Шошилинч педиатрия экстремал тиббиёт асослари билан



Download 6,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/194
Sana03.10.2022
Hajmi6,9 Mb.
#851240
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   194
Bog'liq
Шошилинч педиатрия

Тиббий саралаш: 
Беморларни оғирлик ҳолатига қараб сараланади, малакали ѐрдам кўрсатиш учун 
транспортировкага кўрсатма ва ѐрдам кўрсатиш навбати аниқланади. 
Тиббий офатларда қутқарилганлар ва тирик қолганлар сони ўз вақтида ѐрдам 
кўрсатганлигига боғлиқ, зарарланганларни ҳар 3-4 таси шошилинч тиббий ѐрдамга 
муҳтож бўлиши мумкин. 
Бахтсиз ҳодисаларда, катта йўқотишларда барча жароҳатланганларга тиббий ѐрдам 
кўрсатишнинг иложи бўлмаганлиги учун, тиббий саралаш ўтказилади. 
Н.И.Пирогов биринчи марта тиббий саралашни таклиф қилган ва ҳозиргача бу 
назария қўлланилиб келинмоқда.
Тиббий саралаш жароҳатланганларнинг даво профилактикага муҳтожлиги ва 
эвакуация тадбирларини тиббий кўрсатмаларига қараб гуруҳларга ажратилади. 
Саралашдан мақсад – жабрланганларга ўз вақтида ѐрдам кўрсатиш ва эвакуацияни 
ташкиллаштириш. 
Фалокатларда тиббий саралаш тамойиллари. 
1. Юқори малакали ходим бўшамагунча, қутқарув тиббий ходим ишини яхши 
биладиган ходим бошлиқ бўлиб туради. 
2. Инцидентни тасдиқлайди ва команда постини ташкиллаштиради. 
3. Қўшимча ѐрдам чақириш керак. 
4. Барча беморларни бирламчи баҳолаш керак. 
5. Беморларни саралашни бошлаш. 
6. Ходимлар ва жиҳозлар кўпрок эътиборга лойиқ бўлган беморларга йўналтирилади. 
7. Сараловчи бошлиқ ходимларни жўнатиш, жиҳозлар ва транспорт воситаларини 
воқеа жойига юборади. 


46 
Асосий чора тадбирлар, воқеа жойидаги кўп сонли жабрланганлар, команда
пункти ташкиллаштирилган жойида амалга оширилади. 
1.
Жамоа постига маълумот бериш. 
2.
Воқеа жойида бошлиқни таништириш, тайѐргарлик даражасини 
кўрсатиш. 
3.
Воқеа жойида бошлиқнинг кўрсатмаларига риоя қилиш. 
Тиббий саралашни 2 тури бор: 
Пункт ичидаги ва эвакуацион транспорт. 
Пункт ичидаги саралашда жабрланганларни оғирлигига ва атрофдагилар учун 
хавфлигига қараб, жароҳатланиш характерига қараб гуруҳларга ажратилади. 
Эвакуацион - транспорт саралашда - жабрланганларни ҳолатига қараб гуруҳларга
ажратилади ва эвакуация навбати белгиланади. Транспорт тури, эвакуация йўналиши 
аниқланади. Бу саралаш жараѐнида жароҳатланувчи ташҳиси ва ҳолатига эътибор 
берилади. Саралашнинг асосий 3та Пирогов белгилари мавжуд. 
А) Атрофдагилар учун хавфлилиги 
Б) Даволаш 
В) Эвакуацион 
Атрофдагилар учун хавфлилига қараб гуруҳларга бўлинади. 
-Махсус санитар ишловга муҳтож (қисман ѐки тўлиқ). 
-Вақтинчалик изоляцияга муҳтож (инфекцион ѐки психоневрологик изоляторда) 
-Махсус (санитар) ишловга муҳтож бўлмаган. 
Даволаш белгиси – жабрланганларни тиббий ѐрдамга муҳтожлик даражаси, навбати 
ва жойлашган жойи аниқланади. 

Download 6,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish