Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим вазирлиги


Тирристорлар асосидаги тўғрилагичлар



Download 2,26 Mb.
bet30/44
Sana15.04.2022
Hajmi2,26 Mb.
#553029
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
elektrotexnologik qurilmalar

Тирристорлар асосидаги тўғрилагичлар 6 ёки 10 кВ кучланишдаги манбага уланиб, трансформаторнинг бирламчи чульами РПН билан жиҳозланган. Номинал ток қиймати 12,5 - 50 кА ва қувват коэфициенти 0,6 га, иккиламчи кучланиш 75 - 115 В га тенг.
Параметрик ток манбалари асосан юмшоқ пасаювчан (крутопадаюўая) ва вертикал В.А.Х. ларда ишлаш талаб қилинганда қўлланилади. Таққослаш ва тасаввур этиш учун қуйида икки типдаги параметрик ток манбаларининг асосий параметрларини келтирамиз:

Манба типи ПИТ – 12,5/75 ПИТ - 50/150


Асосий параметрлар:
-номинал ток,А - 12500 50000
- номинал тўғриланган
кучланиш, В - 75 150
- манба кучланиши, В - 6;10 6;10
- номинал қувват, кВт - 940 7500
- токни бошқариш
диапазони, % - 6-100 5-100
- номинал режимдаги
қувват коэффициенти - 0,96 0,91
- ф.и.к., % - 93 96
- совитиш учун сув
сарфи м3/соат - 1,5 6,0

Тўртинчи бўлим.
______________________________________________


Электр ёй билан пайвандлаш қурилмалари
§15. Пайвандлаш турлари.


Таянч сўзлар ва иборалар: Пайвандлаш турлари; ионизациялаш потенциали; пайвандлаш қурилмаларининг ташқи характеристикаси; пайвандлаш қурилмаларининг статик характер-истикаси; ток манбаларига талаблар; ишлаш режимлари; пластик пайвандлаш; электр пайвандлаш; контактли (қаршилик) усулида пайвандлаш; пайвандлаш қурилмаларининг иш режимлари; такрор-ланувчан қисқа муддатли режим; уланиш давомийлиги (ПР ёки ПВ).


Пайвандлаш деб, таркиб жиъатидан бирликни ҳосил қилишни таъминловчи ажралмас туташтириш усулига айтилади. Пайвандлашда туташтирилаётган юзалар эриш ҳароратигача қиздирилади. Бунда “хамирсимон” даражагача келтирилган металл атомлари катта ҳаракатланувчанликка келиб, I ва II металл юзаларни туташтириш орқали ҳосил қилинган нуқталар А, В, ва С ларда умумий кристаллар


ҳосил қилади (расмга қаранг). Агар ушбу юзаларга ташқи Р куч билан таъсир этилса, бундай нуқталар сони кўпаяди. Бундай усулда металлар юзаларини туташтириш усули пластик пайвандлаш деб юритилади. Бундай усулда ҳосил қилинган туташманинг мустаъкамлиги жуда кичик бўлиб, қатор камчиликка эга, шунинг учун XX - аср бошларигача металл юзаларини “заклёпкалаш” усулида туташтириб келинган. Техника ривожи борган сари мустаъкам туташмалар ҳосил қилишни талаб этиши оқибатида пайвандлашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган. Бундайлардан бири 1882 йилда рус физик - муъандиси В.В. Бенардос томонидан ишлаб чиқилган эритиш билан пайвандлаш усулидир. Бунда ишлатилаётган энергия турига кўра пайвандлаш усуллари асосан икки гурухга, яъни кимёвий ва электр пайвандлаш усулларига бўлинади. Электр пайвандлаш эса ўз навбатида қуйидагича классификация қилинади:



Электр пайвандлаш усулларидан электр ёй пайвандлаш ва контактли (қаршилик) усулида пайвандлаш энг кенг тарқалгандир.
Металл электрод ёрдамида пайвандлаш 1888 йилда Н.Г. Славянов томонидан таклиф этилган бўлиб, у пайвандлаш жараёни учун махсус пайвандлаш генератори ва ёрдамчи жиҳозларни ишлаб чиққан.
XIX асрнинг охирларига келиб бутун дунёда 100 га яқин пайвандлаш қурилмалари бўлиб, улардан таъминан 10 таси Россияга тўғри келган. 1924 йилга келиб, Санкт-Петербург “Электрик“ заводида пайвандлаш машиналари ва қурилмаларини ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. 1940 йилда собиқ Иттифоқда 65 мингга яқин пайвандлаш машиналари ишлаб чиқилган, металл электродлар сарфи 100000 тоннани ташкил қилган, пайвандлаш орқали бунёд этилган конструкциялар 4 млн тоннани ташкил қилган.



Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish