Шоиста содщова мактабгача педагогика


) олинган маълумотларни  уз



Download 13,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/227
Sana16.04.2022
Hajmi13,8 Mb.
#556265
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   227
Bog'liq
Мактабгача педагогика Содиқова Ш

8)
олинган маълумотларни 
уз 
вактида тахлил килиш.
Интервью методи
респондент 
томонидан тадкик этилаётган
муаммонинг у ёки бу жихатини ёритувчи ходисага нисбатан 
муносабат билдирилишини таъминлайди. Интервью респондент 
эътиборига туркум саволларни хавола этиш асосида утказилади. 
Интервью жараёнида олинган саволларга нисбатан тадкикотчи 
томонидан муносабат билдирилиши унинг самарасини оширади.
Таълим муассасаси хужжатларни тахлил щтиш методи.
Педагогик ходиса ва далилларни текшириш максадида таълим 
муассасалари фаолияти мазмунини ёритувчи маълумотларни текши-риш
41


максадга мувофикдир. Мазкур метод Узбекистон Респуб-ликасининг 
‘Таълим тугрисида”ги конуни хамда “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури” талабларининг таълим муассасалари амалиётидаги бажарилиш 
холатини урганиш, бу борадаги фаолллик даражаси, эришилган ютук 
хамда йул куйилган камчиликларни аниклаш, илгор тажрибаларни 
оммалаштириш ва МТМ педагогик тажрибасини ошириш максадида 
кулланилади.
Таълим муассасаси фаолияти мохдятини ёритувчи хуж-жатлар 
куйидагилардан иборат: укув машгулотларининг жадвали, укув 
дастури, гурух журналлари, болаларнинг шахсий варакалари, 
буйруклар, Педагогик Кенгаш йигилиши баённомалари ёзилган 
дафтар, Педагогик Кенгаш карорлари, таълим муассасаси сметаси 
хамда паспорта, тарбиявий ишлар режаси, укув-тарбия ишларини 
ташкил этиш борасидаги хисоботлар, таълим муассасаси жихозлари 
(укув парталари, стол стуллар, юмшок мебеллар ва хоказолар) кайд 
этилган дафтар ва хоказолар.
Мазкур метод муайян йуналишларда укув-тарбия ишлари 
самарадорлиги даражаси, болаларда хосил булган билим, куникма ва 
мал акал ар хажми, илгор педагогик тажрибалар мазмунини урганишда 
мухим ахамиятга эга.
Болалар ижодини урганиш методы.
Мазкур метод бола-ларнинг 
муайян йуналишлардаги лаёкати, кобилияти, шунингдек, маълум фан 
сохалари буйича билим, куникма ва малакалари даражасини аниклаш 
максадида кулланилади. Уни куллашда болаларнинг ижодий ишлари
- расмлар, конструкция ишлари, кул мехнати асосида яратилган 
буюмлар мухим восита булиб хизмат килади. Методнинг афзаллиги 
шундаки, у маълум болага хос булган индивидуал имкониятни кура 
олиш, бахолаш ва уни ривожлантириш учун замин яратади.
Педагогик тажриба
(эксперимент; лот. “синаб куриш”, “тажриба 
килиб куриш”) 
методидш
муаммо ечимини топиш имкониятларини 
урганиш, мавжуд педагогик шароитларнинг максадга эришишнинг 
кафолатлай олиши, илгари сурилаётган тавсияларнинг амалиётда уз 
инъикосига эга була олиши хамда самарадорлигини аниклаш 
максадида фойдаланилади. Муайян муаммо ечимини топишга 
йуналтирилган педагогик тажриба маълум доирада, сони аник 
белгиланган респондентлар иштирокида амалга оширилади. Мазкур 
методдан фойдаланиш тадкикотчи томонидан илгари сурилаётган 
махсус методиканинг самарадорлигини аниклай хамда унга бахо бера 
олиши зарур.
42


Шундай килиб, XIX асрнинг 80-90 йилларига келиб Марказий 
Осиёда болалар мактабгача ижтимоий тарбияси гоялари етилди. Ана 
шу гоялар негизвда куйидаги вазфалар аста-секин амалга оширилди: 1872 
йилда Туркистонда тузилган “Жамияти хайрия” тузилиб, утомонидан 
мискинлар уйпари, тунаш жойлари, тугрук жойлари билан бир 
каторда ота-онаси булмаган болалар учун етимхонларни ташкил 
этилди; 1896 йилда Туркистонда камбагалларнинг болалари учун 
“ясли’ лар тузилди; 1891 йилда имтиёзли синфларнинг болалари учун 
“Богдорчилик” жамияти томонидан Тошкент истирохат богида 
мактабгача ва мактаб ёшвдаги болалар учун “Болалар майдончаси” 
туридаги биринчи болалар богчалари очилди; 1903 йил февраль 
ойида Тошкентда “Оилавий таълим-тарбиявий тугараги” ташкил 
килинди; 1917 йил 20 ноябрда Халк Комиссарлари томонидан 
“Мактабгача 
тарбия 
юзасидан 
Декларация” 
эълон 
килинди; 
Туркистонда дастлабки давлат болалар богчалари 1918 йилнинг 
иккинчи ярмида ташкил этилди; 1918 йил 20 октябрда Туркистон 
Маориф халк комиссарлиги кошида мактабгача тарбия булими 
ташкил килинди; 1918 йилда Тошкентнинг собик эски шахар кисмида 
узбек болалари учун 4 та богча очишга муваффак булинган.
Мактабгача педагогика” фани мактабгача таълим-тарбиянинг 
умумий асосларини урганувчи фан саналади. Фан доирасида 
мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ривожлантиришнинг икки 
мухдм жихати - таълим ва тарбия жараёнларининг мазмуни 
урганилади. 
“Умумий пеагогика” фанининг таянч тушунчалари 
Мактабгача педагогика” фанининг хам мухим категориялари саналади.
Мазкур фан жамият тараккиёти ва шахе камолотини таъминлашга 
хизмат килувчи ижтимоий-гуманитар фанлар билан узаро алокадорликда 
ривожланади. Педагогик илмий-тадкикот методлари Мактабгача 
педагогика” фани ривожини белгиловчи илмий изланишлар учун асос 
булиб хизмат килади.
Назорат учун савол ва топшириклар:
1. Узбекистонда илк болалар богчаси качон ташкил этилган?
2. Тошкентда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун 
“Болалар майдончаси” туридаги биринчи болалар богчалари качон 
очилган?
43


3. Тошкентда “Оилавий таълим-тарбиявий тугараги” качон ташкил 
килинган?
4. “Мактабгача тарбия юзасидан Декларация” качон эълон 
килинган?
5. “Мактабгача 
педагогика” 
тушунчаси 
кандай 
мазмунни 
англатади?
6. “Мактабгача педагогика” фани нимани урганади?
7. “Мактабгача педагогика” фанининг объекта ва предмета 
нимадан иборат?
8. “Мактабгача педагогика” фани кандай вазифаларни хал килади?
9. “Мактабгача педагогика”нинг асосий категориялари кайсилар?
10. К,андай методлар педагогик 
илмий-тадкикот методлари 
хисобланади?
Мавзу юзасидан тест топшириклар:
1. Тошкентда мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар учун 
“Болалар майдончаси” туридаги биринчи болалар богчалари качон 
очилган?
a) 1891 йилда;
b
) 1901 йилда;
c) 1911 йилда;
d) 1921 йилда.
2. Тошкентда “Оилавий таълим-тарбиявий тугараги” качон ташкил 
килинган?
a) 1899 йил февралда;
b
) 1901 йил февралда;
c) 1903 йил февралда;
d) 1905 йил февралда;
3. “Мактабгача гарбия юзасидан Декларация” качон эълон 
килинган?
a) 1905 йил 20 ноябрда;
b
) 1914 йил 20 ноябрда;
c) 1917 йил 20 ноябрда;
d) 1924 йил 20 ноябрда;
44


4. “Мактабгача педагогика” фанининг 
объектини нима ташкил этади?
a) мактабгача педагогик фаолият жараёни
b
) мактабгача педагогик фаолият мазмуни
c) мактабгача педагогик фаолият йуналишлари
d) мактабгача педагогик фаолият боскичлари
5, Мактабгача таълим-тарбия жараёни, мазмуни, конуниятлари, 
шакл, метод ва воситалари. Улар “Мактабгача педагогика” фанининг ... 
саналади
a) методи;
b
) объекта;
c) предмета;
d) шакли.
6. Таълим-тарбия натижасида узлаштирилган ва гизимлаштирилган 
билим, хосил килинган куникма ва малакалар хамда таркиб топтан 
дунёкараш мажмуи - бу ...
a) малака;
b
) куникма;
c) билим;
d) маълумот.
7, Шахснинг физиологик ва интеллектуал усишида намоён 
буладиган микдор ва сифат узгаришлар мохиятини ифода этувчи 
мураккаб жараён нима еб айтилади?
a) усиш;
b
) ривожланиш;
c) шаклланиш;
d) тараккий этиш.
45



Download 13,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   227




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish