Шартнома тузиш тушунчаси ва моҳияти Режа



Download 20,25 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi20,25 Kb.
#279438
Bog'liq
3-5 бетлик маълумот


Шартнома тузиш тушунчаси ва моҳияти
Режа
1. Шартнома тузиш тушунчаси ва моҳияти
3. Шартнома тузиш субъектлари
4. Шартномалар эркинлиги принциплари

Юридик факт сифатида шартнома тузиш жараёни томонларнинг ўз хоҳиш-иродасини ифодалаши ва уларнинг истаклари мос келишида намоён бўлади ва бу ҳолат шартнома конструкциясининг моҳиятидан, яъни икки томоннинг келишуви эканлигидан англашилади. Қонунчиқарувчи томонидан шартнома тузишнинг икки ҳолати ажратилган ва уларнинг ҳар бири учун алоҳида режим белгиланган. Бу икки ҳолат “ҳозир бўлганлар” ўртасида ва “ҳозир бўлмаганлар” ўртасида шартномаси тузишда ифодаланади.



Ҳозир бўлганлар” деганда шартнома тузиш жараёнида иккала томон ҳам юзма-юз мулоқот қилган ҳолда тўғридан тўғри шартнома тузиш жараёнида шахсан ёки вакиллари орқали иштирок этишлари тушунилади ва одатда бу ҳолат тузилиши билан ижро этиладиган шартномаларда кўп учрайди. “Ҳозир бўлмаганлар”да эса бир томоннинг таклифи иккинчи томонга юборилади ва таклифни олган иккинчи томон уни кўриб чиқиб кейинчалик шартнома тузишга рози бўлади ёки буни рад этади.

Иккала вариантда ҳам шартнома тузишга таклиф (оферта) ва унинг қабул қилиниши (акцепт) кетма-кет юзага келади ва ўзаро бирлашиб кетмайди.


“Ҳозир бўлмаганлар” ўртасида шартнома тузиш учун алоҳида режимнинг зарурати шундаки, бу вазиятда биринчи томоннинг хоҳиш-истагини ифодалаш вақти ва уни иккинчи томон қабул қилиш вақтида ўртасида фарқ мавжуд бўлади. Бундан фарқли равишда “ҳозир бўлганлар” ўртасида шартнома тузишда эса бундай вақт бўйича фарқ мавжуд бўлмайди ва тарафлар ўзаро шартнома тузиш жараёнида мулоқот қиладилар. Масалан, бир тарафнинг товарлар етказиб бериш шартномасини тузиш ҳақидаги таклифи шартнома лойиҳаси шаклида бошқа тарафга юборилган тақдирда, иккинчи тараф шартномани бошқа шартларда тузишга рози бўлса, лойиҳани олганидан сўнг кечи билан ўттиз кун ичида келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган шартнома билан қайтаради, келишмовчиликлар баённомасини олган тараф ўттиз кунлик муддатда шартнома шартларини келишиш чораларини кўриши (имконият бўлса, бошқа тараф билан биргаликда) ёки шартнома тузишни рад этишини бошқа тарафга ёзма равишда билдириши лозим (ФКнинг 439-моддаси биринчи қисми). “Ҳозир бўлганлар” ўртасида шартнома тузишга мисол сифатида қарз шартномаси келтириш мумкин. Чунки қарз шартномасида қарз берувчи пул суммасини қарз олувчига топширмагунича шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Шартнома тузиш деганда, тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилиши тушунилади.
Шартнома тузиш жараёнида мазкур турдаги шартномалар учун муҳим ҳисобланган шартлар келишиб олиниши лозим. Муҳим шартларни уч тоифага ажратиш мумкин:
1) шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар;
2) қонун ҳужжатларида бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар;
3) шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади.
Шартнома тузишда тарафларнинг ўз хоҳишини эркин ифодалаши муҳим ўринга эга. Шартнома тузиш истагида бўлган томон ўз хоҳишидан келиб чиқиб ҳаракат қилиши ва эркини ифодалаши лозим. Қоидга кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар.
Шартнома тузиш эркинлиги қуйидаги ҳолатларда ифодаланади:
1) контрагентни танлаш эркинлиги;
2) шартнома турини ва нарсасини танлаш эркинлиги;
3) шартнома шартларини танлаш эркинлиги.
Контрагентни танлашда шахс ким билан шартнома тузишни ўзи танлайди ва тегишли шахс билан шартнома тузиш бўйича кимнинг кўрсатмасига кўрса ҳаракатланмайди. Бунда шартнома тузиш истагида бўлган шахс шартноманинг иккинчи тарафини мустақил танлашга ҳақли. Масалан, ноутбук сотиб олмоқчи бўлган фуқаро савдо дўконларини айланиб ўзи истаган дўкондан харид қилиши ёки канцелярия маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўкон бундай маҳсулотни ишлаб чиқарувчи бир нечта корхонанинг фақат биттаси, яъни ўзига маъқул келгани билан шартнома тузиши мумкин. Бу ҳолат фақат муайян шахс билан шартнома тузиш лозимлигини белгилашга ҳеч ким ҳақли бўлмайди, шартнома тузиш бурчи ФКда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Масалан, фуқаро А. фуқаро Б. ўзига тегишли автомашинани кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижара шартномасини тузиши мумкин. Аралаш шартнома тузишда тарафлар қайси шартноманинг элементларининг кўпроқ ёки қайси бириникини камроқ ифодалашлари аҳамиятга эга эмас. Чунки, аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. Мисол учун тўй маросимида фойдаланиш учун фуқаро В. писта, бодом, турли мева-чеваларни прокатга олди ва қайтариш пайтида улар кам чиқса ҳақини тўлашни келишиб олди. Қоидага кўра, прокат шартномасининг нарсаси истеъмол қилинмайдиган, турга хос аломатлари билан белгиланадиган кўчар ашёлар ҳисобланади. Бироқ бу вазиятда тарафлар мазкур қоидани ҳисобга олмаган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини прокатга олиши мумкин ва ушбу муносабатни тартибга солишга нисбатан бир вақтнинг ўзида прокат ва олди-сотди шартномаларининг қоидалари қўлланилади.
Аралаш шартномага яна бир мисол фуқаролик муомаласида кенг қўлланиладиган дистрибьютерлик шартномаси ҳисобланади. Одатда дистрибьютерлик шартномасининг мазмунида қуйидаги муҳим жиҳатлар ўзи ифодасини топади: а) дистрибьютерга ишлаб чиқарувчининг товар белгилари ва бошқа шахсийлаштирувчи воситаларидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тақдим этиш; б) дистрибьютернинг маркетинг ва реклама фаолиятини амалга ошириш бўйича мажбурияти, баъзан бу фаолиятини амалга ошириш тарафларнинг иккаласи томонидан улушли асосда молиялаштирилади; в) товарларни харид қилиш ва етказиб беришнинг асосий шартлари; г) маҳсулот етказиб берувчининг бир турдаги товарларни мазкур ҳудудга мустақил равишда ёки бошқа дистрибьютер томонидан етказиб беришдан тийилиб туриш мажбурияти; д) дистрибьютернинг ишлаб чиқарувчининг рақобатчиси бўлган шахсларга тегишли товарларни сотишдан тийилиб туриш мажбурияти; махфийликни таъминлаш бўйича мажбурият.


Тавсия этиладиган адабиётлар
1. Шартнома тузиш / Муаллифлар жамоаси О.Оқюлов, Н.Имомов, Қ.Меҳмонов ва бошқалар/ проф. О.Оқюловнинг умумий таҳрир остида. – Тошкент: ТДЮУ, 2019. – 5-14 б.
Download 20,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish