқалиши қуйидаги физик жараёнлар билан ифодаланади:
А) атмосферанинг нобиржинслилиги туфайли тўлқинларнинг синиши; синиш жараёни тўлқиннинг анизотроп ионсферада икки карра синиши туфайли янада мураккаблашади;
Б) атмосферанинг махаллий нобиржинслиликларида майдоннинг сочилиши;
В) тропосфера газлари ва туман, ёмғир каби ёғингарчиликларда майдон кучланганлигининг сусайиши;
Г) ионосферанинг чекланган ўтказувчанлиги натижасида юзага келадиган ютилиш;
Д) анизотроп ионосферада тўлқин қутбланишининг ўзгариши ва ёғингарчиликлардаги деполяризация;
Е) атмосферанинг электрик хоссалари ўзгариши натижасида майдон кучланганлигининг мунтазам ва тасодифий флуктуацияси;
Ж) қабул қилинаётган сигналнинг кўпнурлилиги ҳамда дисперсия туфайли ахборотнинг бузилиши.
Радиотўлқинларнинг синиши. Амосферанинг диэлектрик сингдирувчанлиги баландлик ўзгариши билан бир текис ўзгаради. Бундай мухитда тарқалаётган радиотўлқиннинг траекторияси текис эгрилашади. Бу жараён – рефракция деб аталади.
Рефракция мавжуд бўлганда тўлқин траекторияси шундай эгри чизиқни тасвирлайдики, унга тўлқин энергиясининг тарқалиш тезлигини тавсифловчи вектор урунма хисобланади. Маълумки, энергияси частота полосасида тақсимланган сигналнинг тарқалишида, урунма вектор сифатида дисперсиясиз мухитда (тропосфера, стратосфера) фаза тезлиги вектори, дисперсияли мухитда (ионосфера) эса гурухий тезлик вектори намоён бўлади.
Атмосферанинг турли баландликларида тўлқиннинг тарқалиш тезлиги турлича бўлади. Шунинг учун хам, тўлқин фронтининг элементлари (турли қисмлари) бир-биридан фарқ қилувчи тезликлар билан тарқалади ва бу рефракция ходисасини юзага келтиради, яъни, тарқалиш жараёнида тўлқин фронти бурилади.
Радиотўлқинларнинг тарқалишига асосан, атмосферанинг 1000 км гача бўлган қисми таъсир қўрсатади.
Ионосфера қатлами қандай тузилишга эга? Нима сабабдан ионосфера қатламининг таркиби сутка вақтига қараб ўзгаради?
Do'stlaringiz bilan baham: |