Қоринни текшириш.
Қорин соҳасини текширишни иложи бўлса, малакали шифокордан
ўрганиш керак. Бемор қориндаги оғриқни шифокор томонидан инкор этилиши, уни
жахлини чиқариши, бирламчи ва кейинчалик бўладиган
текширишларни
қийинлаштириши мумкин. Боларални текширишда эхтиѐткор бўлиш талаб этилади. Барча
қоринда оғриқ кузатилаѐтган беморларни икки грухга бўлиш мумкин. Биринчи гурухга
ўткир қорин ва қорин пардасини яллиғланганлигини аниқ белгилар кузатилганлар.
Текшириш маълум бир кетма-кетликда олиб борилади.
1.
кўрувдан бошланади. Беморни умумий ҳолати ва туриш шакли баҳоланади. Қорин
соҳасини кўришда қуйидаги белгиларга этибор бериши керак:
138
Қориндаги чандиқ ва у жойлашган соҳа. Операциядан кейин бўладиган
чандиқлардаги ҳуружли оғриқда ичак тутулишига шубҳа қилиш керак. Чандиқни
жойлашувига қараб ўтказилган операцияларни характерини аниқлаш ва бу билан
дифференциал ташхислашни тезлаштириш мумкин.
Қориннинг ҳаволи шиши. Қориннинг ғаволи шишини баҳолашда одатда қанчалик
ичакларни дистал соҳаси тиқилиши кузатилса шунчалик қорин хаволи шиши
кучаяди. Юқори ичак тутулишида қорин тортилган, ладьевидли шаклида бўлиши
мумкин. Локал қорин шиши аксарият қоринда ўсмалар юзага келишида кузатилади.
Қолавераса қоринда шиш нима сабабдан юзага келганлигини аниқлаш керак-
суюқлик тўпланиши (асцит) ѐки газлар.
2.
Кейинги босқич — аускультация. Фонендоскоп иссиқ бўлиши керак. Қоринда шовқун
турлари ва характери аниқланади.
Ичак шовқинларини бир неча минут ичида пасайиши ѐки мутлоқо йўқолиши,
беморда перитонит ѐки фалажли ичак тутулиши борлигидан дарак беради.
Махалий перитонитда, асоратли аппендицитда, ичак дивертикулитида ва бошқ
баъзи бир касалликларда ичак шовқунлари меъѐрий бўлиши кузатилади.
Қоринда хуружли оғриқни кучайган ичак шовқунлари билан кечиши механик ичак
тутилишига хос ҳисобланади.
Томирдаги турбалентлик шовқунлари қорин аортасини аневризмида, буйрак ва
ичак чарвисини артерияларини стенозида бўлади.
3.
Перкуссия ҳар доим аускультация ўтказилгандан кейин бажарилади, чунки у
перисталтикани стимуллайди (худди шундай пайпаслаш хам). Қуйидаги перкутор
товушлар кузатилади:
Тўмтоқ товуш – қорин бўшлиғида ҳосила бўлса, асцитда, ичак халқасида суюқлик
тўпланса кузатилади.
Тимпаник товуш – қорин бўшлиғида эркин газ ва ичакларда газ тўпланса содир
бўлади.
Аралаш товуш – танани ҳолатини ўзгартирганда қориндаги эркин суюқлик, яни
асцитга хосдир.
Жигар тўмтоқлигини йўқолиши. Одатда жигар устида перкусия қилинганда
тўмтоқлик кузатилади. Уни жарангдор бўлиши қорин девори ва жигар оралиғида
газ тўпланишидан хосил бўлади. Бу ярим тўлиқ аъзоларни тешилишидан дарак
беради.
139
Чуқур
пайпаслашни
амалга
оширмай
перкусия
билан
беморда
перитонит
ривожланганлигини аниқлаш мумкин. Агар перкусия қоринда оғриқни чақирса бу белги
перитонитга
хос
бўлади.
Перитонит
кузатилган
болаларга
салгина
тегиш
безовталантиради. Билмасдан бола ѐтоғитга тегиб кетилса дарров қоринда оғриққа шикоят
қиладилар. Беморни ретгенологик текширишга олиб борилаѐтганда замбил эшикка ѐки
деворга тегиб кетса оғриқ кузатилади. Бу яширин кузатиш усулига ўхшаш усуллар
перитонитда қоринни чуқур пайпаслаш ва Шеткин-Блюмберг симптомига қараганда
кўпроқ маълумот беради, қуйидаги усуллар аксарият сохта мусбат кўрсаткичиларни
кўрсатади.
4.
