Шавкат Мирзиёев 1-Маъруза: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 356,5 Kb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi356,5 Kb.
#275989
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-maruza

Нофуқаролик жамияти

Яширин гуруҳлар

Уюшган жиноятчилик

Тажовузкор сектлар

1.2.-расм Фуқаролик жамияти структурасини уч секторлик тизими


1.4. Фуқаролик жамияти фанининг предмети фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ривожланиши, ҳар бир миллий давлатда фуқаролик жамияти қарор топишининг умумий, ўзига хос қонуниятларини ва тамойилларини ўрганишдан иборатдир.
Фуқаролик жамияти фанининг объекти – бу ривожланган мамлакатларда ва Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шаклланиш ва ривожланиш жараёни ҳисобланади. Бу жараён ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришларни ифодалайди ва бир неча ўн йилликларни ўз ичига олиб, унда фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий давлат билан ўзар уйғунликда ривожланиш босқичлари назарий ва амалий нуқтаи назарлардан ўрганилади.
Фуқаролик жамияти фанининг предмети – бу узоқ ва босқичма-босқич тарздаги тарихий ривожланиш натижасидан иборат бўлиб, фуқаролик жамияти шаклланган ва ривожланган оралиқ давр – бир неча авлодларнинг янги жамият қуришдаги иштироки, жамиятшунос олимларнинг бу жамиятни ривожлантиришга доир назарий ишланмалари, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов томонидан Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг «Ўзбек модели»га хос назарий қарашлар, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнидан иборатдир.
Фанни ўқитишдан мақсад- талаба ёшлар онгида фуқаролик жамиятига доир тасаввурларни сингдириш, уларда жамиятни ривожлантиришга доир мустақил фикрлаш кўникмаларини шакллантириш, Ватанга садоқат ҳис туйғуларини юксалтириш кабилардан иборатдир.
Фаннинг вазифалари қуйидагиларда намоён бўлади:
-жаҳон тажрибаси ва миллий воқеликларни ўрганиш асносида фуқаролик жамиятига доир концепциялар мазмун-моҳиятини очиб бериш;
-талабаларга фуқаролик жамиятига доир тушунчаларни таҳлил қилишда, унга доир назарияларни ўрганишда ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг жамиятга доир қарашларини бойитиш;
-фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида шахснинг ролини очиб бериш асносида талабаларда шахсий фуқаролик нуқтаи назарларни шакллантиришга ёрдамлашиш;
-талабалар онгига фуқаролик жамияти қуриш жараёнида пайдо бўладиган муаммолар ва уларнинг ечимларига доир билимларни сингдириш;
-талабаларга фуқаролик жамиятига доир назарий ишланмаларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришларида уларга ҳар томонлама кўмклашиш;
-тараққиётнинг «ўзбек модели» ва фуқаролик жамиятини барпо этишнинг илмий-методологик асосларига доир билимларни ўзлаштиришларига кўмаклашиш;
-талабаларга ҳуқуқий давлат вафуқаролик жамиятининг асосий белгилари ва ўзаро таъсир этиш механизмларига доиртушунчаларга доир билимлар бериш;
-фуқаролик жамиятини барпо этишнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий асосларини очиб бериш;
-фуқаролик жамиятининг иқтисодий таянчи – нодавлат ва шахсий мулкчилик, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантиришга доир билимлар бериш;
-талабалар онгини фуқаролик жамиятининг маърифий ва руҳий асоси – миллий маънавиятни тиклаш ва уни ривожлантиришга доир билимлар билан бойитиш;
-»Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилининг мазмун-моҳиятини тушунтириш;
-»Адолат – қонун устуворлигида» тамойилининг моҳияти ва аҳамиятига доир билимлар бериш;
-сайлов ҳуқуқи эркинлиги - фуқаролик жамиятининг муҳим мезони эканлигини асослаш;
-фуқаролик жамияти институтлари ривожланишида жаҳон тажрибасининг ўрнини очиб бериш;
-ижтимоий инновацияларнинг фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишига таъсири тўғрисида билимлар бериш;
-сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларни эркинлаштириш ислоҳотларини фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини очиб бериш;
-жамиятда фуқаролар манфаатлари мувозанатини таъминлаш масаласи ҳақида тушунчалар бериш;
-фуқаролик жамиятини ривожлантиришда сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиб бериш;
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг фуқаролик жамияти институти сифатидаги ўрнини очиб бериш;
-оммавий ахборот воситаларини эркинлаштиришга доир билимлар бериш;
-фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ёритиб бериш;
-жамоатчилик назорати ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминланиш масалаларини ёритиш;
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятларни 2 гуруҳга ажратиш мумкин.
1-гуруҳ. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши тўғрисидаги умумэътироф этилган қонуниятлар.
2-гуруҳ. Ҳар бир мамлакатларнинг миллий ва тарихий ривожланишидаги ўзига хос жиҳатларини хисобга оладиган қонуниятлар.
Фаннинг асосий тушунчалари: фуқаро, жамият, фуқаролик жамияти, давлат, ҳуқуқий давлат, сиёсий институтлар, фуқаролик жамияти институтлари, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, жамиятининг ижтимоий тузилмаси, жамиятининг иқтисодий асослари, демократик институтлар, қонун устуворлиги, сайлов, сайлов ҳуқуқи, фуқаровийлик, фуқаро фаоллиги, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги, юксак маънавият, дахлдорлик ҳисси, оммавий ахборот воситаларини эркинлаштириш, ўзини ўзи бошқариш, Миллатлар ва конфессиялараро тотувлик, жамоатчилик назорати, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, ижтимоий шериклик кабилардир.
Фуқаролик жамияти фанининг методологик функцияси ижтимоий фанларнинг ривожланиши ижтимоий жараёнларни ўрганишнинг умумий йўналишларини белгилашда, ишлаб чиқилган меъёрларнинг дастурил амал сифатида фойдаланишда яққол кўзга ташланади.
Фуқаролик жамияти фанининг прогностик функцияси жамиятнинг ривожланиш истиқиболларини олдиндан кўришга инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг намоён бўлишида кўринади.Жамиятнинг ҳар бир фуқороси ўз касби-кори ва ихтисослигидан қаътий назар жамият ривожланиши тўғрисидаги билимлари чуқур эгаллаши орқалигина ён атрофида рўй бераётган воқеа ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини билиши, уларни бошқаришда бевосита ёки билвосита иштирок этиш, бунёдкор кучга айланиши мумкин.
Фуқаролик жамияти фани бакалавриат босқичи ўқув режасидаги Фуқаролик жамияти ва амалиёти, Ҳуқуқшунослик, Социология, Ўзбекистон тарихи, Фалсафа, Миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, Иқтисодиёт назарияси, Маънавият асослари, Маданиятшунослик каби фанлар билан ўзаро боғлиқдир. Бу фанларда фуқаролик жамияти шаклланиши ва ривожланишининг турли йўналишларидаги ҳолати, қонуниятлари, тамойиллари ўрганилади. Фуқаролик жамияти фаннинг ўзига хослиги шундан иборатки, у жамиятни ривожланиб борувчи бир бутун яхлит тизим ва тизимнинг таркибий қисмлари сифатида ўрганади.



Download 356,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish