Сифат назорати бўлимида меъёрдан ортиқ нуқсонли маҳсулотларни аниқлаш ва рўйхатга олиш тартиби. Мундарижа:
Меъёрдан ортиқ маҳсулот тушунчаси.
Меъёрдан ортиқ маҳсулотни нуқсонлари бўйича кодлаш тартиби.
Меъёрдан ортиқ ишланган нуқсонли маҳсулотни рўйхатга олиш тартиби.
Рўйхатга олинган нуқсонли маҳсулот бўйича сифат назорати бўлимида кўриб чиқиш учун сақлаш тартиби.
Сифатли ишланган маҳсулот учун ишчи ходимни рағбатлантириш тартиби.
Меъёрдан ортиқ маҳсулот тушунчаси.
1.1 Жамиятда ишланган хар бир артикулдаги маҳсулот учун меъёр 2,13% қилиб белгиланган ва ушбу меъёрни назорат қилиш учун сифат назорати бўлими ташкил қилинган. Сифат назорати бўлими тўғридан тўғри бош директорга бўйсунади ва ҳисобот беради.
2. Меъёрдан ортиқ маҳсулотни нуқсонлари бўйича кодлаш тартиби. 2.1 Жамиятда меъёрдан ортиқ маҳсулотлар махсус кодлар орқали рўйхатга олинади, ушбу рўйхат 26.12.2020 йилдаги № ___-сонли буйруқ асосида бош директор ва бош технолог томонидан Жадвал №1 тасдиқланган. (жадвал №1 илова қилинади). Жадвал сифат назорати бўлимида сақланади ва янги турдаги нуқсон учраса янги код билан сифат назорати бўлими томонидан жадвалга қўшимча қўшилади.
3.Меъёрдан ортиқ ишланган нуқсонли маҳсулотни рўйхатга олиш тартиби. 3.1 Ҳар куни сифат назорати бўлимида ишлаб чиқаришдан келган ва белгиланган меъёрдан ортган маҳсулотлар 26.12.2020 йилдаги № ____-сонли буйруқ асосида бош директор томонидан тасдиқланган Жадвал №2 га туширилади. (жадвал №2 илова қилинади). Жадвални тайёрлаш сифат назорати бўлими бошлиғига, назорат қилиб бориш унинг ўринбосарига юклатилади.
3.2 Жадвал № 2 ҳар ҳафтанинг душанба куни соат 10:00 да ўтган 6 иш куни учун тўлиқ ёпилади, бунда жадвалда сўралган барча маълумотлар тўлиқ ёзилган бўлиши керак. Жадвал тўлдирилгандан сўнг сифат назорати бўлими ва ишлаб чиқариш директори имзоси билан тасдиқланади. Тасдиқланган жадвал белгиланган кодлар асосида (жадвал №3) жарима тарифлари бўйича ишчи-хизматчининг мукофот пулидан ушлаш учун бош бухгалтерга ҳар ҳафтанинг душанба куни тақдим қилиб борилади, бош бухгалтер ҳафтанинг сешанба куни умумий жадвални жарима бурчагига жойлаштириш учун беради. 3.2 бандда кўрсатилган жараённинг тўлиқ бажарилиши учун сифат назорати бўлими бошлиғи масъул ҳисобланади.
3.3 Бош бухгалтер сифат назорати бўлими бошлиғидан қабул қилинган Жадвал 2ни ҳар ойнинг охирида сарҳисоб (итог) қилган ҳолда ойлик ишлайдиган ходимига Жадвал №3да белгиланган тариф бўйича мукофот пулидан ушлаб қолиш учун тақдим қилади ва мукофот пулидан ушланишини назорат қилади, ва мукофот пулини жадвал № 4 бўйича ушланишини назорат қилади.
4. Рўйхатга олинган нуқсонли маҳсулот бўйича сифат назорати бўлимида кўриб чиқиш учун сақлаш тартиби. 4.1 Меъёрдан ортган нуқсонли маҳсулотлар сифат назорати бўлимида махсус ажратилган бурчакда ҳар бир бўлим ва смена учун алоҳида ташкил қилинган жавонга маҳсулот йўналиш картаси ва нуқсони аниқланган маҳсулот намунаси билан биргаликда жойлаб қўйилади. Жойлаб қўйилган маҳсулот 24 соат давомида сақланади ва ушбу муддат ичида ҳатога йўл қўйган бўлим каттаси (старший) кўриб фикрини ёки эътирозини айтиши мумкин. Муддати ўтгандан кейин эътирозлар қабул қилинмайди. Бўлинмалардан келган сифат бўйича эътирозларни ишлаб чиқариш директори қабул қилади ва хато қилган ходимга тушунтириш ишини ўтказади.
4.2 24 соат вақт ўтгач сифат жавонидаги меъёрдан ортган нуқсонли маҳсулотлар жамият сифат назорати бўлими архивига сақлаш учун топширилади. Топширилган маҳсулотлар махсус дафтарга қайд этилиб, топширувчи ва қабул қилувчи томонидан имзоланади.
5. Сифатли ишланган маҳсулот учун ишчи ходимни рағбатлантириш тартиби. 5.1 Сифат назорати бўлимида рағбатлантириш бурчаги ташкил қилинади., ушбу бурчакда ўтган 6 иш кунидаги маҳсулотни 2,13% меъёрдан ошмаган ҳолда ишлаган бўлимлар рўйхати эълон қилинади. (Бурчакни янгилаб бориш бўйича сифат назорати бўлими бошлиғи масъул ҳисобланади). Намунали ходимлар молия бўлими томонидан белгиланган тариф асосида молиявий рағбатлантирилади.