Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар


Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар



Download 3,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet160/312
Sana24.02.2022
Hajmi3,24 Mb.
#191213
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   312
Bog'liq
Инновационные технологии в спорте и физическом воспитании подрастающего поколения (1)

Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар 
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
 
143 
КУРАШЧИ МАЪНАВИЙ – ИРОДАВИЙ ТАЙЁРГАРЛИГИДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН 
СИФАТЛАР КОРРЕЛЯЦИЯСИНИ ЎРГАНИШ 
Каримов У.Р., катта ўқитувчи 
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Чирчиқ, Ўзбекистон 
 
Курашчилар спорт фаолиятида маънавий - иродавий тайёргарлик даражасини 
юксалтириш учун фойдаланиладиган сифатларнинг аҳамиятини педагогик изланиш йўли билан
аниқлаш ҳамда уларнинг жисмоний ва маънавий-иродавий тайёргарлик даражасини 
ривожлантирувчи энг эффектив назорат топшириқларни (тестларни) баҳолаш мақсадида 
курашчиларни тренировка ва мусобақа фаолияти жараёнида маънавий - иродавий назорат – тест 
(жами 10 та) топшириқларини бажаришлари натижасида фойдаланилган сифатларининг 
статистик характеристикалари ижобий томонга ўзгаради деган ишчи гипотеза илгари сурилди. 
 Мазкур ишчи гипотезани текшириш учун курашчиларнинг ўқув – тренировка ва мусобақа 
жараёнлари давомида (Ўзбекистон Республикаси Олимпия резервлари коллежида) курашчилар 
фаолиятида жисмоний ва маънавий-иродавий тайёргарлик даражаси аниқланди, шунингдек, 
курашчиларнинг тайёргарлигига назорат тестлари факторининг таъсири ўрганилди.
Мавжуд адабиётлардаги маълумотларни ва кураш соҳаси мутахассислари фикрларини 
инобатга олган ҳолда курашчиларни жисмоний ва иродавий сифатларининг ривожланишга 
муҳим таъсир этувчи ва ривожланганлик даражасини ифодаловчи [2, 3] қуйидаги 10 та тест – 
топшириқ танланди : 
1. ерга қўл билан таянган ҳолда 10 марта кўтарилиб тушиш (отжимание) натижаси 
(секундларда) 
2. Ромберг синови (тести) 
3. Яроцкий тести натижаси (секундларда) 
4. Топпинг-тест (4 қисмни ҳар бирида 10 секунд давомида 10 секундли интервал билан 
нуқталар қўйишда қўйилган нуқталар сони) 
5. оёқ юзини букилиш кучи – оёқ учида туриш кучи (кг) 
6. қўлни ёйилиш пайтидаги кучи (кг) 
7. қоматни тиклаш кучи (кг)
8. қўл билан таянган ҳолда 5 марта чапак чалиш (секунд) 
9. тўсинда тортилиш (марта) 
10. юқори стартдан 100 метрга югуриш натижаси (секундларда) 
Ўтказилган тест натижаларга математик статистика усулларидан ва тестлар назариясидан 
фойдаланиб қайта ишлов берилди [1], яъни натижаларнинг ўртача арифметик қиймати орасида 
ўртача квадратик четланиш (оғиш) 

, вариация коэффициенти V сингари кўрсаткичлар 
ҳисобланди.
Олинган натижалар 

- ўртача квадратик оғишнинг энг яхши (кичик) қиймати 8- (қўл 
билан таяниб 5 марта чапак чалиш), 9- (тўсинда 10 марта тортилиш), 3- (Яроцкий тести), 10- 
(100 метрга югуриш) ва 2- (Ромберг синови) тестларда кузатилди ва сон қиймати 0,009 дан 0,158 
гача интервалда ўзгаради. Энг ёмон (катта) оғишлар эса 7 – (қоматни тиклаш кучи), 6- (ўнг қўлни 
ёйилиш пайтидаги кучи) ва 5- (оёқ юзини букилиш кучи) тестларида кузатилди ва сон қиймати 
12,4 дан 50 гача интервалда ўзгаради.
Худди шундай фикрни вариация коэффициенти ҳам тасдиқлайди. Жумладан, юқорида 
айтиб ўтилганидек, V нинг қиймати 0 – 10 % бўлганда – кичик (1-, 2-, 3-, 7, 8-, 9- ва 10-тестлар), 
11 – 20 % бўлганда – ўртача (4-тест) ва V › 20 % бўлганда (5- ва 6- тестлар) катта бўлади.
Ўтказилган тестларда олинган натижалар курашчилар учун информатив (валидли) 
тестларни аниқлаш, яъни курашчи – спортчиларни жисмоний ва маънавий-иродавий 
тайёргарлигига ихтисослашган талабларини энг яхши акс эттирадиган тестларни аниқлаш 
мақсадида статистик таҳлил қилинди.
Ушбу масала мос тестлардаги натижалар билан курашчининг мусобақада эгаллаган 
ўрни ўртасидаги корреляция коэффициентини ҳисоблаш йўли билан ҳал этилди. Корреляция 
коэффициентлари орасида етарлича юқори баҳоларнинг мавжудлиги мазкур кўрсаткичлар 



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   312




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish