Щзбекистон республикаси олий ва щрта махсус таълим вазирлиги


Aralashtirgichlar konstruksiyasi



Download 2,03 Mb.
bet5/6
Sana02.03.2022
Hajmi2,03 Mb.
#479057
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
11-мавзу Аралаштириш

Aralashtirgichlar konstruksiyasi
Аралаштириш жараёни кимё саноатида пластик массаларни аралаштиришда, озиқ-овқат саноатида нон ёпиш, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу жараёнда на фақат турли компонентлар қориштирилади, балки, хамир эзиб қориштирилади, ҳаво билан тўйинтирилади ва маълум бир хоссаларга эга бўлади.
Аралаштириш жараёни даврий ва узлуксиз қориштиргичларда олиб борилиши мумкин. Бу турдаги қурилмалар ичида ромли, шнекли ёки лентали аралаштиргичлар вертикал ёки горизонтал ўқда ўрнатилади (11.9-расм).


11.9-расм. Шнекли (а) ва лентали (б, в) аралаштиргичлар


Кам ва юқори қовушоқли қандолат маҳсулотларни (вафли, бисквит ва бошқа хамирлар) ҳамда қандолат массаларини сочилувчан компонентлар (кекс хамирларини майиз, оқсил массасини ёнғоқ) билан қориштириш учун иккита спиралсимон ишчи органли тоғарасимон шаклли аралаштиргичлар қўлланилади.


Аралаштириш жараёни юпқа қатламда олиб борилгани сабабли, юқори даражада интенсивлашга эришиш мумкин.
Қурилма туби шаклида ясалган, 90° бурчак остида ўрнатилган 4 парракли қориштириш мосламали аралаштиргичда ширинликлар хамири тайёрланади (11.10-расм).
Аралаштиргичнинг айланиш частотаси 12 мин-1. Қориштириш жараёни тугагандан сўнг, қобиқ 3 ағдарилади, яъни қопқоқ 1 очилади ва хамир тўкилади.
Сочилувчан материалларни аралаштириш
Одатда сочилувчан материалларни аралаштириш учун мўлжалланган қурилмалар ишлаш принципи, тезлик характеристикалари ва конструктив белгиларига қараб гуруҳларга ажратилади.
Ишлаш принципига қараб даврий ва узлуксиз ишлайдиган аралаштириш қурилмалари бўлади. Даврий ишлайдиган қурилмаларга барабанли, лентали, марказдан қочма, айланувчи роторли, червяк - парракли ва мавҳум қайнаш қатламли аралаштиргичлар киради. Узлуксиз ишлайдиган қурилмаларга эса - барабанли, червяк - парракли, роторли ва бошқа турдаги аралаштиргичлар киради.
Т
езлик характерискаларига қараб тез ва секин юрар қурилмалар бўлади. Тез юрар аралаштиргичлар бир ва икки поғонали бўлиши мумкин. Биринчи поғона иситиладиган, иккинчиси эса - совутиладиган бўлиши мумкин.

11.11-расмда аралаштиргичларнинг асосий турлари келтирилган.


Парракли аралаштиргич қарама - қарши йўналишда айланадиган z - симон m ва n парраклардан таркиб топган.
Қурилмага узатилган материал парракларнинг жадал таъсирида самарали қориштирилади. Шнекли қурилмаларда бир вақтнинг ўзида материаллар ҳам қориштирилади, ҳам маълум масофага узатилади (11.11 б-расм).
11.11 в-расм шнекли аралаштиргичнинг яна бир тури келтирилган бўлиб, унда бир қатор вертикал шнеклар ҳаракатчан ромларга ўрнатилган бўлади. Бундай қурилмаларда айлантирувчи шнек ромлар аралаштирилаётган материал билан бирга силжийди.
Барабанли қурилмаларда аралаштириш жараёни барабанда амалга оширилади (11.11 г-расм).
Зарбали қурилмаларда жараённинг интенсивлиги аралаштирилаётган материалга билаларнинг кўпдан - кўп уриниши натижасида ҳосил бўлади (11.11 д-расм).
Икки поғонали аралаштиргичлар кукунсимон, қовушоқ ва суюқ материалларни қориштириш учун қўлланилади. Қурилманинг биринчи поғонаси аралашмани гомогенлаш учун, иккинчиси эса - уни совитиш учун хизмат қилади. Қориштиргич ичида уч парракли аралаштиргич ва пичоқлар комбинациясидан таркиб топган тез юрар ротор айланади.
Ротор айланиши пайтида сочилувчан материал қурилма деворига улоқтирилади ва юқорига қараб кўтарилади. Натижада заррачаларнинг циркуляцияли ҳаракат оқими барпо бўлади. Қурилма девори бўйлаб ҳосил бўлган кўтарилувчи оқим нам материални деворга ёпишишига ҳалақит беради. Қориштиргич конструкцияси ротор парракларини ўзини - ўзи тозалашини таъминлайди.
Сочилувчан ва нам материалларни аралаштириш учун мўлжалланган секин юрар қориштиргичлар цилиндр ёки тоғорасимон шаклли бўлиб, ён ва тепа қопқоқлар билан беркитилади.
Қориштиргич қобиғи ичида ясси лентали спиралсимон парракли ўқ жойлаштирилади. Материални интенсив аралаштириш учун парраклар чап ва ўнг томонга қараб ўралади. Лентали қурилмаларда қориштириш элементи 4 та лентадан таркиб топган бўлади. Ташқи лентанинг айланма тезлиги 1,2 м/с га тенгдир.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish