Шунда нима бўлади?



Download 241,58 Kb.
bet1/2
Sana23.06.2022
Hajmi241,58 Kb.
#696065
  1   2
Bog'liq
Миржалол


44-19 EE
Obidov
Mirjalol
Farengeyt bo`yicha 451°
ир тасаввур қилиб кўринг. Хонадонингизда битта ҳам китоб йўқ. Мактабда ҳам, кутубхонада ҳам, идораю офисларда ҳам, компьютер сайтларию дўкон ва бозордан ҳам бу зормандани излаб ҳам тополмайсиз. Китоб ўқиган у ёқда турсин, сақлаган одамни бешафқат таъқиб кутади…
Шунда нима бўлади?
Яқинда “Жаҳон адабиёти” журналининг эски сонларидан бирида Рэй Брэдберининг “Фаренгейт бўйича 451 даража” асарини такроран ўқидим. Ва… таассуротларимни Сизга ҳам илиндим…
Брэдбери 1920 йилнинг 22 августида Уокиган (Иллинойс штати) шаҳрида дунёга келган. Илк ҳикояси 1941 йилда босилган адиб 92 йил яшади ва улкан адабий мерос қолдирди. Унинг китоблари бутун дунёдаги фантаст адабиёти ихлосмандларига таниш ва севимли эди.
Айниқса, унинг “Момақаймоқ шароби”, “Марс хроникалари”, “Фаренгейт бўйича 451 даража”, “Боқий баҳор кунлари китоблари”, “Инсоният хотираси”, “Денгиз, соҳил ва дарё қушлари”, “Совуқ шамол, илиқ шамол”, “Одамларга яхшилик қил” сингари ўнлаб китоблари барча қитъаларда севиб ўқилади. Ақалли олий маълумотга ҳам эга бўлмагаан Рей Брэдбери адабиётдаги хизматлари ва асарлари учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлган ёзувчи эди.
Брэдбери ўта кучли шахс эди: кейинги йилларда у ногиронлик курсисига михланиб қолган, битта қўли умуман ишламасди, аммо кўзларида ҳаёт порлар эди. У тўқсон ёшида, касал ҳолида ҳам дунёдаги воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиб турар ва тинимсиз ишлар эди! Уни илмий фантастика даҳоси, коинот асри шоири деб ҳисоблашарди, аммо ўзи бу таърифларни ёқтирмас ва одамлар ҳақида ёзяпман, дея таъкидларди.
Гарчи ярим аср муқаддам плазмали телевизорлар, банкоматлар ва кузатув камералари ҳақида ўз асарларида башорат қилган бўлса-да, адибнинг уйидаги бор-йўқ техника телевизор ва оддий телефондангина иборат эди. Рэй Брэдбери машиналардан, компьютерлардан ва интернетдан нафратланишини яшириб ўтирмаган: «Улар бизнинг яшашимизга халақит беришади, улар бизнинг вақтимизни олиб қўйишади. Одамлар компьютерда жуда кўп ишлашади. Улар бир-бирларини тинглаш ўрнига, жуда кўп вайсашади».
“Фаренгейт бўйича 451 даража”нинг бош қаҳрамони Гай Монтэг – оддий ўт ўчирувчи. Аслини олганда унга ўт ўчирувчи деган эмас, аксинча ўт ёқувчи деган таъриф тўғри келади. Чунки унинг вазифаси хавф-хатар сигнали олинганидан сўнг дарҳол “самандар” машинасида тегишли манзилдаги уйга етиб бориш, уйнинг эшик ромларини синдириб бўлса-да ичкарига кириб,
“ўз вазифасини бажариш”. Фақат резина шланглардан сув ўрнига керосин отилади. Ўтсочарлар у ва у яшаётган жамият учун ўта хавфли бўлган бир буюмга йўналтирилади. “Бу ёмон иш эмас, – дейди унинг ўзи асар бошида бу хусусда бамайлихотир. – Душанба куни Эдна Миллей китобларини ёқамиз, чоршанба куни Уитманни, жума куни Фолкнерни куйдирамиз. “Ёниб кул бўлгунча ёндир, кейин кулини ҳам ёқиб юбор”. Профессионал шиорларимиз ана шундай”
Ҳа, унинг кундалик иши – китобларни ёқиш! Барча ҳамкасблари сингари у мана шундай ҳаёт тарзига кўникиб кетган. Хабар келса, боради, ёқади, қайтади… Тўрт девор орасидаги “девор”лар
Монтэг тунда навбатчиликни тугатиб, атрофга танасининг ич-ичигача сингиб кетган керосин ҳидини анқитиб уйига қайтади.
Уйида эса унинг келаётганини ҳам, кетаётганини ҳам сезмайдиган, меҳмонхонасининг уч деворига ҳам улкан плазмали телевизор ўрнатиб олиб, куну тун экрандаги дастурлар, аллақандай шоулару сериалларга шўнғиб кетган, боқибеғам хотини Милли бор. Бу хотин экрандаги “қариндош”лари ҳаётига шу қадар кириб кетганки, ҳатто қанча уйқу дори ичганини, сўнг ўлар даражада ҳушидан кетганини, кечаси “Тез ёрдам”да келган санитарлар қонини бутунлай сўриб олиб, янгидан қон қуйишганини… ўн йил бирга яшаган турмуш ўртоғи билан биринчи марта қаерда учрашганини ҳам эслай олмайди.
Бутун фикри-хаёли эрига ғингшиб, меҳмонхонанинг тўртинчи деворига ҳам улкан экран ўрнаттириш ташвиши билан банд. Атрофидаги ҳам ўзи сингари дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган, бирови фарзандларни ортиқча ташвиш деб ҳисоблайдиган (“Бизнинг давримизда эсли-ҳушли одам болани нима қилади?”), бошқаси эса ойида уч кунгина уйида бўладиган болаларини меҳмонхонага “девор”ларни томоша қилишга ҳайдайдиган (“Худди кир ювгандек. Кирни машинага соласизу, шақ этиб, қопқоғини ёпасиз”) вайсақи дугоналари билан тўрт девор орасида умрини ўтказиб юраверади.
Кўчада эса реактив тезликдаги машиналарда шунчаки ҳордиқ учун сайр қилаётган, бир-бирига бефарқ, ҳис-туйғулардан мосуво оломон… Шунчалик лоқайдки, бошларида учаётган бомбардимончи самолётлар, эрта-индин бошланиши муқаррар бўлган уруш хавфига ҳам парвойифалак, ўзларининг бемаъни кундалик ташвишларига, кайф-сафоларига, эрмакларига бошлари билан шўнғиб кетишган…
Шундай кунлардан бирида Монтэг тунда ишдан қайтаётиб, Кларисса исмли қизга дуч келади. Дастлаб Монтэгга телбадек туюлган масъума қиз унга ўрмонда кезиш, қушларни томоша қилиш, капалаклар тутиш, ёмғирда сайр қилиш, япроқларнинг долчинмонанд ҳидини туйиш, момақаймоқ қидириш ҳақида гапириб беради. Ва ҳиссиз темиртанга айланаёзган ўт ўчирувчининг онгу шуурида ғалати ўзгаришлар бошланади. Алалоқибат ўзининг бахтсиз. ўн карра бахтсиз эканлигини англаб қолади.
Уни ҳайрат дунёсига етаклаган Клариссанинг сирли ўлимидан сўнг бу туйғуси янада алангаланиб кетади. “Истайсанми, йўқми, боши берк кўчага кириб қолганимиз аниқ, – дейди у хотинига. – … Сену мана бу ҳапдориларинг, тунлари автомобилда бемаъни сайр қилишларинг, мен ва менинг ишим қаердан пайдо бўлди, ниҳоят буларнинг тагига етиб тушуниб олишимиз керак. Биз тубсиз жарликка қараб кетаяпмиз, Милли…”.
Ҳа, у нажотни ўзи ҳар куни ёқаётган КИТОБлардан излайди. Шундан сўнг у китоблардан айримларини аввал ўқиб кўришга ҳаракат қилади. Аммо етти ухлаб, тушига ҳам кирмаган, муқаррар даражада ўлимга олиб борадиган бениҳоя кучли таъқибга дуч келади. Ҳа, Монтэг яшаётган жамиятда ўзининг кимлигини, атрофида нималар бўлаётганини, ҳаётнинг моҳиятини англашга интилиб, китобларга талпинган одамни телбага чиқазишарди.
Бундай киши масъума Кларисса сингари жамият учун хавфли деб ҳисобланар, алалоқибат гоҳ пинҳона, гоҳ ошкора йўқ қилиб юбориларди (“Қиз эса ётиб-ётиб портлайдиган бомбанинг нақ ўзи экан, – дейди бу хусусда ўт ўчирувчилар бошлиғи Битти. –… Уни бирон нарса қилиниши эмас, нимага ва нима учун қилиниши қизиқтирар эди. Бундай қизиқувчанлик хавфлидир. Нима учун, нега деб қизиқа бошладингми, тамом, вақтида эсингни йиғиб олмасанг, охири вой бўлади. Бечора ўлиб тинчиди…”).
Асарни мутолаа қилар экансиз, кўз ўнгингизда беихтиёр КИТОБСИЗЛАНИШ фожеаси, аниқроғи китобсиз жамият таназзули намоён бўлади.
“Ҳаммаси қуриб кетсин, – дея жазава билан ўшқиради бу жамиятнинг зомбига айланган вакилларидан бири. – Бизга ўйин-кулги кечалар, акробатлар ва фокусчилар, хатарли машқлар, реактив автомобиллар, мотоцикл-ҳеликоптерлар, порнография ва наркотиклар беришса бас.
Кўпроқ оддий автоматик рефлекслар уйғотадиган нарсалардан бўлсин! Агар драма мазмунсиз, фильм саёз, комедия бўш, қизиқарсиз бўлса, мени жунбушга келтирадиган нарса беринг – қулоқни қоматга келтирадиган мусиқа билан асабларимга зарба беринг… Менга барибир эмасми? Чангимни қоққандек силкитишларини жудаям яхши кўраман…”
Шафқатсиз таъқибдан қочган Гай Монтэг тасодифан бир гуруҳ кишиларга дуч келади. Маълум бўлишича, улар худди шундай таъқибдан қочиб, ёқилган китобларни ёдлаб, хотираларида сақлайдиган алломалар экан. Уларнинг бири Афлотун, иккинчиси Шекспир, учинчиси Конфуций, тўртинчиси Ганди… “Биз китобларни оғиздан-оғизга фарзандларимизга етказамиз, улар эса ўз навбатида бошқаларга етказишади, – дейди алломалар етакчиси Грэнжер.
Талай қисми йўқотилган бўлади, шубҳасиз. Бироқ одамларни куч билан тинглашга мажбур қилиш мумкин эмас. Уларнинг ўзлари тушунишлари, нега шундай бўлгани, нега уларнинг кўз ўнгида дунё портлаб кетганини ўзлари ўйлаб кўришлари лозим”.
Асарни қайта ўқиб, кўп мулоҳазалар хаёлимда чарх урди. Телевидение, радио, мобиль алоқа, интернет, 5D ўлчамдаги кинотеатрлар ва бошқа технологиялар тараққий этган даврда одамларнинг китобдан, мутолаадан узоқлашиб кетаётгани ҳақида кўп гапираяпмиз. Кўчада. бекатда ё бозорда қўлида бир “блок” ароқ кўтарган кишини кўрсак бепарво ўтамизу бир даста китоб кўтарган одам кўзимизга алланечук ғалати кўринади (эсимда, ўзаро суҳбатларимиздан бирида бир ўсмир “китоб кўтариб юришдан уяламан”, деб айтганди).
Ҳамкасбим Акбар Раҳмонов надомат билан айтиб қолди: “Зиёли деб ўйлаганимиз бир хонадонда газета учун оилавий сурат олишга тўғри келди. Сурат яхши чиқсин, деб уй соҳибидан қўлингизда битта китоб ушлаб туринг, десак, ишонасизми, катта хонадондан битта ҳам китоб топилмаса, денг…”
Таниқли адиб Темирпўлат Тиллаев бир мақоласида китобпарастлик, китобхўрлик ва китобхонлик ўртасидаги тафовутни таҳлил этган эди. Унинг фикрича, китобпарастлар ўзларини маърифатли, зиёли инсон қилиб кўрсатиш учунгина китоб йиғадилар. Йиққанлари хашаки нарсами, дурдона асарми – уларга фарқи йўқ, жавонларида қалин-қалин жилдли китоблар терилиб турса бас. Китобхўрлар қўлларига нима тушса, ўқийверадилар.
Китобхонлар эса излаб, саралаб, моҳиятини англашга астойдил интилиб ўқийдилар. Ва дунёни жаҳолатдан, таназзулдан ва бошқа турли офатлардан асраб қоладилар.
Барчамизга китобхонлик саодати ва мутолаа завқи ҳамроҳ бўлсин, азизлар!
P. S. Рэй Брэдбери янги романига “Фаренгейт бўйича 451 даража” деган ном қўяди. Асар мазмун-мундарижасидан келиб чиқиб шундай ном танланганди. Чунки шу ҳароратда қоғоз ўз-ўзидан ёниб кетади. Бироқ қоғоз фаренгейт эмас, цельсий бўйича 450 даражадан сал ошиқроқ ҳароратда оловланади. Адиб ном қўйишда ўт ўчириш хизмати ходими билан маслаҳатлашган ва у ҳарорат кўрсаткичларини чалкаштиргани учун ёзувчи ҳам хатога йўл қўйган.

Download 241,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish