3. 7- расм Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш корхоналарида чуқур тешикларга ишлов беришда парманинг метал қириндиларга тиқилиб қолишини олдини олиш учун , жумладан автоматлаштирилган ишлаб чиқаришда кенг қўлланиладиган рақамли дастур билан бошқариладиган дастгоҳларда чуқур тешикларни пармалаш спирал парма билан бажарилса , маълум бир белгиланган чуқурлик пармалангандан кейин парма ташқарига чиқарилиб , яна қайта пармалаш давом эттириш кузда тутилади. Парма ташқарига чиқарилганда марказдан қочма куч ва оғирлик кучи таъсирида парма қириндилардан тозаланади.
Пармалаш жараёни юқорида айтилганидек, қайтарилувчи циклда бир неча марта ўтилади (масалан, ҳар 10мм пармалашдан сўнг парма қайтарилади), шунинг учун умумий цикл вақти ошади. Агар ишчи циклдаги тешиш йўлини узунроқ қилиб олинса , парма синиши ёки тез ўтмасланиши мумкин, бу муаммоларни хал этиш учун , чуқур тешикларни пармалашда автоматлаштирилган дастгохда тешиш жараёнини доимий назорат қилиб борилиши ва тўғри ташхис қўйилиши учун адаптив бошқариш усулида фойдаланишни тавсия этамиз.
Тешиш жараёнини назорат қилиш ва адаптив бошқариш учун биз қуйидаги икки усулни
виброакустик сигналлар бўйича
қувват миқдори бўйича
аниклаш усуларини таклиф қилишимиз мумкин. Маълумки, тешиш жараёнида жуда катта деформацияланиш ва ишқаланиш юзага келади, бунинг натижада виброакустик сигналлар ёки қувватни ошиши (ўзгариши) юзага келади.
Қувватнинг ёки виброакустик сигналнинг нормал ишлаш жараёнида ва қиринди тўпланиб қолгандаги ишлаш жараёнидаги миқдорларини таққослаш асосида бошқарув тизимида суришларини озайтириш ёки қайта пармалаш учун командалар ҳосил қилиш мумкин.
Тешиш жараёнини, дастур асосида адаптив бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳозирги кунда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тажрибалар вертикал пармалаш дастгоҳида олиб борилиши виброакустик сигналларни GT – 250 датчик ва L 783 Аналог сонли ўзгартиргичдан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Бу усулни қўллаш билан пармани турғунлик даврининг 1,5–1.7 баробарга циклдаги иш унумдорлигини эса 1,2 – 1,3 баробарга (20-30 %) ошиши кутилмоқда.
Адабиётлар ва диссертациялар таҳлили шуни кўрсатадики РДБ дастгохида чуқур тешикларни тешиш жараёнида L-55 мм тешикни тешиш учун кетган вақт tр = 1.66 мин вақт сарфланган ундан ишчи юришга 46% вақт сарфланмоқда ёрдамчи қўшимча вақтларга эса tё = 1.44 мин. сарфланмоқда.Бундан кўриниб турибдики РДБ дастгохида Т данавий вақт кўп сарфланмоқда,чунки чуқур тешиш жараёнида ҳар 5мм қириндини чиқариб ташлаш учун кесувчи свирлони10 марта тушиб чиқиши амалга оширилади чунки РДБ да дастгохларида тешиш тезлиги ва суришлар қиймати кесувчи пармани синишини олдини олиш мақсадида пасайтирилади
Бу усулни тахлил қилиб чиқиб шу таклифга келдикки кесувчи парма билан детал орасидаги 4мм масофа мавжуд бўлиб буни3 мм ги озайтириш хисобига вақтни озайтиришимиз мумкин.Бунинг учун хозирда ишлаб чиқаришга қўлланилаётган махсус дотчиклардан фойдаланамиз мумкин яъни бунинг ишлаш принципи кесувчи детални кесувчи пармага датчиклар ўрнатилган холда қўлланилади яъни программа бўйича кесувчи парма деталга текгунга қадар тез юриш билан келади деталга тешгандан кейин эса ишчи юришга ўтилиши кўзда тутилади.
3. 8-расм. а- Гидротизим танасини чизмаси
3.9-расм б-гидротизим танаси
3.10 - расм “Бутилка қолипи”
Фарғона водийси региони ишлаб чиқариш корхоналарида таёрланаётган деталларда чуқур тешикларга ишлов бериш жараёнларини тахалили шуни кўрсатадики Андижон Гидромашиналар заводида “гидро тизим танаси”да, Қувасой “Кварц”ишлаб чиқариш корхонасида “бутилкалар қолипи” деталида чуқур тешикларга ишлов берилади. Ушбу деталлар чизмаси 3.9 - 3.10 расмда келтирилган, “гидро тизим танаси”да Ø10 мм ва Ø16мм чукурлиги 86мм, “бутилкалар қолипи”да Ø6мм чуқурлиги 245мм чуқур тешикларга РДБ дастгохларида ишлов берилади.
Масалан Ø6мм чуқур тешикларни тешиш жараёнида L-245 мм тешикни тешиш учун тез юриш суришлар қиймати Sтю=400мм/мин, ишчи юришлар Sию=40мм/мин бўлса 120 мм масофани тез юришда ўтиш учун 0.3мин сарфланади
Демак Ø6мм чуқур тешикларни тешиш жараёнида L-245 мм тешикни тешиш учун кетган вақт tум.. = 9.7 мин вақт сарфланган ундан ишчи юришга 6.1 мин вақт сарфланмоқда ёрдамчи қўшимча вақтларга эса 3.6 мин бундан 3.5мин.қириндиларни чиқариш учун пармани чиқариб тушуриш да 4мм масофани ишчи юришида юриш (врезания)учун, 0.1мин биринчи марта пармани яқинлашиши учун сарфланмоқда. Бундан кўриниб турибдики РДБ дастгохида Т данавий вақт кўп сарфланмоқда, чунки чуқур тешиш жараёнида ҳар 7мм қириндини чиқариб ташлаш учун пармани 34 марта чиқариб тушуриш амалга оширилади бунинг учун юқорида айтилгандек 3.5мин сарфлданади.
Юқоридаги таҳлиллардан қуйидагилар аниқланди:
Умумий вақт 9.7минни 100% деб олсак шундан3.5мин 36%и қириндиларни чиқариш учун пармани чиқариб тушуриш да 4мм масофани юриши (врезания) учун 0.1мин1.2% биринчи марта пармани яқинлашиши учун сарфланмоқда. Фақатгина 6.2мин 62.8%вақт ишчи юриш учун сарфланади
3.11-Расм Чуқур пармалашда умумий ишчи вақтни тахлили
Қириндиларни чиқариш учун пармани чиқариб тушуриш да 4мм масофани юриши (врезания) учун сарфланган вақтларни қисқартириш диссертацияни вазифаси бўлгани учун еунинг учун 3та вариантни усулни таклиф қилинади.
Биринчи усул гидравлик тизимдан фойдаланиб кесувчи пармани (тез юриш) шароитида деталгача келиб текганда парма (ишчи юришга) ўтилиши кўзда тутилган бунда пармани синишини олди олинган. Бу билан қириндиларни чиқариш учун пармани чиқариб тушуриш да 4мм масофани юриши (врезания) учун вақтни тўлиқ қисқсартирилади. Бунинг учун хозирда ишлаб чиқаришга қўлланилаётган махсус дотчиклардан фойдаланамиз мумкин яъни бунинг ишлаш принципи кесувчи детални кесувчи пармага датчиклар ўрнатилган холда қўлланилади яъни программа бўйича кесувчи парма деталга текгунга қадар тез юриш билан келади деталга текгандан кейин эса ишчи юришга ўтилиши кўзда тутилади.
3.12-расм Чуқур пармалашда гидравлик тизимлар қўллаш тахлили
Иккинчи усулда пармалаш дастгохларида тешиш жараёнида оптрон ва ултратовушли датчиклардан фойдаланиш асосида кесувчи парма билан детал орасидаги 4мм масофа мавжуд бўлиб буни3 ммни 1ммга и озайтириш учун орага датчик қўйиш хисобига вақтни озайтиришимиз мумкин. Масалан 3.5мин.қириндиларни чиқариш учун пармани чиқариб тушуриш да 4мм масофани ишчи юришида юриш (врезания)учункетган вақтни 0.86минга қисқартиришга эришилади,
3.13-расм Пармалаш дастгохларида тешиш жараёнида оптрон ва ултратовушли датчиклардан фойдаланиш тахлили.
Учунчи усулда адаптив тизимлар қўлланилади. Бу тизимни ишлаш принцини қуйдагича бўлиб оддий тешиш жараёнида (3квт) қувват сарф бўлаётган бўлса албатта чуқур тешиш жараёнида тушувчи пармани чуқурлашганлиги сари қириндини чиқмаганлиги сабабли кўпроқ қувват (3.2 квт) сарф этилиши талаб этилади шу жараёнида берилган дастур бўйича адаптив тизимдан келган сигнал хисобига кесаётган парма қириндини бўшатишга кўтарилиб қириндини бўшатиб яна ишчи юришга қайтади. Бу усулда 3.5мин.қириндиларни чиқариш учун пармани чиқариб тушуриш да 4мм масофани ишчи юришида юриш (врезания)учункетган вақтни 1.2минга қисқартиришга эришилади,