Пайпаслаш — қорин соҳасини тугаланаѐтган текширишларига киради. Бирламчи бўғин
шифоқорини қўли иссиқ бўлиши керак. Бу айниқса болаларни кўришда катта
аҳамиятга эга бўлиб, акс ҳолда уларни қаршилиги кузатилади.
Беморда оғриқни кучайишига олиб келмаслик учун текширишларни бошида,
пайпаслашни олдин оғриқ кузатилмаган соҳаларда юзаки пайпаслашдан бошлаш
керак.Бу қорин мушакларини совуққа таранглашишини олдини олади ва бемор
билан мулоқотни яхшилайди. Оғриқ кучли кузатилган соҳалар энг охири
текширилади.
Бошида юзаки оринтирлашган пайпаслашни амалга оширилади. Бунда кучли оғриқ
кузатилган соҳалар аниқланади.
Қорин соҳасини бир томондаги қорин тўғри мушакларини таранглашиши –
перитонит симптомини беради. Уни қорин соҳасини симметрик оқ линясини икки
қўл билан пайпаслаб онсон топиш мумкин.
Қорин соҳасини чуқур пайпаслаш усули текширишлар якунлашиши вақтида
бажарилади. Агар шу даврга келиб тарқоқ перитонит ташхиси қўйилган бўлса, чуқур
пайпаслани ўтказиш керак эмас. Чуқур пайпаслаш усули билан қорин соҳасидаги
барча аъзолар текширилади. Бунда қорин соҳасида оғриқ, қорин олди девори
мушакларини таранглиги ва қорин аъзоларни размери аниқланади.
«Тахтасимон» қорин — ошқозон яраси тешилганлигини асосий клиник белгисидир.
Хлорид кислотасини қорин пардасига таъсири кучли оғриқни ва мушаклар
сиқилишини юзага келтиради. Баъзида қорин деворини хақиқий ригидлигини, қорин
деворини химоя ригидлигидан ажратиб олиш қийин. Бу холларда беморга оѐқларини
тизза бўғимига букиб қоринга босишни сўралади, бу ҳолат аксарият беморларди
қорин деворини бўшашига олиб келади.
5.
Бошқа симптомлар
140
Мерфи симптоми: нафас олишни юқори чўққисидаги чуқур пайпаслашда ўнг қовурға
равоғи соҳасида кучли оғриқни хосил бўлиши. Бу симптом аксарият мусбат ўткир
холециститда кузатилади, бу касалликни ташхиси кўйилишида асосий белги бўлиб
ҳисобланмайди.
Ровзинг симптоми: ўнг ѐнбош ѐки чап ѐнбош соҳалардаги чуқур пайпаслашда (ѐки
перкусияда) оғриқни пайдо бўлиши. Бу симптони мусбат бўлиши аппендицитга хос
бўлиб, баъзи бир касалликларда ҳам кузатилиши мумкин.
Бел сохси мушаклари симптоми: бемор чап ѐнбошга ѐтган ҳолда ўнг оѐғини букканда
бел соҳасида оғриқ намоѐн бўлади. Бу кўринишлар ретроцекал аппендицитда ва
бошқа
қорин
аъзоларини
яллиғланиш
касалликларида
кузатилади.
Бу
яллиғланишларда (паранефрит, псоас – абцеси, қорин пардаси орти гемотомаси,
орқа кўр ичакни хосиласи тасирида тешилиши) бел соҳаси мушаклари тортилади.
Худди шундай симптом чап оѐқни букиши натижасида (паранефрит, дивертикулани
тешилиши ва сигмасимон ичакни хосиласи) кузатилади.
Мушакларни ѐпилиб қолиш симптоми (запирательной мышцы): беморда оѐқларини
тўғри бурчак хосил қилиб, болдир қисмини ичига ѐки ташқарисига буриб чалқанча
ѐтган ҳолда оғриқ кузатилади. Оғриқни хосил бўлиши яллиғлиниш билан боғлиқ
бўлиб, ички ѐпувчи мушакларни ѐки уни ѐнидаги мушакларни таъсирига жавоби
(чаноқ абцесси, аппендицит, сальпингит) холида оғриқли кечади.
Кера симптоми: қорин пастки соҳаларини пайпаслашда айниқса беморни
Тренделенбург ѐтиш ҳолатида елкада оғриқ кузатилади. Бу симптом биринчи
маротаба талоқни шикастланишида ѐритилган. Диафрагма ости соҳасида
суюқликларни тўпланиши ҳисобига оғриқ елкага ва бўйинга узатилади.
Баъзида яллиғланган соҳадаги терида сезувчанлик ортади. Бу ажойиб биологик
феномен бўлиб, ташхислашда асосий белги бўла олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |