Ўсиб келаётган ёш авлод жисмоний тарбияси ва спортда инновацион технологиялар
Халқаро иштирокчилар ҳамкорлигида республика илмий-амалий анжумани материаллари
59
- effective application of existing experience in newconditions;
- ability to reflectively assess their own activities and theirresults;
- formation of an individual style of pedagogical activity on the basis of a combination and
development of standard and individually unique features of the teacher's personality;
- ability to improvise, based on knowledge andintuition;
- ability to see differentoptions.
What qualities should an artistic teacher have? An artistic teacher should be able to formulate
and solve pedagogical problems; to build its activities taking into account changing social and other
conditions; to be able to see and develop the individual abilities of their pupils; own forms and methods
of heuristic activity; is self- educated, capable of personal artistic growth, reflexive activity, awareness
of artistic changes.
References:
1. Krishnamurti J., 2003. Education and the Meaning ofLife
2. Perfection from the inside, 2018. Development of creative thinking. [online] Perfection from
the inside. [Electronic resource]. URL: http://soverhsenstvo-iznutry.ru/razvitie-kreativnogo-
myshleniya/ (date of acces:02.02.2018).
3. Shcherbakova T.N., 2018. Art in the activity of a modern teacher. [online] Young scientist.
МАКТАБДА СИНФДАН ТАШҚАРИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ИШЛАРИНИ ЙЎЛГА
ҚЎЙИШ БЎЙИЧА ЯНГИЧА ЁНДАШУВ
Музафарова Ф.Б., ўқитувчи, Рамазонова О., талаба
Бухоро давлат университети, Бухоро, Ўзбекистон
Мактаб ўқувчилари жисмоний тарбиясининг амалда ҳал қилиниши махсус ташкил
қилинган жисмоний маданият машғулотларида амалга оширилади. Машғулот даврида ва фақат
машғулот орқали жисмоний тарбиянинг воситалари, умумий ва методик принциплари ҳаётга
тадбиқ қилинади. Мактаб учун кўп миқдорда турли хил машғулотлар шакли характерлидир.
Баъзи услубшунослар жисмоний тарбия машғулотлари шаклининг кўплигини
машқларни бажаришда фақат вақтни чўзиш ва шу билан мактаб ўқувчиларининг ҳаракатга
бўлган талабини қондириш учунгина зарур деб қарайдилар. Шу билан бир қаторда мактабда,
мактабдан ташқари ва оилада ўтказиладиган машғулотларнинг шакли, хусусиятлари ва уларни
ўтказиш шароити шуни кўрсатадики, бу машғулотларнинг биронтаси олиб ташланса, педагогик
жараён узлуксизлигининг бузилишига ҳамда жисмоний тарбия вазифалари бажарилиши
сифатининг сусайишига олиб келади. Бинобарин, соғломлаштириш учун – “соғломлаштириш
кунлари” да, тарғибот учун эса - спортга бағишланган кечаларда яхши шароит яратилиши
мумкин. Бу жиҳат жисмоний тарбия дарслари сонидан қатъий-назар мактаб ўқувчилари
жисмоний тарбиясининг барча шаклларини ҳар томонлама ривожлантириш ва улардан
самарали фойдаланиш зарур эканлигини кўрсатади.
Жисмоний тарбия назарияси ва амалиётида жисмоний тарбия бўйича мактаб ўқувчилари
машғулотлари барча шаклларини 2 гуруҳга ажратиш қабул қилинган. Бири асосан дарс вақтида
ўқиш ва ўқитиш жараёнини ўзида мужассамлаштирса, иккинчичси, дарсдан ташқари вақтда
тарбияловчи таъсир кўрсатиш комплекси ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг жисмоний тарбиясининг машғулотлари мактабда ўқув ишлари, синфдан
ташкари ишлар жисмоний маданият - соғломлаштириш ишлари, мактабдан ташкари
муассасаларда ва оилада куйидаги шаклларда: «жисмоний тарбия дарси», «дарсгача
гимнастика», «жисмоний тарбия минутлари ва паузалари», «катта танаффусдаги уюштирилган
ўйинлар», «спорт кўнгил очишлари (вақт ўтказиш учун)», «узайтирилган кунли мактаблардаги
жисмоний маданият машғулотлари (спорт соатлари)», «спорт секциялари», «спорт байрамлари»
, «мусобақалар», «Қувноқлар ва зукколар» учрашувлари, «саломатлик куни» ва ҳ.к.дек ўндан
ортиқ хил синфдан ташқари ишлар тарзида ташкилланади.
Машғулотлар шакллари
Do'stlaringiz bilan baham: |