-----------------------------------------------
[1] Билик — илм.
[2] Сонур — саналади.
[3] Ўгуш — кўп.
[4] Яна — қайта-қайта.
[5] Осиғ — фойда, осиғ бўлмоқ — фойда кўрмоқ, фойда топмоқ.
[6] Туман — кўп, ҳар хил, минг-минг, сонсиз-саноқсиз.
[7] Ёз — ёзгин, ҳал қилгин.
[8] Қўбти — кўтарилди, баланд мартаба топти.
[9] Бўлди малик — шоҳ бўлди.
[10] Кулик — кулгили, масхара.
[11] Каз — жуда, энг (Бу сўз «Девону луғотит турк»да кад, ёки каз бўлиши мумкин деб изоҳланган).
[12] Кудозгил — тийгин.
[13] Қароғу — кўр.
[14] Юри — озод бўл, қутул.
[15] Улук— ҳисса.
[16] Туғуғли — туғилган одам.
[17] Ўлгусўз — ўлмайдиган.
[18] Тилмоч — восита, қурол.
[19] Ёруточи — ёритувчи, танитувчи.
[20] Йўриқ тил— ширин тил, ёқимли ва фойдали сўзлар сўзловчи тил.
[21] Кишинг — кишини.
[22] Оғирлар — юқори даражага етказади.
[23] Бўлур қут киши — (тил билан) одам бахт топади, бахтга эришади.
[24] Ужузлар— хўрланди, хўрликка элтади.
[25] Борир — кетади, кесилади.
[26] Тил туриш жойда ҳам оғиз эшигида бекиниб турган арслон ўрнидадир.
[27] Аё евлук — уй эгаси.
[28] Арсиг — эркак киши.
[29] Тилин — тили билан, тили орқасидан.
[30] Эмгамиш — қийналган.
[31] Ишга тутғил — амал қилгин.
[32] Тил изи — енгил тил.
[33] Талим — кўп.
[34] Кесмасуни — кемасин.
[35] Кесайин — тияй.
[36] Кудозгил — ўйлаб сўзла.
[37] Бормасун — кесилмасун.
[38] Ёвлоқ — ёмон.
[39] Киртуч — ёмон қилиқли.
[40] Тилқа бошиғ — тилга — тил учун бош — ақл берилган, ақлни бир ёғда қолдириб сўзлама.
[41] Идиси — эгаси.
[42] Кудозгил бишиғ — (бу қоидани) пишиқ кузат.
[43] Тиласа — тиласанг, хоҳласанг.
[44] Қаримаз — қаримайди, унитилмайди.
[45] Қилинж — феъл-атвор.
[46] Борди — йўқ бўлди.
[47] Ялинғуқ — одам болалари, инсон.
[48] Ўлмагу —ўлмайдиган, доим сақланиб қоладиган.
[49] Бўку — илму ҳикматни эгаллаган, доно, етук.
[50] Берди — бердим.
[51] Кўмуш қолса олтун — олтун, кўмиш қолса.
[52] Тенг-а сўзидаги «а» уни санга сўзига ҳам қофия қилиш мақсадида «а» орттирилгандир. а, ай-ай ўғул деган ундовдир.
[53] Билка — олим, илмли.
[54] Йўла — чироғ, лампа.
[55] Ўқушин — ўқиш билан, ўқиш натижасида.
[56] Оғор — юқори кўтарилади, мартаба топади.
[57] Биликин — илм билан, илм орқали.
[58] Базур — бўйида — катта бўлади.
[59] Оғирлик — иззат, ҳурмат.
БАЙТЛАР
Хулқ гўзал бўлса, барча халқ севади,
Хулқи тўғри бўлган киши тўрга чиқади.
* * *
Болага отанинг меҳнати сингган бўлса,
Сўнг у боланинг хулқ-атворида билинади.
Ота болани назоратда тутса,
У яхши, эзгу бўлади.
* * *
Ҳар ким одоб сурмасидан тортса ҳаё кўзига,
Мақсад келинин кўрар қаршисида беҳижоб.
Ота болани кичиклигидан бебош қилиб қўйса,
Болада гуноҳ йўқ, барча жафо отада.
Ўгал-қизга билим, ҳунар ўргатиш керак,
Токи бу ҳунарлар билан феъл-атвори гўзал бўлсин.
Кимнинг хулқ-атвори, феъли яхши бўлса,
У тилагини топади, ою кун унга кулиб боқади.
* * *
Яхши қилиқ оқ сут билан кирса,
Ўлим келиб тутмагунча ўзгармайди.
* * *
Билимни буюк, ўқувни улуғ бил,
Бу иккиси танланган бандасини улуғлайди.
Заковат қаэрда бўлса, улуғлик бўлади,
Билим кимда бўлса буюклик олади.
* * *
Билимсиз, шубҳасиз, аниқ кўрдир,
Кел, эй нодон, билимдан ҳисса ол.
* * *
Заковатли уқади, билимли билади,
Билимли, заковатли тилакка етади.
* * *
Ҳамма эзгуликлар билим туфайлидир.
Билим туфайли гўё кўкка йўл топилади.
Сўз бўз ерга яшил кўкдан тушди,
Сўзи туфайли инсон ўзини улуғ қилди.
* * *
Илм асосига қурилмаган улуғликнинг охири хорликдир.
Нодон агар улуғ бўлса унга кўнгил боғлама,
Чунки амал нодон билан боқий эмас жаҳонда.
Чарох ҳеч қачон жоҳилларнинг амалини билмайди,
Қора чоҳга тиқар уни, қўймас бир кун омонда.
Кишини йилқидан билим фарқлади,
Билим билан инсон мартабали бўлди.
Заковатли киши гўзал ва тил-сўзи тўғри,
Ва тамоми қилиқлари тугал — тўкис бўлади.
* * *
Билим, ҳунар, эзгу қилиқ ва ё хулқни
Киши ўрганади, сўнг йўриқ тузилади.
Киши зулмат босган қоронғу уй кабидир,
Ўқув-идрок бир машъалдирки, уни ёритади.
Кўргин, турли яхшиликлар ўқув-идрокдан келади,
Киши билим туфайли улғаяди, машҳур бўлади.
* * *
Мол-дунёни қанча термагин, у тугайди, олқинади,
Ёзилса-чи, сўз абадий қолади, оламни кезади.
* * *
Ўғил-қиз кичиклигида нимани ўрганса,
То қариб ўлмагунча унутмайди.
* * *
Дўст тутмоқ осон, риоя қилмоғи қийин,
Душман бўлмоқ осон, ярашмоғи қийин.
* * *
Икки турли кишига яқинлашма, узоқлаш,
Ўша нарса жон баробарида ширин бўлади.
* * *
Душманни заиф деб узоқ ғофил бўлма,
Нега қурқайин, деб сўз билан керилма.
* * *
Одамларсиз яшама, одамлар орасида бўл,
Одамлар айбини кўрма, ўз айбингни кўр.
* * *
Агар халқнинг бошчиси яхши бўлса,
Унинг хизматчилари яхши бўлади.
* * *
Кишиларнинг суқига ишингни бермагин,
Вафосиз кишиларга ошингни едирма.
* * *
Ўзинг биродар кўнглини билмоқ истасанг,
Сўз билан ғазабини келтир ва қовоғингни сол.
Сени севиши, севмаслигини билайин десанг,
Севимлироқ нарсасини сўра, дарҳол тушунилади.
У бу икки нарсага қовоғини солмаса,
Ушбу кишини жон билан тенг тутиш керак.
* * *
Кишига ҳасад қилма, ўзингни яхши тут,
Бу қиликдан доим ғам-ташвиш келади.
* * *
Шарм-ҳаё ҳамма ярамас ишлардан тияди,
Уятсизлик киши учун жуда ярамас иллатдир.
Ростлик, шарму ҳаё ҳамда гўзал хулқ,
Учаласи бирикса, бу севинч демакдир.
Яна бири — софлик ва ростфеъллик, бўлар,
Икки оламда кишини бахтиёр қилади.
* * *
Уятли киши одамларнинг сарасидир,
Уятсиз киши — кишиларнинг тубани,
Уятсиз тили тўғри сўз сўзламайди.
Уятсиз кишидан йироқ тур, йироқ,
Уятсизнинг кўзи қаттиқ бўлади.
Ор-номуссиз кишининг юзи гўштсиз сўнгакдир,
Ор-номуссиз кишининг ўзи битмас мараздир.
* * *
Кишилар орасида етуги уятли кишидир.
* * *
Ким яхшилик қилса, яхшилик топади,
У жабру ситамларга қарамайди.
Кимда ким ёмонлик куриб, яхшилик қилса,
Эй эзгу киши, мен сени орзу қиламан,
Эй эзгу, сенга ким туяди, айтиб бер менга
Энди бери кел, мен сенга жуда чанқоқман.
* * *
Бошқаларга зиён истама, ўзинг ҳам зиён кўрма,
Фақат яхшилик қил, ҳавас ва орзуни билгин.
* * *
Одам бўл, одамга одамийлик қил,
Одам деган отни, мақтовни ол.
* * *
Ёмондан ошна тутма, зинҳор йироқ тур,
Ёмон дўст сени йўлдан оздиради.
Ўзинг эзгу отли бўлайин десанг,
Ёмонга қушилма, ҳушёр бўл, уйла.
* * *
Кўп сўзлаб киши доно бўлмайди,
Кўп эшитиб, доно барчага бош бўлади.
* * *
Сен ўзингга эсонлик тиласанг,
Тилингдан яроқсиз сўзингни чиқарма.
Билиб сўзлаган сўз донолик саналади,
Нодоннинг сўзи ўз бошини ейди.
Сўзни кўп сўзлама, бир оз озроқ сўзла,
Туман минг сўз тугунин бир сўзда кўзла.
* * *
Сўзингга эҳтиёт бўл, бошинг кетмасин,
Тилингга эҳтиёт бўл, тишинг синмасин.
* * *
Заковат кўрки сўздур, бу тилнинг кўрки сўздир,
Кишининг кўрки юздур, бу юзнинг кўрки кўздир.
* * *
Киши икки нарса туфайли қаримайди,
Бири — эзгу хулқи, бири — эзгу сўзи.
Мендан сенга кумуш, олтин қолса,
Уларни сен бу сўзга тенг тутмагил.
* * *
Сўзни сўзламаса, у соф олтинга тенг,
У тилдан чиқарилса, сариқ чақага тенг.
* * *
Ёру дўстларнинг кўнглини синдирма, юкини кўтар,
Киши кўнгли юпқа шиша мисолдир,
Уни эҳтиёт қил, қўзғатма, синади.
Кишининг кўнгли қолса, ҳаловат кетади,
Яқинлик узилади, фойда йироқлашади.
Яқинлик истасанг, кўнгил олгин, кўнгил
Кўнгил синса, яқинлик кетади.
* * *
Одам нима билан равнақ топса,
Ўшанга ёпишади.
Бола уйнинг зийнати.
Инсон номи ўлмай яшайди такрор,
Ортидан фарзанди қолганда ёдгор!
Юксалиш қийин, пастлаш осон,
Негаки огир тошни кўтариш қийин,
Ташлаб юбориш осондир!
Бахт, давлат қаэрда бўлса, унга буйин бер, яраш,
Агар бахтга эришсанг, қайгу билан кураш.
* * *
Ётни ёрлақагин ва емиш бергин,
Мусофирни эзгу тутгин, эй билағон доно.
* * *
Ётни эзгу тутса, эр кўзи ёришади.
Мусофирни эзгу тутса, овозаси ёришади.
* * *
Ишга шошиб киришма, сабр қил, эҳтиёт бўл,
Шошилиб қилинган ишнинг охири вой бўлади,
Шошилиб қилинган ишлар нечоғли ярамас бўлади.
Шошқалоқлик барча адашган кишилар иши.
Do'stlaringiz bilan baham: |