104
дейилади: «... Бизнинг бутун жамиятимиз ва
демакки унга кира-
ётган ҳамма ва ҳар бир киши бизнинг муқаддас отамиз Папага ва
унинг барча ворисларига ишонч ва ҳақиқат билан бўйсуниш маж-
буриятини олади ва фақат шу шарт билангина Худо учун меҳнат
қилиш ҳуқуқига эга бўладилар... Бизнинг жамиятимизнинг умуман
буюк итоатини ва унинг ҳар бир аъзосининг тўлиқ ўзлигидан ке-
чишини кўрсатиш учун бутун халқ олдида ўз шахсий иродамиздан
қатъи воз кечганлигимизни исботлаш учун биз алоҳида итоаткорлик
қасамини ичмоғимиз керак... Исо Масиҳнинг жангчилари бўлишга
қатъи қарор қилгандан кейин улар (орден аъзолари) кун ва тун
қиличларини қўлдан қўймасликлари ва ҳар бир соат ўз вазифалари-
ни бажаришга тайёр туришлари шарт.
Ҳамма ва ҳар бир киши орден Низомига тааллуқли
нарсалар
бўйича орден генералига шак-шубҳасиз бўйсунишга қасам ичмоғи
лозим».
«Иисус жамияти»нинг асосчиси испан зодагони Игнатий Лайо-
ла (1491–1556) эди. Лайола ҳарбий обрў қозонишни орзу қилар ва
Карл V нинг Францияга қарши урушларида иштирок этганди. Жан-
гларнинг бирида ядро унинг оёғини мажақлаб кетди ва у бир умрга
чўлоқ бўлиб қолди.
Узоқ давом этган даволаниш даврида Лайола кўп, асосан авлиё-
лар ҳаётига бағишланган китобларни ўқиди. Аста-секин унда ўзини
диний қаҳрамонликлар билан машҳур қилиш истаги пайдо бўлди.
1523 йили Лайола Қуддус шаҳрига ҳаж қилди. Европага қайтгандан
сўнг у диний маълумот олишни якунлаш учун Парижга келди. У
садақа билан кун кўриб, жуда ҳам қашшоқ яшарди, лекин динни
ўрганишни тарк этмади.
Фанни эгаллаш осон бўлмади: Лайола катта қобилият
эгаси
эмасди. Аммо барча қийинчиликларни у мисли йўқ бир ўжарлик
билан енгиб ўтарди. Бу эрта қариб қолган одам хотиржам, эътибор-
ли эди, ҳамиша ўйлаб ва шошилмасдан, кескин ва қатъи гапирарди.
У дўстларини ўз таъсирига бўйсундирди ва янги орден – иезуитлар
орденига асос бўлган кичик тўгарак тузди.
Орденнинг низоми Рим папаси ҳукмронлигини кенгайтириш
мақсадини «Иисус жамияти» олдига қўйган эди. Иезуитлар ордени
аввалги монахлик орденларига ўхшамасди. Иезуит бўлиш – ҳаётдан
кетишни англатмас эди. Аксинча, улар жамият орасида қолмоқлари
ва ўз ғайратларини ҳукмдорлар ва аъёнлар эътиборига эга бўлишга,
www.ziyouz.com kutubxonasi
105
уларнинг ҳокимияти ва пулларидан черковни мустаҳкамлаш учун
фойдаланишга қаратмоқлари лозим эди. Баъзи бирлари қироллар,
князлар, катта амалдорларнинг руҳонийлари бўлишди. Тавба қилиш
пайтида олинган сирлар шу заҳотиёқ Римга жўнатилар, тавба сирла-
ри ана шундай «сақланарди».
Кўпгина бой кишиларни иезуитлар
орден фойдасига васият
қолдиришга кўндира олдилар. Орден бойиб борди. У ерларнинг,
корхоналарнинг,
савдо кемаларининг, Янги Дунёдаги колониялар-
нинг мулкдорига айланди.
Иезуитлар яхшигина миссионерлар ҳам эдилар. Керак бўлган
ерда
улар пул сарф этиб, ҳомийлик ҳам қилишарди. Иезуитлар
мактаблар очишди, ўсмирлар уларда бепул маълумот олардилар.
Олимлар билан улар илмий баҳслар олиб боришарди, оддий халқни
эса ажойиб диний хизматлар ва қизиқарли насиҳатлар билан жалб
қилардилар, уларнинг тадбирлари ҳеч қачон зерикарли бўлмасди.
«Бу дунё зўрлари» бўйсунмаган ҳолатларда иезуитларда ҳамма
вақт заҳар ва ханжар тайёр эди. Қотил гуноҳкор ҳисобланмасди –
орденнинг лавозим бўйича катта амалдори иезуитлар орденининг
кичик аъзоси амалга оширган жиноят учун маънавий гуноҳни ўз
бўйнига оларди. Иезуитлар орденининг «Ҳамма
нарса Худони
шарафлашга!» деган шиори бу ерда жуда қўл келарди. Иезуитлар
орденининг: «Агар бизга оқ бўлиб туюлган нарсаларнинг қора
эканлигини черков аниқласа, биз дарҳол уни қора деб тан олиши-
миз шарт», деган қоидасини билишарди. Орден Римнинг қўлидаги
итоаткор қурол эди.
Do'stlaringiz bilan baham: