___________ туман ХТБга қарашли
___-умумий ўрта таълим мактабида
2019 йил 19 март куни
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги «Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш
вақтини мазмунли ташкил этиш тўғрисида»ги маърузасида белгилаб берилган иккинчи
ташаббус ижросини таъминлаш бўйича
амалга оширилган ишлар юзасидан
__________ тумани ХТБга қарашли ___- умумий ўрта таълим мактабида
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти бўйича мактабдаги устозлар хамкорлигида давра сухбатлари ўтказилди. Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мактаб спорт залида баскетбол ва волейбол, қўл тўпи, шахмат, шашка, стол тенниси тўгараклари, ҳамда мактабдан ташқари “Taekwondo ITF” тўгараги фаолияти йўлга қўйилди. “Taekwondo ITF” тўгараги аьзолари ташаббуси билан “Сен ҳам бизнинг сафимизга бўл” шиори остида эрталабки субхидамда спорт чиқишлари намойиш этилди. Ушбу тадбирга 500 нафар ўқувчилар жалб этилди. Шу билан бирга мактабида “Ёшлар шахмат тахтаси” спорт мусобақалари ҳам ўтказиб келинмоқда. Ўқувчи-ёшларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!” мавзусида таниқли футболчи Аббосхон Отахонов иштирокида давра сухбати ташкил этилди. Бу давра сухбатида 5-11 синф ўқувчиларидан жами 425 нафар ўқувчилар фаол иштирок этдилар.
Ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида 5-синфларда – “Қувноқ стартлар”, арғамчида сакраш, шашка ва шахмат, 7-синфларда – волейбол, қўл тўпи, 9-синфларда – волейбол, баскетбол, стол тенниси, армреслинг, 10-11-синфларда – волейбол, баскетбол, стол тенниси, қўл кураши, шашка ва шахмат каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт шароитлар яратиш мақсадида мактабда ташкил этилган спорт тўгараклари фаолияти ўрганилмоқда ва тўгарак фаолиятини яанада жонлантириш мақсадида керакли тавсиялар берилиб, қўшимча тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Мактаб директори: _____________
Do'stlaringiz bilan baham: |