Щзбекистон Республикаси Олий ва Щрта



Download 0,96 Mb.
bet7/26
Sana27.05.2022
Hajmi0,96 Mb.
#612160
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26
Bog'liq
Металл конструкциялар 1-қисм

3.2§. ЮКЛАР ВА ТАЪСИРЛАР.

Таъсир этиш вақтига қараб юклар доимий ва муваққат, яъни вақтинча бўлиши мумкин, вақтинчаси узоқ муддатли, қисқа муддатли ва алоҳида бўлиши мумкин.


Доимий таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради:
а) иншоот қисмларининг вазми, юк кўтарувчи ва тўсувчи қурилиш конструкцияларининг вазмлари ҳам шунга киради.
б) грунтларнинг оғирлиги ва босими (кўтарма, тўлдирма), тоғ босими. Конструкция ёки заминларда олдиндан уйғотилган кучланишлардан хосил бўлган зўриқишлар хисобларда доимий юклардан хосил бўлган зўриқишлар каби хисобга олинади.
Вақтинча узоқ муддат таъсир этадиган юкларга қуйидагилар киради:
а) вақтинча хоналарни ажратадиган пардевор оғирлиги,
б) қўзғалмас асбоб-ускуналар станоклар, аппаратлар, моторлар, идишлар, қувурлар, тасмали транспортёрлар, конвейерлар, қўзғалмас кўтарма машиналар, шунингдек асбоб-ускуналарни тўлдириб турувчи суюқлик ёки қаттиқ жисмларнинг вазни:
в) идишлар ёки қувурлардаги газ, суюқлик ва сочилувчан жисмларнинг босими, шахталарда ҳавонинг вентиляциясидан ҳосил бўлган ортиқча босим:
г) омборхона, музхона, дон сақлайдиган, китоб сақлайдиган хоналар, архивлар ва шунга ўхшаш бинолар ёпмасига тахланадиган ёки жовонларга териб қўйиладиган буюмлар вазни:
д) стационар асбоб-ускуналардан тушадиган температуравий технологик таъсирлар:
е) сув тўлдирилган ясси томларда сув қатлами вазни:
ж) тўпланиб қолган ишлаб чиқариш чанглари қатламанинг вазни:
з) уй-жой, жамоат ва қишлоқ хўжалиги биноларининг ёпмаларига одамлар, хайвонлар, асбоб-ускуналардан тушадиган, меъёрий қиймати камайтирилган, ҚМҚ 2.01.07-96 нинг 3 жадвалда берилган юклар:
и) меъёрий қийматлари кичрайтирилган кўприк ва осма кранлардан вужудга келадиган вертикал юклар: буни аниқлаш учун битта крандан хосил бўлган вертикал юкнинг тўлиқ меъёрий қийматини ҳар бир оралиқда қуйидаги коэффициентларга кўпайтирилади: 4К-6К гурух кранлари иш режими учун-0,5: 7К гурух кранлари иш режими учун 0,6: 8К гурух кранлари иш режими учун 0,7.
к) кичрайтирилган меъёрий қийматга эга бўлган қор юки: буни аниқлаш, тўлиқ меъёрий қиймат коэффициентга кўпайтирилади, 100кг/м2 х 0,3: 150 кг/м2 х 0,5: 200 кг/м2 х 0,6.
д) грунт тузилишининг тубдан ўзгариши ёки абадий музлаган грунтларнинг эриши билан боғлиқ бўлмаган, замин деформацияларидан хосил бўлган таъсирлар:
м) ашёлар намлигининг ўзгариши, ўтиришиши ва тоб ташлашидан хосил бўлган таъсирлар.
Вақтинча қисқа муддатли юкларга қуйидагилар киради:
а) асбоб-ускуналарни ишга тушириш ва тўхтатиш, синаш, кўчириш ёки алмаштириш чоғларида вужудга келадиган юклар,
б) одамлар ва ускуналарни таъмирлашда ишлатиладиган ашёлар вазни,
в) уй-жой, жамоат, қишлоқ хўжалиги биноларининг ёпмаларига одамлар, хайвонлар ва асбоб-ускуналардан тушадиган тўлиқ меъёрий қийматга эга бўлган юклар,
г) қўзғалувчи кўтарма-нақлиёт воситаларидан тушадиган юклар(юклачилар, электрокарлар, тахлагич кранлар, телъферлар, шунингдек кўприк ва осма кранлардан тушадиган тўлиқ меъёрий қийматга эга бўлган юклар);
д) тўлиқ меъёрий қийматга эга бўлган қор юклари;
е) тўлиқ меъёрий қиймати эга бўлган температура иқлим таъсири;
ж) шамол юклари;
з) яхмалак юклари;
Махсус юкларга қуйидагилар киради:
а) сейсмик таъсирлар,
б) портлаш таъсирлари,
в) технологик жараённинг кескин ўзгариши, ускуналарнинг вақтинча ишдан чиқиши ёки синиши натижасида вужудга келадиган юклар;
г) грунт структурасини кескин ўзгариши (чўкувчан грунтлар намланганда) ёки тоғ конлари худудида чўкиш натижасида заминда пайдо бўлган деформациялардан келиб чиққан таъсирлар.
Юклар жамламаси.
Одатда иншоотга бир неча хил юклар биргаликда таъсир этади, лекин ҳамма мавжуд юкларнинг конструкцияга бир вақтнинг ўзида таъсир этиш эҳтимоли кам. Шунинг учун конструкция ва заминларни чегаравий холатларнинг биринчи ва иккинчи гурухлари бўйича ҳисоблашда юклар ва тегишли зўриқишларнинг энг нобоп жамламалари эътиборга олиниши зарур.
Бу жамламалар конструкция ёки заминга бир вақтнинг ўзида муваққат юклар қўйилишининг турли схемалари пайдо бўлиши имкониятларини эътиборга олган холда турли юкларни ҳар хил вариантларда таъсир этишини ёки баъзи юкларнинг мавжуд эмасигини кўриб чиқиш йўли билан белгиланади.
Хисобга олинадиган юклар таркибига қараб жамламалар қуйидаги хилларга бўлинади:
а) доимий, узоқ муддатли ва қисқа муддатли юклардан ташкил топган асосий жамламалар;
б) доимий узоқ муддатли, қисқа муддатли ҳамда махсус юкларнинг биридан ташкил топган махсус жамламалар.
Икки хил меъёрий қийматга эга бўлган муваққат юкларни жамлама таркибига киритишида унинг кичик меъёрий қиймати узоқ муддатли юк, катта меъёрий қиймати эса – қисқа муддатли юк сифатида қаралади тўлиқ меъёрий қийматини ҳисобга олишда. Агар жамламалар таркибига доимий ва камида иккита мваққат юк кирса, вақтинча юкларнинг хисобий қийматлари қуйидаги жамлама коэффициентларига кўпайтирилади: асосий жамламаларда узоқ муддатли юклар учун қисқа муддатли юклар учун
Биргаликда таъсир этиш эҳтимоллиги воқеий вариантларни таҳлил қилиб топилади. Асосан биргаликдаги юклар таъсирига доимий, вақтинча узоқ ва қисқа муддатли юклар киради. Алоҳида биргаликдаги юклар таъсирига доимий, вақтинча узоқ ва қисқа муддатли ва битта махсус юк киради.
Агар вақтинча таъсир этадиган юклар сони биттадан ортиқ бўлса, унда юклар қиймати 10,95 га биринчисини ва 0,9 га иккинчисини кўпайтириш лозим, яъни асосан биргалик 0,95 га, алоҳида биргалик эса 0,9 га кўпайтирилади. Қисқа муддатли юклар мос равишда 20,9 га 20,8 га ва 20,6 га (учинчисини) таъсир даражаси бўйича кўпайтирилади.
Назорат саволлари.
1) Биринчи гуруҳ чегаравий холатлар конструкцияларни қайси холати билан боғлиқ ва нималар киради?
2) Конструкцияларни қайси ҳолатлари иккинчи гуруҳ чегара холатларга киради?
3) Қайси юклар конструкцияга доимий таъсир этади?
4) Вақтинча узоқ муддатда таъсир этадиган юклар қайси юклар бўлиши мумкин?
5) Вақтинча қисқа муддатда таъсир этадиган юклар қайси юклар бўлиши мумкин?
6) Юкларни биргаликда таъсир этишлиги.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish