7.1-расм.Кескич билан резpбани кесиш усуллари:
а-учта кескич билан трапецоидал резpбани очиш; б-иккита кескич билан тўғри бурчакли резpбани очиш; в-учта кескич билан тўғри бурчакли резpбани очиш
Трапецоидал резpбанинг профили учидаги бурчаги 300 га баробар бўлган тенг ёнли трапеция шаклида бўлади. Хомаки резpба тўғри кескич билан қирқилади, шундан кейин, резpба қадамининг ўлчамига, резpбанинг қанчалик аниқ ва тоза бўлишига қараб, у бир ёки икки кескич билан узил-кесил қирқилади. Резpбанинг қадами камида 10 мм бўлганда битта умумий кескич икки кескичга: чапақай ва ўнақай кескичларга бўлинади ва бу кескичлардан ҳар бири резpба профилининг тегишли ёнларини кесади.
Агар қирқиладиган резpба бир неча киримли бўлса, дастлаб бир йўли қирқилади, шундан кейин, резpба қирқилаётган деталp резpбанинг иккинчи киримига тўғриланиб, бурилганда кескич дастлабки вазиятда қўзғалмай туриши учун суриш занжири ажратилади. Кўп киримли резpба қирқишда поводокли патронлардан фойдаланилади.
7.2-расм. Кўп киримли резpба қирқиш учун поводокли патронлар
а-пазли; б- махсус планшайбали
Токарлик-винтқирқиш дастгоҳларида ташқи резpбани айланувчи кескичлар билан қирқиш мумкин. Бунинг учун дастгоҳ марказига ёки патронига маҳкамланган деталp айлантирилади. Дастгоҳ суппортида маҳкамланган махсус каллакда қаттиқ қотишмали кескич ўрнатилади. Деталp ўқига эксцентрик жойлашган каллак махсус узатма орқали айланади. Бунинг натижасида кескич деталp атрофида айланиб резpбани қир-қади. (7.3-расм.)
7.3-расм.Айланувчи кескичлар билан резpбани қирқиш шакли
Ташқи ва ички резpбаларни гребёнкалар ёрдамида қирқиш мумкин. Гребенкалар билан резpба қирқиш кескич билан резpба қирқиш билан бир хил. Резpба гребёнкалари резpба кескичларидан шу билан фарқ қиладики, конструкцияси жиҳатидан олганда бирга қўшилган бир нечта кескичдан иборат, бу кескичларнинг профили қирқиладиган резpба профили каби бўлади. Гребёнканинг дастлабки икки-уч тиши = 25-300 бурчак остида ясалган бўлиб, гребёнканинг кесувчи қисмини ташкил этади. Бу кесувчи қисми резpба ҳосил бўлиш жараёнида асосий ишни бажаради. Гребёнканинг қолган қисми уч-олти тишдан иборат бўлиб, бу тишлар резpбани калибрлайди ва унинг профилини талаб этилган ўлчамларга етказади. Гребёнка калибрловчи қисмининг тишлари ўлчами бир хил бўлади. Гребёнкада бир нечта кесувчи тиш бўлганлигидан резpбани икки, уч ёки бир ўтишда қирқишга имкон беради. Гребёнка резpбадан бўйлама йўналишда чиқишга имкон берадиган деталларга резpба қир-қишдагина ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |