VI. ФОРС-МАЖОР ХОЛАТЛАРИ
6.1. Тарафларнинг биронтаси ҳам бошқа тарафнинг олдида ушбу шартнома бўйича олган мажбуриятларни тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган холатлар (Форс-мажор): табиий офатлар, уруш эълон қилиниши ёки бошланиши, қамал холати, экспорт ёки импорт операцияларини хукумат томонидан таъқиқланиши билан боғлиқ холда бажармаганликлар учун жавобгар бўлмайди. Форс-мажор холат бошланганлиги ва тугаганлиги тўғрисида ваколатли орган томонидан берилган хужжатга асосан бир тараф иккинчи тарафни зудлик билан ёзма равишда огоҳлантиради.
VII. НИЗОНИ ХАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
7.1. Ушбу шартнома мажбуриятларидан келиб чиқадиган барча низолар, томонлар ўртасида тинч, ўзаро келишилган ҳолда хамда тарафларнинг ўзаро жавоб бериш муддати 5 кун бўлган ёзма эътирозларининг алмашинуви орқали ҳал этилади.
7.2. Тарафлар келишуви билан хал этилмаган низолар қонун хужжатларида белгиланган тартибда Урганч туманлараро иқтисодий суди орқали хал килинади.
VIII. ШАРТНОМА МУДДАТИ
8.1. Шартнома____________йилда имзоланди ва _____________ йилгача қадар амал қилади. Аммо ушбу санага қадар шартномага асосан томонларнинг ўз зиммаларига олган мажбуриятлари бажарилмай қолса, шартнома мажбуриятлар бажарилгунча амал қилади.
IX. УМУМИЙ ХОЛАТЛАР
9.1. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва кўшимчалар фақат ёзма тартибда расмийлаштирилади ва томонлар имзолаб, мухрлагандан сўнг асосий шартноманинг ажралмас қисми хисобланади.
9.2. Ушбу шартномага оид, лекин шартномага киритилмасдан қолган барча ҳолатлар Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонунлари асосида хал этилади.
9.3. Ушбу шартнома томонлар учун икки нусхада имзоланган ва мухрланган бўлиб бир хил юрдик кучга эга.
9.4 Бюджет ташкилотлари учун Шартнома, Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилган вақтдан қонуний кучга киради.
Х. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ШАРТЛАШУВ
10.1 Ушбу шартноманинг ҳар бир томони ўзига нисбатан қўлланиладиган барча, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларидаги Коррупцияга қарши тегишли шартлар ва талабларни тушуниши ҳақида бир-бирини ишонтиради ва уларга амал қилишини кафолатлайди. Истеъмолчи ушбу шартнома амалда бўлган бутун давр мобайнида у (шунингдек унинг мансабдор шахслари, директори, ходимлари, агентлари ва бошқа вакиллари) таъминотчи корхонанинг манфаатларида унинг агенти ёки вакили сифатида ҳаракат қилиб, таъминотчи корхонанинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилик ва норматив ҳужжатларининг Коррупцияга қарши тегишли шартлари ва талабларига қатъий риоя этиш мажбуриятини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |