Шодиев Т. Ш., Ишназаров А. И., Алимов Р. Х. ИҚтисодий ўсишнинг математик



Download 3,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/121
Sana07.07.2022
Hajmi3,6 Mb.
#754803
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   121
Bog'liq
3218-Текст статьи-7725-1-10-20200908

Recommended literature
................................................................................. 242 


14 
КИРИШ 
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан бошлаб жамиятни демократик 
янгилаш ва миллий иқтисодётни эркинлаштириш йўлида улкан ишларни амалга 
оширди. Бу авваломбор миллий иқтисодиётда эришилган ютуқлар ва натижалар 
негизида иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни 
модернизация қилишнинг пухта ишлаб чиқилган модели ва узоқ муддатга 
мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурларни босқичма-босқич амалга 
ошириш бўйича олиб борилаётган тизимли, изчил, қатъий ҳаракатлар 
мажмуаси эканлигини кўриш мумкин.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси учун жаҳон ҳамжамиятида 
муносиб ўринни эгаллаш, рақобатбардош миллий иқтисодиётни шакллантириш 
ва унинг барқарор ривожланишини таъминлаш устувор вазифалардан 
ҳисобланади. 
Мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятининг тобора юксалиб бораётгани, 
сўнги йилларда миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини 
таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизмат кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва 
хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш, ишлаб чиқаришни модернизация 
қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш, транспорт-
коммуникация ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга 
қаратилган фаол инвестиция сиёсати олиб борилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев Вазирлар 
Маҳкамасининг 
2017 
йилда 
мамлакатимизни 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш асосий якунлари ва 2018 йилга мўлжалланган иқтисодий 
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган кенгайтирилган 
мажлисидаги маърузасида республикамиз иқтисодиётини ривожлантириш 
масалаларига тўхталиб, “Айни шу асосда амалга оширилган чора-тадбирлар 
натижасида 2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари 5,5 фоизни 
ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. Ташқи савдо 


15 
айланмасининг ижобий сальдоси 854 миллион долларга етди. Миллий 
валютамизни эркин конвертация қилишга киришдик”
1
, - деб таъкидлаб ўтди. 
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар 
стратегияси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
Фармонига кўра мамлакатимизда 2017-2021 йилларда "...иқтисодиётни янада 
ривожлантириш ва либераллаштиришга йўналтирилган макроиқтисодий 
барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб 
қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, ... кичик 
бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантириш, ҳудудлар, туман ва 
шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий тараққий 
эттириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш орқали мамлакатимиз иқтисодиёти 
тармоқлари ва ҳудудларига хорижий сармояларни фаол жалб этиш кўзда 
тутилган"
2

“Иқтисодий ўсишнинг математик моделлари” фани иқтисодиётнинг 
ўсиши ва ривожланишида ўзгарувчан рақобат муҳити ва бозор шароитини 
илғаб олиш, уларнинг ривожланиш қонуниятларини чуқур таҳлил қилишда 
иқтисодий-математик, эконометрик, имитацион моделлардан фойдаланиш, 
иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг кўп вариантли муқобил ечимларини 
ишлаб чиқиш, иқтисодий ўсиш ва ривожланишнинг асосий йўналишларини 
аниқ белгилаш масалаларининг назарий ва амалий томонларини ўрганишда 
талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. 
Ушбу ўқув қўлланма орқали талабалар иқтисодий ўсиш жараёнларининг 
назарий томонлари, мазкур жараёнларнинг мавжуд математик моделларини ҳар 
томонлама ўрганиб оладилар. 
Тақдим қилинаётган ўқув қўлланма магистратуранинг «Эконометрика» 
мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига 
Мурожаатномаси. 
http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-
2017. 
2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ги №ПФ-4947 сонли Фармони. //Халқ сўзи. 2017 йил 8 феврал. 


16 

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish