Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet143/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Қишлоқ хўжалиги. Итальян деҳқонларининг аксарияти шахсан 
озод бўлсалар-да, ҳали янги давр бошларидаёқ ерларидан ажралиб, 
қашшоқ ижарачиларга ва батракларга айланган эдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


269
Италияда черков ва давлат солиқларидан руҳонийлар ва зодагон-
лар тўлиқ озод этилган бўлиб, бу солиқларнинг барча оғирликлари 
деҳқонлар зиммасида эди.
Шунга қарамасдан, Италия қишлоқ хўжалигида, айниқса XVI 
асрнинг иккинчи ярмида катта муваффақиятларга эришилди. Бўш 
ётган ерларни тозалаш ҳисобига ҳайдаладиган ерлар майдони кен-
гайди, Тоскана ва Ломбардияда кенг миқёсда мелиорация ва иррига-
ция ишлари олиб борилди, ҳамма жойда донли ва хашакли экинлар 
кўплаб экилди. Янги жорий қилинган маккажўхори тезда оммавий-
лашиб кетди, шоли, каноп экиш, цитрусли дарахтлар ўтқазиш ва 
шакарқамиш етиштириш кўпайди. Пилла қурти боқишда фойда-
ланиладиган тут дарахтини ўстиришга айниқса катта эътибор бе-
рилади. Чорвачиликда ҳам маълум муваффақиятларга эришилди: 
молларни пода қилиб боқиш жорий қилинди, Жанубий Италияда 
қўйчилик яхши ривожланди.
Қишлоқ хўжалигидаги ривожланиш ҳам худди саноатдаги син-
гари, XVII аср бошларидан турғунлик билан, асрнинг иккинчи 
ярмидан эса инқироз билан алмашди. XVII аср ўрталарига келиб 
кўплаб ўзлаштирилган ерлар яна ташландиқ бўлиб қолди. Яйловлар 
ва овчиликка мўлжалланган қўриқхоналар кўпайиб борди.
Қишлоқ хўжалигидаги тушкунликнинг ҳам асосий сабаби шак-
лланган муносабатларнинг эскириб қолганлиги, янги капиталистик 
муносабатларнинг эса жуда секинлик билан кириб келаётганлигида 
эди. XVII асрда шаҳарликлар томонидан қишлоқ хўжалигига сарф-
ланган катта маблағ ҳам бу соҳада кескин ўзгаришларга олиб кел-
мади. Деҳқонларнинг хонавайрон бўлиши, дайдилик, қароқчилик 
XVII аср Италия ҳаётининг ажралмас қисмига айланди.
Сиёсий тарқоқлик ягона миллий бозорнинг шаклланишига ҳам 
тўсқинлик қилаётган, деҳқонларнинг қашшоқлиги эса саноат мол-
ларининг бозорини ҳам чеклаб қўяётган эди.
XVIII аср биринчи ярмида Италиянинг иқтисодий инқирози ва 
сиёсий қарамлиги янада кучайди. Саноат ишлаб чиқариши кескин 
пасайди: тўқимачилик Флоренцияда 20 марта, Венецияда эса 30 
марта камайди. Саноат ривожланиши учун муҳим тўсиқлар шаҳар-
давлатларнинг ҳукуматлари томонидан ўрнатилган регламентация, 
капиталнинг йўқлиги, ички бозорнинг ниҳоятда торлиги ва чет эл 
рақобати эди. Ички ва ташқи савдонинг сусайиши бу ерда Австрия 
ва бошқа давлатлар савдогарларининг ҳукмронлигига олиб келди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


270
Шунга қарамасдан сиёсий қарам ва тарқоқ Италияда XVIII 
аср иккинчи ярмидан сезиларли иқтисодий юксалиш бошланади. 
Аҳолининг кўпайиши натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига 
бўлган талаб ошади, қишлоқ хўжалиги ва саноатга капиталистик 
муносабатлар кириб бора бошлайди. Шимолий Италияда дастлаб-
ки марказлашган мануфактуралар пайдо бўлади. Бироқ тарқоқ ма-
нуфактура хўжалиги саноат ишлаб чиқаришининг асосий шакли 
бўлиб қолаверди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish