Сифат назоратининг халқаро стандарти 1 молиявий ҳисоботлар аудити ва уларни кўриб чиқИШ, ишонч билдириш ва бошқа турдош хизматлар кўрсатиш бўйича келишувларни бажарувчи аудиторлик ташкилотларида сифат назорати



Download 0,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi0,76 Mb.
#248127
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
A008 standart

Қўлланма ва бошқа тушунтириш маълумотлари
■ Қўллаш, риоя этиш, тегишли талаблар
Кичикроқ аудиторлик ташкилотларга хос мулоҳазалар (Ref: Para. 14)
A1.
Мазкур СНХС ўринли бўлмаган талабларга риоя этилишини талаб этмайди, масалан, 
ходимларга эга бўлмаган якка амалиётчи ҳолатлари. 
Келишув жамоасига тегишли ходимларни тайинлаш бўйича (31-бандга қаранг), кўриб чиқиш
жавобгарликлари бўйича (33-бандга қаранг) ва аудиторлик ташкилоти ичидаги келишув
партнерларига мониторинг натижаларини ҳар йили билдириш бўйича (53-бандга қаранг) сиёсатлар ва
тартиб-таомиллар каби мазкур СНХС даги талаблар ходимлар бўлмаганда ўринли эмас. 



Сифат назорати тизимининг элементлари (Қаранг: 17-банд)

Умуман олганда, сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларини аудиторлик ташкилоти
ходимларига билдириш сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларининг ва уларни ташкил этиш орқали
эришиладиган мақсадларнинг изоҳини, ҳар бир шахс сифат учун шахсий жавобгарликка эгалиги ва унинг
ушбу сиёсатлар ва тартиб-таомилларга риоя этиши кутилаётганлиги тўғрисидаги хабарни ўз ичига олади. 
Аудиторлик ташкилоти ходимларининг сифат назорати масалалари бўйича ўз фикрлари ёки муносабатларини
билдиришини рағбатлантириш аудиторлик ташкилотининг сифат назорати тизимига нисбатан фикр олишнинг
муҳимлигини англатади.

Кичикроқ аудиторлик ташкилотларга хос мулоҳазалар

Сиёсатлар ва тартиб-таомилларни ҳужжатлаштириш ва билдириш кичикроқ аудиторлик ташкилотлар учун
йирикроқ аудиторлик ташкилотларга нисбатан камроқ расмий ва мукаммал бўлиши мумкин.


■ Аудиторлик ташкилоти ичидаги сифат учун лидерлик жавобгарликлари
■ Сифатнинг ички маданиятни рағбатлантириш (Қаранг: 18-банд)
■ A4. Аудиторлик ташкилотининг лидерлиги ва у белгилаган мисоллар аудиторлик
ташкилотининг ички маданиятига сезиларли таъсир кўрсатади. Сифатга-мосланган ички
маданиятни рағбатлантириш аудиторлик ташкилотининг сифат назорати сиёсатлари ва
тартиб-таомилларини таъкидлайдиган барча аудиторлик ташкилоти раҳбарияти
даражаларининг аниқ, мос ва тез-тез чоралари ва ахборотларига ҳамда қуйидаги талабларга
боғлиқ бўлади:
■ (a) профессионал стандартлар ва тегишли юридик ва назорат талабларига мувофиқ
келадиган ишларни амалга ошириш; ва
■ (б) ҳолатларда ўринли бўлган ҳисоботларни чоп этиш.
■ Бундай чоралар ва ахборотлар юқори сифатли ишни тан оладиган ва мукофотлайдиган
маданиятни рағбатлантиради. Ушбу чоралар ва ахборотлар тренинг семинарлари, 
учрашувлар, расмий ёки норасмий мулоқотлар, вазифалар маълумотномалари, қисқа
янгиликлар ёки кўрсатма баёноти орқали, лекин булар билан чекланмаган ҳолда, 
билдирилади. Улар аудиторлик ташкилотининг ички ҳужжатларида ва тренинг 
маълумотларида, сифатнинг муҳимлиги ва унга қандай эришиш мумкинлиги бўйича
аудиторлик ташкилотининг нуқтаи назарини қуллаб-қувватлайдиган ва мустаҳкамлайдиган
партнер ва ходимни баҳолаш тартиб-таомилларида акс эттирилган бўлиши мумкин. 



Сифатга асосланган ички маданиятни рағбатлантиришнинг ўта муҳимлиги аудиторлик
ташкилоти раҳбарияти учун унинг бизнес стратегияси аудиторлик ташкилоти амалга
оширадиган барча келишувларда сифатга эришиш ўта муҳим талаблар шарти остида
бўлишини тан олиш зарурияти ҳисобланади. Бундай ички маданиятни рағбатлантириш
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
■ (a) сифатга нисбатан аудиторлик ташкилотининг ўта муҳим масъулиятини намойиш этиш
мақсадида, унинг ходимларига нисбатан фаолият баҳоланиши, мукофотланиши ва лавозим
оширилишини (жумладан, рағбатлантириш тизимларини) кўзда тутадиган сиёсатлар ва
тартиб-таомилларни белгиланиши;
■ (б) тижорий ҳақ тўлашлар амалга оширилган ишларнинг сифатидан устун бўлмаслиги учун
бошқарув жавобгарликларини юклаш; ва
■ (в) унинг сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш, 
ҳужжатлаштириш ва қуллаб-қувватлаш учун етарли ресурслар билан таъминлаш.
■ Аудиторлик ташкилотининг сифат назорати тизими учун операцион жавобгарликни юклаш
(Қаранг: 19-банд)
■ A6. Етарли ва тегишли тажриба ва қобилият аудиторлик ташкилотининг сифат назорати
тизими учун жавобгар бўлган шахс ёки шахслар учун сифат назорати масалаларини
аниқлашда ва тушунишда ҳамда тегишли сиёсатлар ва тартиб-таомилларни ишлаб чиқишда
имконият яратади. Зарурий ваколат шахс ва шахсларга ушбу сиёсатлар ва тартиб-
таомилларни амалга оширишда имконият яратади.



Тегишли аҳлоқий талаблар

Тегишли аҳлоқий талабларга риоя этилиши (Қаранг: 20-банд)

A7.
АИҲСК кодекси профессионал аҳлоқийнинг фундаментал тамойилларини белгилайди ва фундаментал
тамойиллар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

(a)
Дахлсизлик; 

(б)
Ҳолислик; 

(в)
профессионал билимли anг кузатувчан; 

(г)
Махфийлик; ва

(e)
Профессионал феъл-атвор.

A8.
АИҲСК кодексининг Б қисми муайян ҳолатларда концептуал асос қандай қўлланилишини акс этиради. 
Унда фундаментал тамойилларга риоя этилишига нисбатан хавфларни бартараф этиш учун ўринли бўлиши
мумкин бўлган эҳтиёт чораларининг мисоллари ҳамда хавфларни бартараф этиш учун эҳтиёт чоралари мавжуд
бўлмаган ҳолатларнинг мисоллари акс эттирилган.

A9.
Фундаментал тамойиллар хусусан қуйидагилар орқали мустаҳкамланади: 


аудиторлик ташкилотининг лидерлиги; 


Таълим ва тренинг; 


Мониторинг; ва


Риоя этилмаслигини кўриб чиқиш жараёни. 

«Аудиторлик ташкилоти», «Тармоқ» ва «Тармоқ аудиторлик ташкилоти»нинг таърифлари (Қаранг: 20–25-банд)



Ёзма тасдиқнома қоғоз ёки электрон шаклида бўлиши мумкин. Риоя этилмаслигини
англатадиган маълумот бўйича тасдиқномани олиш ва тегишли чора кўриш орқали, 
аудиторлик ташкилоти мустақилликни сақлаши, масалани ўз ходимларига ҳавола этиши ва
кўринишли қилиши муҳимлигини намойиш этади.
■ Танишлик хавфи (Қаранг: 25-банд)
■ A12. АИҲСК кодексида узоқ давр мобайнида ишонч билдириш топшириғи бўйича айнан бир
катта ходимлардан фойдаланиш орқали юзага келадиган танишлик хавфи ҳамда бундай
хавфларни бартараф этиш учун ўринли бўлиши мумкин бўлган эҳтиёт чоралари муҳокама
қилинади. 
■ A13. Танишлик хавфини бартараф этиш учун тегишли мезонни аниқлаш қуйидагилар каби
масалаларни ўз ичига олиши мумкин: 
■ •
Келишувнинг хусусияти, жумладан жамият манфаати масаласини қамраб олиш
даражаси; ва
■ •
Келишувда катта ходимларнинг хизмат даври.
■ Эҳтиёт чоралари мисоллари катта ходимларнинг ротациясини ёки келишув сифати
назоратини кўриб чиқишни талаб этишни қамраб олади. 



ХАИБСК кодекси яқин муносабатлик хавфи асосан листинг қилинган
тадбиркорлик субъектларнинг молиявий ҳисоботлари аудитлари ҳолатларида ўринли
бўлишини тан олади. Ушбу аудитлар учун, ХАИБСК кодекси олдиндан белгиланган
муддатдан, одатда етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатдан, сўнг асосий аудит 
партнерининг ротациясини талаб этади ва тегишли стандартларни ва йўриқномани
таъминлайди. Миллий талаблар қисқароқ ротация муддатларини белгилаши мумкин.
■ Давлат сектори аудиторлик ташкилотларига хос мулоҳазалар
■ A15. Қонуний меъёрлар давлат сектори аудиторларининг мустақиллиги учун эҳтиёт
чораларини таъминлаши мумкин. Бироқ, мустақилликка нисбатан хавфлар уни ҳимоя
қилишга мўлжалланган ҳар қандай қонуний меъёрларга қарамасдан мавжуд бўлиши
мумкин. Шунинг учун, 20-25-бандларда талаб этилган сиёсатлар ва тартиб-
таомилларни белгилашда, давлат сектори аудитори давлат сектори топшириғига
асосланиши ва ушбу ҳолатдаги мустақилликка нисбатан ҳар қандай хавфларни
бартараф этиши мумкин.
■ A16. 25 ва А14-бандларда қайд қилинган листинг қилинган тадбиркорлик субъектлар
давлат секторида бир хил эмас. Бироқ, шундай давлат сектори тадбиркорлик
субъектлари мавжуд бўлиши мумкинки, қайсики ҳажми, мураккаблиги ёки давлат
манфаатлари жиҳатлари юзасидан аҳамиятлидир ва ўз навбатида кенг кўламдаги
акциядорларга эгадир. Шу туфайли, шундай ҳолатлар бўлиши мумкинки, бунда 
аудиторлик ташкилоти, ўзининг сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларига
асосланган ҳолда, давлат сектори тадбиркорлик субъектини кенгайтирилган сифат
назорати тартиб-таомиллари мақсадлари учун аҳамиятли деб аниқлаши мумкин. 



Мониторинг

Аудиторлик ташкилотининг сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомилларини мониторинг қилиш
(Қаранг: 48-банд)

A64. Сифат назорати ва тартиб-таомилларига риоя этилишини мониторинг қилишнинг мақсади
қуйидагиларни баҳолашни таъминлашдан иборат:


Профессионал стандартларга ва тегишли юридик ва меъёрий талабларга риоя этилиши;


Сифат назорати тизими тегишли тартибда ташкил этилганлиги ва самарали амалга
оширилганлиги; ва


Аудиторлик ташкилотининг сифат назорати сиёсатлари ва тартиб-таомиллари тегишли тартибда
қўлланганлиги, бунинг натижасида эса аудиторлик ташкилоти ёки келишув партнерлари томонидан
тайёрланган ҳисоботлар ҳолатларда ўринли бўлиши. 

A65. Сифат назорати тизимининг узлуксиз мулоҳазалари ва баҳоланиши қуйидагилар каби
масалаларни ўз ичига олади::


Қуйидагиларнинг таҳлили:


Профессионал стандартларга ва тегишли юридик ва меъёрий талабларда янги ўзгаришлар ва
улар аудиторлик ташкилотининг сиёсатлари ва тартиб-таомилларида, ўринли бўлганда, қандай акс
эттирилганлиги; 


Мустақиллик бўйича сиёсатлар ва тартиб-таомилларга риоя этилишининг ёзма тасдиқномаси; 


Узлуксиз профессионал ривожланиш, жумладан тренинг; ва


Буюртмачи билан алоқаларни ва муайян келишувларни қабул қилиш ва давом эттиришга
тегишли қарорлар. 


■ •
Тизимда кўриладиган тузатиш чоралари ва амалга ошириладиган яхшилашларни
аниқлаш, жумладан олинган таклифларни аудиторлик ташкилотининг таълим ва тренинг 
бўйича сиёсатлари ва тартиб-таомилларида инобатга олиш. 
■ •
Тизимда тизимни тушуниш ёки унга риоя этилиши жиҳатидан аниқланган нуқсонларни
тегишли аудиторлик ташкилоти ходимларига билдириш. 
■ •
Сифат назорати сиёсатларида ва тартиб-таомилларида зарурий ўзгаришлар тезда
киритилишини тегишли аудиторлик ташкилоти ходимлари томонидан кузатилиши.
■ A66. Сиёсатлар ва тартиб-таомилларнинг текширув даври, масалан, уч йилни қамраб
оладиган даврни ташкил этиши мумкин. Текширув даври ташкил этиладиган усул, жумладан
алоҳида келишувларни танлаш даври, қуйидагилар каби бир қатор омилларга боғлиқдир:
■ •
Аудиторлик ташкилоти ҳажми. 
■ •
Бўлимларнинг миқдори ва географик жойлашуви. 
■ •
Олинги мониторинг тартиб-таомиллари натижалари. 
■ •
Ходимлар ва бўлимлар эга бўлган ваколат даражаси (масалан, алоҳида бўлимлар ўз
текширувларини ўтказишга ваколатлиги ёки фақатгина бош бўлим уларни ўтказа олишлиги). 
■ •
Аудиторлик ташкилоти амалиёти ва тузилишининг хусусияти ва мураккаблиги. 
■ •
Аудиторлик ташкилоти буюртмачилари ва муайян келишувлар билан боғлиқ хатарлар.


■ Сифат назорати тизимини 
Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish