2.Bilimlar, ko’nikmalar, malakalar - hayot va faoliyat jarayonida egallanadi.
3.Individual tipologik xususiyatlar - temperament, xarakter, qobiliyatlarda aks etadi.
K.K.Platonov ta'limotiga ko’ra shaxs tuzilishi quyidagicha shaklga ega:
1.Yo’nalganlik osttuzilishi - shaxsning ahloqiy qiyofasi va munosabatlarini birlashtiradi. Unda harakatchanlik, barqarorlik jadallik ko’lami (hajmi) darajalarini farqlash lozim.
2.Ijtimoiy tajriba osttuzilishi - ta'lim natijasida shaxsiy tajribada egallangan bilimlar, ko’nikmalar, malakalar va odatlarni qamrab oladi.
3.Psixologik aks ettirish shakllari osttuzilishi - ijtimoiy turmush jarayonida shakllanuvchi bilish jarayonlarining individual xususiyatlari.
4.Biologik shartlanganlik osttuzilishi - miya morfologik va fiziologik xususiyatlariga muayyan darajada bog’liq bo’lgan patologik o’zgarishlarni, shaxsning yosh, jins xususiyatlarini va uning tipologik holatlarini birlashtiradi.
A.G.Kovalyov talqiniga binoan shaxs quyidagi tuzilishga ega:
1.Yo’nalganlik - voqelikka nisbatan inson munosabatini aniqlaydi, unga o’zaro ta'sir etuvchi har xil xususiyatli g’oyaviy va amaliy ustanovkalar, qiziqishlar, ehtiyojlar kiradi. Ustuvor yo’nalganlik shaxsning barcha psixik faoliyatini belgilaydi.
2.Imkoniyatlar - faoliyatning muvafaqqiyatli amalga oshirishini ta'minlovchi tizim, o’zaro ta'sir etuvchi va o’zaro bog’liq bo’lgan turlicha qobiliyatlar.
3.Xarakter - ijtimoiy muhitda shaxsning xulq-atvor uslubini aniqlaydi. Odamning ruhiy hayoti shakli va mazmuni unda namoyon bo’ladi. Xarakter tizimi irodaviy va ma'naviy sharoitlarga ajraladi.
4.Mashqlar to’plami - hayot va faoliyat, harakat va xulq-atvorni tuzatish (korreksiyalash), o’zini-o’zi nazorat qilish, o’zini-o’zi boshqarishni ta'minlaydi.
1-Мавзу. Шахс психологиясининг методологик принциплари
Режа:
Психологияда шахс феномени.
Шахсни изоҳлашдаги ўзига хосликлар.
Шахс методологиясининг назарий ёндашувлари ва уни ўрганиш методлари.
Инсон табиатаининг ўзига хос томонларидан бири унинг жамият ҳаёти билан боғланган томони бўлиб, бу шахс муаммосини ўрганишни тақозо этувчи жиҳати ҳисобланади. Инсон мавжудлигининг турли жабҳалардан ўрганиш узоқ тарихий даврли анъаналарга эга. Бу эса инсоннинг шахслилик аспектидаги кўп ўлчамлилик, кўпқирралилик ва хилма хиллик унинг ўзига хослигини белгилайди. Улар қуйидаги жиҳатлар билан характерланади:
шахс феноменининг тушуниш асосида қарашлар, эътиқод, тафаккурлаш услублари билан боғлиқлиги.
шахс тушунчасининг фанлараро статусга эгалиги.
шахснинг тавсифлашнинг имкониятлари кенг ва бой эканлиги.
индивид, индивидуаллик, фаолият субъекти ва шахс тушунчаларининг ўзаро ўхшашлиги ва ўзаро алоқадорлиги.
шахс тушунчаси этимологиясининг хилма хиллиги.
Психология фанида инсон зотига хослик масаласи индивид (лотинча individ ажралмас, алоҳида зот деган маъно англатади), шахс, индивидуаллик (яккаҳоллик) тушунчалари орқали акс эттирилади. Катта ёшдаги руҳий соғлом (эси-ҳуши жойида) одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади. Бироқ булардан биринчисинигина шахс деб аташ анъана тусига кириб қолган, чунки ўша зотгина ижтимоий мавжудод, ижтимоий муносабатлар маҳсули, ижтимоий тараққиётнинг фаол қатнашчиси бўла олади. Индивид сифатида ёруғ дунёга келган одам ижтимоий муҳит таъсирида кейинчалик шахсга айланади, шунинг учун бу жараён ижтимоий-тарихий хусусиятга эгадир. Илк болалик чоғиданоқ индивид муайян ижтимоий муносабатлар тизими доирасига тортилади, бундай шахслараро муносабатлар тарзи тарихий шаклланган бўлиб, у ёшлигиданоқ шу тайёр (аждодлар яратган) ижтимоий муносабат, муомала, мулоқот тизими билан таниша боради. Ижтимоий қуршов (оила аъзолари, маҳалла аҳли, жамоатчилик, ишлаб чиқариш жамоаси), ижтимоий гуруҳ ичида (кишиларнинг оғушида, уларнинг қалб тўрисида) одамнинг бундан кейинги ривожланиши уни шахс сифатида шакллантирувчи, унинг онги ва иродасининг хусусиятларига мутлақо боғлиқ бўлмаган ҳар хил хусусиятли муносабатлар мажмуасини вужудга келтиради.
Бир хил турмуш шароитлари шахс фаоллигининг турли шаклларини яратиш ҳамда ҳар хил ҳаётий вазиятни вужудга келтириш имкониятига эга. Ҳаётда бирон бир танбеҳ беришнинг ўзи кимгадир руҳий ҳисни уйғотса, бошқа бирининг сиртига ҳам юқмаслиги учрайди. Шундай қилиб, одамга таъсир қилувчи барча ташқи қўзғатувчилар ижтимоий шарт-шароитларга, фаолиятнинг ички тарбиявий қисмлари (томонлари, жиҳатлари, жабҳалари, таркиблари) тузилиши йиғиндиси билан бойитилиши эвазига шахс деган тушунча ҳосил бўлади.
Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг индивидуаллигидир, яъни яккаҳоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларининг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Психик хусусиятларнинг бирикмасини айнан ўхшаш тарзда акс эттирувчи инсон мавжуд эмас. Масалан, яқин одамдан айрилганлиги қайғу-алам, унинг билан бирга эса ҳаётда тиклаб бўлмовчи ва бошқаларда такрорланувчи фазилатлар мураккаб воқеликнинг мангуликка йўналиши билан изоҳлаш мумкин. Шахс ўзининг қадр-қиммати ва нуқсонлари билан ижтимоий турмушда фаол иштирок қилиши, таълим ва тарбия ёрдамида юзага келган ўзининг кучли ва кучсиз жиҳатлари билан яққол, бетакрор олий зотдир.
Шахснинг таркиб топиши бир қатор омилларга боғлиқ деган назариянинг намояндалари бўлмиш ҳозирги замон узоқ чет эл (АҚШ, Англия, Франция, Германия, Швецария ва бошқалар) психологлари оқибат натижасида шахснинг тузилишини ўша иккита асосий омилларга, яъни биологик ва ижтимоий (социал) воқеликларнинг таъсирига боғлиқ бўлган тузилишининг мавжудлигидан манфаатдордирлар.
Ҳар бир шахснинг ҳаётда эришган ютуқлари, бахтини характерловчи маълум мезонлар борки, уни ўрганишда алоҳида фан йўналишига зарурат туғилади. Бу эса инсоннинг ижтимоий фаоллигини таъминловчи шахс тушунчаси билан характерланади. Шахс фаол фаолият субъекти бўлиб, у ҳаётининг барча босқичларида шаклланиб, ривожланиб боради.
Шахснинг қандай таркиб топиши унинг яхши оила аъзоси ёки ота-она бўлиши, унинг саломатлиги ҳам ҳаётда эгаллайдиган карьерасига ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Шахс ҳаётда ўзининг имконияти ва танловларини чеклаши ёки кенгайтириши мумкин. У шахснинг бошқа инсонлар билан маълум тажрибалар алмашувига халақит бериши ёки бошқалар учун кўпроқ хизмат қилишига олиб келади.
Ҳаётда шундай тоифа инсонлар учрайдики, улар бошқаларни ўзига жалб эта оладиган ёқимли ва хушмуомала бўладилар. Бундай инсонлар билан дўстлашиши, улар билан дўст, қўшни ёки ҳамкаб бўлиш хоҳиши пайдо бўлади.
Агар сиз бошқарувчи бўлсангиз, у ҳолда уни ходим сифатда танлаган бўлардингиз. Агар сиз бирор бир ҳаётий қарорни қабул қилишга ҳаракат қилсангиз муносабат ўрнатаётган кишингизни идрок этишингизга кўра муомала ўрнатасиз. Сиз биладиган шундай машҳур инсонлар борки, улар билан муносабат ўрнатиш баъзан оғир кечади. Бундай қиёфали инсонлар душмонона, тажоввузкор, нодўстона, ёқимсиз ёки қийин муносабат ўрнатувчилардир. Сиз улар билан муомала қилишда, ходим сифатида танлашда ўзингизни четга оласиз.
Бундай шароитда сиз шахс ҳақида қандай хулосага келганингиз сингари, бошқалар ҳам сизга худди шундай хулосаларга келишлари шубҳасиз. Бундай ўзаро ўриналмашувчи мулоҳазаларга доимий равишда янги инсонлар билан танишиш зарурат туғилган социал вазиятларда дуч келинади. Бу эса шахснинг ўзига бўлган хос хислатларини аниқлашга олиб келади, масалан, танишингиз киришимли ёки тортинчоқ. Бу факторларни таҳлил эта олиш шахс ҳақидаги умумий тасаввурларга эга бўлишга етарлича имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |