Сиддиқ МЎмин беморликда кечган туйғулар пайғамбар ёши



Download 68 Kb.
bet4/4
Sana21.02.2022
Hajmi68 Kb.
#27671
1   2   3   4
Bog'liq
БЕМОРЛИКДА КЕЧГАН ТУЙҒУЛАР

ЎНГ ВА ЧАП ҚЎЛЛАР


(Бемор шоир ҳазили)

Берганмисиз сира эътибор –


Фарқи бордир ўнг ва чап қўлнинг.
Ҳар бир қўлнинг ўз хислати бор,
Билмасангиз, хабардор бўлинг:

Чап қўл асли юракка яқин,


Шунинг учун доим иззатда.
Боқмоқ бўлиб эгасин, халқин
Ўнг қўл шўрлик доим хизматда.

Тинмай хизмат қилгани боис,


Бўртиб чиққан томирлари ҳам.
Чап қўл эса салгина ноқис –
Бир нарсани тутмайди маҳкам.
Мен булардан бўлдим хабардор
Ётганимда шифохонада.
Ҳамширалар бўлди “харидор”
Ўнг қўлимга – мард-мардонага.

Ўнг қўлга ниш урмоқ осонроқ,


Топиш мушкул чап қўл томирин.
Камситмоқчи эмасман, бироқ
Ҳамширалар биларкан сирин.

Шунинг учун улар доимо:


– Ўнг қўлингиз узатинг, – дейди.
Томиримдан киради шифо,
Ҳамширалар ҳеч аямайди.

...Гулнорага ўнг қўлим бердим,


Гулмирага чап қўлим қолди.
Қўлларимни бўлиб бердим-у
Муяссарга юрагим қолди.

Бу гапларим гарчи сал ҳазил


Ўнг ва чап қўл фарқин билайлик.
Ҳаётимиз ўтмасин маҳзун –
Баъзан ҳазиллашиб турайлик...


2019 йил 5 август
КАЙФИЯТ

Ким ундай ўйлайди, ким эса бундай,


Аслида бу нарса аёндир кундай.
Менинг бир жайдари фалсафам шундай:
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Кайфият соз бўлса, ҳамма ишинг соз,


Ҳатто қаҳратон ҳам бўлиб кетар ёз.
Гапимга қулоқ сол, дил лавҳингга ёз:
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Яна бир тилсимни айлайин баён:


Кайфият бўлмаса – ҳар нарса ёмон,
Суюкли рафиқанг – мисоли чаён,
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Кузатдим раҳбарлар жамиятини –


Доимо асрайди ҳамиятини.
Билиб кир ёнига кайфиятини –
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Тани сиҳатлик ҳам у билан боғлиқ,


Кайфият зўр бўлса, зўр бўлар соғлиқ.
Сендан узоқ турсин каландимоғлик,
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Кайфият бўлмаса, соқол олинмас,


Аёл ўсма қўйиб, сочин таролмас.
Йўлчи манзилига етиб боролмас:
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Ойлаб боролмайсан онанг ёнига,


Тегасан ҳаттоки боланг жонига,
У таъсир этади инсон ҳолига:
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Кайфият бор экан, шеър ўқияпсиз,


Чала жойларига сўз тўқияпсиз,
Ҳамроҳингиз нуқиб, ўқи, деяпсиз,
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу.

Кайфият бўлмаса, шеър ёзармидим,


Шеърият баҳона дил ёзармидим.
Шу шеърни ёздим-у ўзим ҳам билдим:
Дунёда кайфият – энг сирли туйғу!..


2019 йил
6 август
Download 68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish