Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

 Жисмоний маданият — жамият аъзолари жисмоний камолотга эришишини мақсадга 
мувофиқ равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, методлар ва шароитларни яратиш ва 
улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқларнинг мажмуасидир.
Жисмоний маданият жамиятнинг ривожланишида маълум хизматларни бажаради: 
1.Инсон ҳаракат фаолиятини рационал меъёри (нормалари)ни белгилаш. 
2.Жисмоний тарбияга оид маданий ахборотни тўплаш (ахборийлик) хизмати ва уни авлоддан 
авлодга узатиш ва тарқатишга воситачилик қилади. 
3.Шахслараро мулоқот, ўзаро алоқа (коммуникативлик) муносабатларини шакллантириши. 
4.Шахснинг ҳаракат эстетикаси талабини қондириш билан боғлиқ (эстетикага оид) хизмати. 
5.Инсоннинг доимий ҳаракат қилишга бўлган табиий талабини қондириш билан боғлиқ бўлган 
ва унинг кундалик турмуш учун лозим даражадаги жисман-яроқлилик ҳолатини таъминлаш 
(биологик) хизмати. 
Жисмоний маданиятнинг бошланғич замини шартли равишда «мактабгача ва 
мактабнинг жисмоний маданияти» орқали яратилади. Бу билан мактабгача ёшдаги болалар 
муассасаларида умумтаълим мактаблари ва бошқа ўқув тарбия муассасаларида жисмоний 
маданият ўкув дарси сифатида мажбурий машғулот эканлигини тушунамиз. Бу ўз навбатида 
умумий жисмоний маълумот учун асос яратади, жисмоний қобилиятларининг ҳар томонлама 
ривожланиши, мустаҳкам соғлик базасининг вужудга келишига сабабчи бўлади. Бу билан ҳар 
томонлама шахс учун зарур бўлган жисмоний салоҳият даражасининг асосини яратишга 
кафолат вужудга келади. 
Мактаб жисмоний маданияти эса тарбияланувчида жисми тарбияси учун заминни 
шаклланишига асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шундай экан жисмоний маданият 
таълимини ташкил этишда замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш 
таълимнинг самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади. 
Таълим технологияларини жисмоний маданият таълими жараёнига жорий этиш, балки 
ўқитувчилар жамоаси педагогик маҳоратини доимий ошириб боришни, ўқув-тарбия жараёнини 
юксак назарий-услубий даражада амалга оширишга тайёрлашни, ўқитиш ва тарбиялашнинг 
илғор усуллари, шакллари ва воситаларини қўллаш кўникмаларини шакллантиришни кўзда 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish