Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

ҳаракат ѐки ҳолат, ҳаракат тури ѐки ҳол, 
миқдор, меъѐр, макон, замон, чегара, мақсад, сабаб
кабилардир. «Тилда ушбу тушунчалар ва уларнинг доимий 
ўзгаришларини доимий ифодалаш учун мўлжалланган 
сўзларнинг ѐпиқ тизими мавжуд: олмошлар гуруҳи айнан 
шу синфга оид» (Шведова, Белоусова 1995: 6). Айниқса, 
муаллифнинг кейинги ишида олмошлар гуруҳидаги сўзлар 
тизимининг «ѐпиқлиги» ва барча турдаги умумий 


176 
тушунчаларни ифодалашнинг бошланғич нуқтаси эканлиги 
янада таъкидланади. Зеро, «бу тизимнинг мавҳумлик 
даражаси бошқа синфларникидан ўта устун: у (олмошлар 
тизими-Ш.С.) 
бошқа 
сўзлар 
маъноси 
ва 
ўзаро 
муносабатларига мазмун бахш этади. Олмошлар гуруҳи – 
маънони мавҳумлаштиришни таъминловчи воситадир» 
(Шведова 1998: 8). 
Шу жиҳатдан олганда, Б.Расселнинг барча турдаги 
дейктик ибораларнинг мазмунини this «бу» олмоши 
воситасида тавсифлаш борасидаги ҳаракатини ҳам тўғри 
англаб, маъқуллаш мумкин. Инсон борлиқ идрокининг 
асосий (балки ягона) меъѐри ва ўлчов нуқтасидир, бундай 
идрок жараѐни доимо «антропометрик тамойил» (Телия 
1988) назоратида кечади, у ўзи идрок этаѐтган воқелик 
парчасига «бу» кўрсаткичи билан ишора қилади. Аммо 
мантиқшуносларнинг дейктик ибораларни ягона бир 
махражга тўплаш ва уларнинг маъносини алоҳида бир 
лисоний 
бирлик 
воситасида 
таърифлаш 
йўлидаги 
ҳаракатлари (Б.Рассел барча дейктик ибораларни «this»-
«бу» олмошли ибораларга ўзгартириш мумкинлиги ҳақида 
гапирган бўлса, Ҳ.Райхенбах эса I «мен» олмоши «мен» 
сўзи белгисини талаффуз қилаѐтган шахс» тузилмаси 
воситасида тавсифлашни таклиф қилган) тилшуносларга 
унчалик маъқул келмаганлиги ҳам маълум (Lyons 1977: 
639; Bar-Hillel 1970: 77-78; Бурлакова 1988: 86). 
Лисоний таҳлилни мантиқ билан боғлашда лисоний 
белгиларнинг табиати ва уларнинг инсон фаолияти учун 
муҳим бўлган нутқий мулоқот матнида тутган ўрни, 
моҳиятига эътибор бермасликнинг имкони йўқ. Масалан, 
«Мен ҳозир 26 ѐшдаман ва ўтган йили уйланганман»
ва 
«Мен ҳозир 27 ѐшдаман» 
тузилмаларининг заминида бир 
хил пропозиция туриши ѐки турмаслигини аниқлаш учун 
ушбу тузилмалар қайси контекстда, мулоқот шароитида 
қўлланилаѐтганлигини билмоқ керак. Матн (контекст) 


177 
пропозицияни «махсуслаштирувчи», уни воқелантирувчи 
воситадир. 
Прагматиканинг 
мантиқан 
семантикани 
таъминлаши, ундан олдинроқ ҳаракатга келиши ҳам худди 
шунда намоѐн бўлади. 
Дейксис ҳодисасининг прагматик моҳиятини ва 
унинг мазмун ифодалаш имкониятининг бевосита мулоқот 
матни билан боғлиқ эканлигини С.Левинсон қуйидагича 
таърифлайди: 
«Аслини олганда, дейксис тилда нутқий ҳаракат 
контексти ѐки нутқий ҳодиса хусусиятларининг акс 
топиши ва грамматикаллашувига (grammaticalization) 
тааллуқлидир. У (дейксис), худди шунингдек, мулоқот 
матни таҳлили билан боғлиқдир. Шунга нисбатан this 
(«бу») олмоши бирор бир реал мавжуд объектни атамайди; 
тўғрироғи, у аниқ бир контекстда сўз юритилаѐтган 
воқелик объектининг ўриндошидир» (Левинсон 1983: 54). 
Ушбу таърифда бизнинг эътиборимизни алоҳида 
жалб қилган нарса – 
грамматикалаштириш ҳодисасидир

Дарҳақиқат, онгда юзага келган тушунча ва концептуал 
қолипларнинг лисоний воқеланиши уларга лисоний шакл, 
тус беришни тақозо этади. Нутқий тузилма эса тўлиқ 
мазмунга эга бўлиш учун грамматик шакл олиши керак. 
Шунинг билан биргаликда, нутқий тузилманинг мулоқот 
бирлигига айланиши ва матндан ўз ўрнини топиши учун 
унинг грамматик шаклга эга бўлиши етарли эмас. Ушбу 
тузилма матнга мос келиши, умумий коммуникатив 
мақсадга эришиш эҳтиѐжини қондириши лозим бўлади. 
Худди шу талаблар умумлашмаси, грамматикаллаштириш 
ҳодисасидир. Мисол тариқасида 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish