Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таoлим вазирлиги


§ 6.2. ИТП ларнинг афзалликлари ва асосий пара-метрлари



Download 2,26 Mb.
bet19/44
Sana15.04.2022
Hajmi2,26 Mb.
#553029
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
elektrotexnologik qurilmalar
Unit 10 Vocabulary, Tarjimai-hol-blank-2, Протокол, Hisobot 2020-2021-o'quv yili kuzgi semestr natijalari, SINOX, SINOX, 1-Мавзу.Меҳнат ҳуқуқига кириш, Маъруза матни , Elon matematika, Баённома очиқ дарс Нурали, bes 3 [58](3)I2 (2), Axborot qidiruv tizmlarining rivojlanish tendensiyasi Begzod, 6bf8a681-fb9c-403b-a2f4-1e9fd3cff72b, 2- мавзу (АИА), 7da2926e-4bbe-4973-bf9a-b6ac808ecb40
§ 6.2. ИТП ларнинг афзалликлари ва асосий пара-метрлари

ИТП лар бошқа турдаги печларга нисбатан қуйидаги афзалликларга эгадирлар:


1) нисбатан осонликча юқори ҳароратлар ҳосил қилиш, бунинг оқибатида ИТП ларда юқори ҳароратда эрувчи металларни ва шунингдек, қийин эрувчан металлар иштирокида қоришмалар эритиш имконияти мавжуд ;
2) металл билан ёқилғи (иссиқлик манбаи) ёки электродлар ўртасида ъеч қандай контакт йўқлиги сабабли кимёвий жиъатдан таркибан тоза металл ёки қоришма олиш имконияти;
3) эритиш жараёнида ҳосил бўлувчи электромагнит кучлар таъсирида эритманинг доимий қоришиб бориши ;
4) вакуум ва нейтрал атмосферада эритиш жараёнларини амалга ошириш ;
5) ИТП конструкциясининг нисбатан соддалиги, печни кичик майдонга жойлаштириш имконияти, катта иссиқлик энергияси концентрациясини ҳосил қилиш эвазига катта ишлаб чиқарувчанлигига эга бўлиш .
Ъажми 2,5 тоннага тенг ёки ундан катта ъажмдаги печлар, частотаси 50 Гц бўлган манбага, бирламчи кучланиши 6 ёки 10 кВ бўлган, иккиламчи кучланиши эса юклама остида бошқарилувчан пасайтирувчи трансформатор орқали уланади. Ъажми 2,5 тоннадан кичик бўлган печлар эса частота ўзгартиргичлар орқали манбага уланади. Печнинг қуввати унинг сиьими ва ишлаб чиқарувчанлигига боғлиқ. Индуктордаги кучланиш 500 - 1700 В га тенг.
Дастлабки қиздириш учун мўлжалланган печлар (миксер) нинг қуввати печь қувватига нисбатан кичик бўлади. Масалан, ъажми 10 тонна бўлган миксер (ИЧТМ - 10 - чўянни дастлабки қиздириш учун белгиланган миксерли индукцион тигель печи) қуввати 750 кВт ни ташкил қилса, ъажми 10 тонналик чўян эритиш тигелp печи ИЧТ - 10 нинг қуввати эса 2300 кВт га тенг. Пўлат эритиш учун белгиланган ИТП ларнинг ишчи ҳарорати 1600 - 1700 С, чўян эритувчи печларда эса ишчи ҳарорат 1400 - 1450 С га тенг.
§ 7. Индукцион қиздириш қурилмалари


Таянч сўзлар ва иборалар: Тўлиқ индукцион қиздириш қурилмалари (ТИҚҚ); юза индукцион қиздириш қурилмалари (ЮИҚҚ); ИҚҚ нинг манбадан истеъмол қилаётган актив қуввати; қиздириш учун оптимал частота; даврий режим ТИҚҚ лари; узлуксиз режим ТИҚҚ лари; индукцион қиздириш; индуктор; актив қувват; оптимал частота.


Индукцион қиздириш қурилмалари (ИҚҚ) машинасозлик ва саноатнинг бошқа йўналишларда кенг қўлланилиб, асосан икки турга бўлинади :


- кесим юза бўйича тўлиқ индукцион қиздириш қурилмалари (ТИҚҚ);
- кесим юза бўйича юзаларини индукцион қиздириш қурилмалари (ЮИҚҚ)
ТИҚҚ лар деталларга пластик ишлов (штамплаш, пресслаш, прокатка қилиш кабилар) беришдан олдин амалга оширилувчи иссиқлик ишлови бериш учун мўлжалланган.
Деталларга тўлиқ иссиқлик ишлови бериш учун қуйидаги шарт бажарилиши талаб қилинади:
(1)

бу ерда: r0 - қиздирилаётган деталь радиуси ;


з.исс- қиздирилаётган металлга токнинг сизиб кириш чуқурлиги.
Пўлат деталларга тўлиқ индукцион иссиқлик ишлови бериш учун манбанинг ток частотаси қуйидаги тенгламага кўра танланади.
[Гц] (2)
бу ерда d0 - қиздирилаётган деталь диаметри [см].
Ишлов берилаётган деталларнинг геометрик ўлчовидан ва материалидан келиб чиқиб, ИҚҚ лар 50 - 10000 Гц частотали манбалардан истеъмолланадилар.
Ишлаш принципига кўра ТИҚҚ лар даврий режим ва узлуксиз режим ИҚҚ ларига бўлинади.
Даврий режим ТИҚҚ ларида фақат битта деталpга ёки унинг маълум қисмига иссиқлик ишлови берилади.
Узлуксиз режим ТИҚҚ ларида эса индуктор магнит майдонига киритилган бир нечта деталларга бир пайтнинг ўзида иссиқлик ишлови беради.
Бундай қурилмаларнинг индукторлари деталларнинг формаси ва ўлчамларига боғлиқ бўлиб, шаклан айлана (доира), овал, квадрат ёки тўғри тўртбурчак формасидаги конструкцияга эга бўлади.
ТИҚҚ ларнинг ишлаш принципи юза эффекти ва яқинлик эффектларига асосланган. Бундай қурилмалар деталларга термокимёвий ишлов беришдан (тоблаш, цементлаш, азотлаш каби) олдин иссиқлик ишлови бериш учун мўлжалланган.
ИҚҚ қурилманинг манбадан истеьмол қилаётган актив қуввати:
[кВт] (3)
бу ерда: - детални қиздириш учун сарф этилувчи қувват ( кВт )
- мос равишда индуктор, конденсатор батареяси, тармоқ ва манбанинг фойдали иш коэффициентлари.
Ўз ўрнида
[кВт] (4)
бу ерда:
- ҳарорат фарқи (Дж/кГК) бўлган холат учун иссиқлик сиьимининг ўртача интеграл қиймати :
- мос равишда деталнинг бошланьич ва белгиланган ҳарорати, К:
g - битта деталp массаси, кГ:
n - индуктор ҳосил қилган магнит майдонида бир пайтнинг ўзида қиздирилаётган деталлар сони :
- қиздириш учун кетган вақт, сек .
Детални белгиланган қалинликда (чуқурликда) қиздириш учун зарур оптимал частота :
[Гц] (5)
бу ерда:
- деталp материалининг солиштирма электр қаршилиги ( Ом.м );
- магнит сингдирувчанлик.
ЮИҚҚ лар учун (=1) оптимал частота :


[Гц] (6)

Шунингдек, цилиндр ёки текис деталларни қиздиришда :


[Гц] (7)
Мураккаб формадаги пўлат деталларни қиздиришда :
[Гц] (8)
Ёки қиздирилаётган деталp диаметрига кўра :
[Гц] (9)
бу ерда: dm - қиздирилаётган деталp диаметри .
Генераторнинг қуввати :

Рген0 * Fм [кВт] (10)


бу ерда: Р0 - солиштирма қувват, [кВт/см2], частота ва деталp диаметрлари қийматидан келиб чиқиб 0,5 дан 3,0 кВт/см2 миқдорида тавсия этилади.


Fм- қиздирилаётган юза, [см2]

Download 2,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
toshkent axborot
texnologiyalari universiteti
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
Ўзбекистон республикаси
pedagogika instituti
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
tashkil etish
O'zbekiston respublikasi
махсус таълим
toshkent davlat
vazirligi muhammad
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
respublikasi axborot
saqlash vazirligi
vazirligi toshkent
bilan ishlash
Toshkent davlat
fanidan tayyorlagan
uzbekistan coronavirus
sog'liqni saqlash
respublikasi sog'liqni
vazirligi koronavirus
koronavirus covid
coronavirus covid
risida sertifikat
qarshi emlanganlik
vaccination certificate
covid vaccination
sertifikat ministry
Ishdan maqsad
o’rta ta’lim
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
moliya instituti
ishlab chiqarish
fanining predmeti