Иқтисодий ўсишнинг Р. Харрод модели.
Олдин таъкидлаганимиздек, таркиби бўйича бу модел Е.Домар моделига
ўхшайди, бироқ унинг ўзига хос хусусиятлари бор. Е.Домар модели
инвестицияларнинг ялпи талабни кенгайтириш ва ишлаб чиқариш
қувватларининг вақт оралиғида кўпайишдаги икки хил ролини таҳлил қилади.
Шунинг учун у бутунлигича мультипликатордан фойдаланишга асосланади ва
миллий даромаднинг зарурий ўсишини таъминлайдиган инвестицияларнинг
ўсиш меъёрини аниқлайди.
Р.Харрод моделининг мақсади эса иқтисодиёт ўсишнинг траекториясини
ўрганиш ҳисобланади. Шунинг учун унинг асосини акселератор назарияси
ташкил этиб, у инвестициялар ўсишини бунга сабаб бўлган даромад ўсишига
нисбатини аниқлаш имконини беради.
Бундай хусусиятлардан шу натижа келиб чиқадики, Е.Домар давлат
сиёсати билан боғлиқ бўлган автоном инвестициялар билан иш олиб борган
бўлса, Р.Харрод эса - миллий даромад ўсиши билан боғлиқ ишлаб чиқариш
инвестициялари билан иш олиб борган.
Акселератор назарияси – инвестицияларнинг кутилаётган ишлаб чиқариш
ҳажми ўзгаришига боғлиқлигини тавсифловчи назариядир. Акселератор
тамойили дастлаб даврлар назарияси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб,
инвестицияларнинг истеъмол талаби ҳаракатига реакцияси орқали иқтисодий
инқирозларни тавсифлаган. Бундай боғлиқликда акселератор назариясини ХХ
аср бошида француз иқтисодчиси А.Афтальен ва америкалик иқтисодчи
Дж.Кларк ривожлантиришган. Бу назарияга мувофиқ талабнинг (ёки
даромадларнинг) ўсиши инвестицияларнинг ўсиш даражасига тезлаштирувчи
(акселератор) сифатида таъсир этади, (авваламбор асосий капитал соҳасида).
Янги инвестициялар ишлаб чиқариш ҳажми (даромадлар)га нисбатан тезроқ
ўсиши тахмин қилинади, чунки машинанинг қиймати унинг тайёр маҳсулот
63
қийматидан одатда анча юқори бўлади, демак, ишлаб чиқариш қатнашчилари
даромадларидан ҳам юқори бўлади. Шунинг учун ҳам инвестицияларга бўлган
талаб истеъмол талабининг ўсишига нисбатан доимо юқори бўлади. Гап
шундаки, ўсиб бораётган истеъмол талаби мавжуд бўлган ишлаб чиқариш
қувватларига таъсир кўрсатиб, нафақат мавжуд қувватлар модернизациясига,
балки янги саноат корхоналари ва ускуналарига капитал қўйилмаларини
рағбатлантиради.
Фараз қилайлик, қандайдир корхона ўзининг маҳсулотига мавжуд
талабни 10 та машинадан фойдаланиб қондиради, улардан биттаси ҳар йили
янгиси билан алмаштирилади. Агар талаб 20% га ошса, корхона бу талабни
қондириш учун 2 та янги машина сотиб олиши керак бўлади. Шундай қилиб,
акселератор ишлаб чиқариш ўсиши билан инвестициялар ўсиши ўртасидаги
боғлиқликни кўрсатади: ишлаб чиқариш ҳажми ўзгаришига жавоб равишда
янги инвестициялар қанчага ўсашини кўрсатади.
Ишлаб чиқариш ва инвестициялар даражаларида ўзгаришларнинг бундай
тескари боғлиқлиги Дж.Кейнсда умуман йўқ эди. У инвестиция ва даромадлар
ўртасида мультипликатор муносабати билан чекланди.
1
I
Y
.
1
- мультипликатор коэффициенти, чунки у фойдаланилмаган қувватлар
ва ишсизлик мавжудлигидан келиб чиққан. Унинг вазифаси, бўш иқтисодий
ресурслардан қандай фойдаланишни кўрсатиш бўлиб, бунинг учун у давлат
харажатларини оширишни таклиф этган. Уларни 1 мультипликаторга
1
кўпайтириб бандлик, ишлаб чиқариш ва даромад ўсишини таъминлайди, демак,
ялпи талабнинг ҳам таъминлайди.
Акселератор тамойили эса ошган даромад ва талаб ўз навбатида
инвестицион жараёнларни тезлаштиришни кўрсатади. Бу янги капитал
қўйилмалар - даромад ўсишини акселерация коэффициенти бўйича
кўпайтмасининг функцияси эканлигини англатади:
64
Do'stlaringiz bilan baham: |