Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVII аср 20 – 40 йилларидаги деҳқонлар қўзғолонлари



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII аср 20 – 40 йилларидаги деҳқонлар қўзғолонлари. Хитой-
даги ҳукмрон тузумга қарши деҳқонлар исёни 1622 йили Шаньдун 
вилоятида «Оқ нилуфар» яширин жамияти раҳбарлигида бошланди 
ва тез орада анча кенг ҳудудга тарқалди.
Қўзғолонни бостириш учун бу ерга юборилган қўшин аввалига 
исёнчилар устидан бир қатор ғалабаларга эришди, бироқ тез ора-
да исёнчилар Шэньси ва Ганьсу вилоятларида ўз фаолиятларини 
яна бошладилар. У ерда деҳқонлар, Минлар армиясидан қочган 
аскарлар ва шаҳар камбағалларидан иборат партизанлик гуруҳлари 
пайдо бўлди. Исёнчилар помешчикларни ва судхўрларни алоҳида 
шафқатсизлик билан ўлдирарди, чунки ўзларининг барча кулфат-
ларига бош сабабчилар деб уларни билишарди. Қўзғолончилар ора-
сида Ли Цзичэн ва Чжан Сяньжунлар қобилиятли раҳбарлар сифа-
тида ўзларини кўрсатдилар.
Маҳаллий аҳоли кўчманчиларга ихтиёрий ёрдам берарди, 
уларнинг сафлари эса янги тарафдорлар ҳисобига тўлдириларди. 
Қўзғолончиларни фақат Пекин остоналаридагина тўхтата олдилар. 
Қўзғолончилар жанубга чекиндилар. Ҳукумат учун жуда қалтис ва-
зият юзага келди, чунки қўзғолон энди Хитойнинг катта қисмини 
эгаллаганди. 1636 йили ҳукумат, агар қўзғолон иштирокчилари 
ўз ихтиёрлари билан доимий яшаш жойларига қайтиб борсалар 
ва қуролли қаршиликни тўхтатсалар, улар авф этилишини эълон 
қилди. Исёнчиларнинг йўлбошчиларига тўлиқ авф этилиш ва им-
ператор армиясида зобитлик лавозимлари ваъда қилинди. Импера-
торнинг махсус қарори билан аҳолидан олинадиган солиқ пасайти-
рилди. Ўтказилган тадбирлар тез орада ижобий натижаларга олиб 
келди. Кўпгина деҳқонлар ўз уйларига қайтиб келдилар ва тинч 
меҳнатга киришдилар. Қолганлари ҳамма ерда мағлубиятга учрай 
бошладилар. Қўзғолон раҳбарларидан баъзи бирлари, шу жумладан 
Чжан Сяньчжун ҳам, Минлар тарафига ўтди, бошқалари Хэнань 
ва Шаньси вилоятлари чегарасидаги бориш қийин бўлган тоғларга 
кетдилар.
Деҳқонлар уруши узил-кесил исёнчиларнинг мағлубияти билан 
якунлангандек туюлди, аммо бу фақат алдамчи кўриниш эди, холос. 
1639 йили деҳқонлар қўзғолони яна Хитойнинг кўплаб ҳудудларини 
қамраб олди, уларга энди Минлардан норози бўлган ҳукмрон 
қатламнинг баъзи бир вакиллари ҳам қўшилди. Яна қўзғолоннинг 
бошида Чжань Сяньчжун ва Ли Цзичэн турди. Хэнань ва Шэньси 
www.ziyouz.com kutubxonasi


355
вилоятларига юришлар қилинди, бу жараёнда исёнчилар анча жан-
говар қўшин шакллантиришга эришдилар. Ли Цзычэн Шэньсининг 
пойтахти Сиань шаҳрида, Чжань Сяньчжун эса – Сичуань вилояти-
нинг маркази бўлган Чэнду шаҳрида ўрнашиб олдилар.
1644 йил бошларида Ли Цзичэн Пекинга юриш бошлашга қарор 
қилди. Аҳолининг кенг қатламлари томонидан қўллаб-қувватланган 
исёнчилар қўшини икки гуруҳ бўлиб Сиандан йўлга чиқди. Жид-
дий қаршиликка учрамаган қўзғолончилар ўша йилнинг апрелида 
пойтахтга кириб келдилар. Бундай шармандаликка чидай олмаган 
император Чунь Чжэнь ўз жонига қасд қилди. У аввал ўз қўли би-
лан қизини ва бир неча жазманларини ўлдириб, кейин ўз қароргоҳи 
яқинидаги боғнинг айвончасида ўзини осди. Императорга содиқлик 
белгиси сифатида яна 80 мингга яқин одам ўзини ўзи ўлдирди.
Ҳокимиятни эгаллаб олган Ли Цзичэн тарафдорлари халққа му-
рожаат қилиб, уларни хотиржамликка ва тинч ҳаётларини давом 
эттиришга чақирдилар. Исёнчиларга қарши курашган бир неча 
ҳарбий бошлиқлар, шунингдек, халқнинг ғазабига учраган баъзи 
амалдорлар ҳам қатл қилинди. Бой одамларга катта солиқлар со-
линди. Фақат Минлар даврида қувғин қилинган, ғазабга учраган 
амалдорлар давлат хизматига «адолат билан бошқариш ва халқни 
сиқувга олмаслик» шарти билан қайтарилди.
Ли Цзичэн янги император деб эълон қилинди, унинг энг яқин 
кишилари эса олий мартабаларни эгалладилар. Янги давлат ап-
парати Хитой учун анъанавий бўлган шарқона мустабид шаклда 
қурилди ва ўз фаолиятида қайта ташкил қилинган армияга суянди. 
Қўзғолончилар назорати остида бўлган ерлар деҳқонлар қўлига 
ўтди, кўплаб солиқлар ва тўловлар бекор қилинди. Буларнинг бар-
часи дастлабки пайтларда деҳқонлар ва шаҳар ҳунармандларида 
катта завқ-шавқ уйғотди.
Бироқ қўзғолончилар Пекинни эгаллаган пайтда маньчжур 
фронтида бўлган У Саньгуй қўмондонлигидаги Минлар қўшини 
янги ҳукуматни тан олмади. Улар ўзини маньчжур васалли деб тан 
олишга қарор қилди ва маньчжурларга Буюк Хитой девори дарво-
заларини очиб берди. Маньчжурлар хитойлик ҳарбий бошлиқнинг 
ниятлари жиддий эканлигига тезда ишона қолмадилар. У Саньгуй 
рақибларининг қароргоҳига ўз элчиларини юбориб, саккиз мар-
та улардан ёрдам сўраб мурожаат қилди, кейин унинг шахсан ўзи 
маньчжурларнинг қароргоҳига борди, ўзини уларнинг васалли деб 
www.ziyouz.com kutubxonasi


356
тан олди ва итоаткорлигининг белгиси сифатида сочининг ярми-
ни қирқтириб ташлади. Фақат шундан кейин маньчжурларнинг ва 
У Саньгуйнинг бирлашган қўшинлари қийинчиликсиз Ли Цзичэн-
нинг қўшинларини енгди ва 1644 йилнинг июнида Пекин уларнинг 
назорати остига ўтди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish