Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

«лисоний меҳнат тақсимоти»дир
ва ана шу тақсимотни 
амалга ошириш учун лисоний семантикага оид билимнинг 
ўзи етарли эмас. Бу фаолият самарадор бўлиши учун 
лисоний маъно ва қомусий билимга таянувчи мазмун билан 
бойитилади. 
Ушбуни эътироф этиш билан биз беихтиѐр лисоний 
семантикани нолисоний контекст билан боғлиқ маъно 
қобиқларидан қай йўсинда ажратиш мумкин, деган саволга 
жавоб излашга мажбур бўламиз. АҚШ файласуфлари ва 
психологлари жамиятинниг президенти Рей Жакендофф 
лисоний (лингвистик) семантика алоҳида соҳа сифатида 
мавжудлигини қуйидагиларга асосланиб исботлаш зарур, 
деб ҳисоблайди (Jackendoff 2004: 282): 
а) лисоний бирликларнинг «луғавий» ва «қомусий» 
маъноларини фарқлаш керак ва фақат булардан 
биринчисигина лингвистик семантика қамровидадир; 
б) мазмуний структуралардан бўлган аргументация 
(асослаш, изоҳлаш) таркиби, аспект, иллокутив куч, сон 
категорияси кабилар грамматик кўрсаткичларга эга 


111 
эканликлари сабабли лисоний семантикага доирдирлар. 
Ранг, ҳажм кабиларни ифодаловчи маъно бўлаклари 
грамматик шаклга эга эмаслиги сабабли семантика 
доирасига кирмайди, улар умумий билим доирасига 
оиддир; 
с) мантиқий чегараланганлик, аналитик таркибга эга 
бўлиш, мазмундаги ҳаққонийлик шарти кабилар ҳам 
лисоний семантикага оиддирлар; 
д) ҳар бир тил ўз грамматик ва луғавий тизимига эга 
бўлганлиги сабабли лисоний семантика ҳам тиллараро 
фарққа эга. 
Лисоний семантиканинг бу ҳолатда тавсифланиши 
лисоний маънонинг алоҳида бир ҳудуд, матн билан ҳеч 
қандай алоқада бўлмаган ҳодиса сифатида талқин 
қилинишига олиб келиши турган гап. Гўѐ лисоний 
семантика олдиндан мавжуд, турғун ҳодиса-ю, матнда 
юзага келадиган мазмун эса қандайдир семантикадан 
ташқаридаги маъновий структурадир. Натижада маъно 
структурасини икки ҳудуд ўртасида тақсимлаш ҳаракати 
бошланади ва маънонинг лисоний бўлаклари семантика, 
нолисоний 
бўлаклари 
эса 
прагматика 
ҳудудига 
киритилади. 
Бундай 
ҳудудий 
тақсимот 
қуйидаги 
кўринишга эга бўлади: 
Лисоний Ҳудудий лисоний Ҳудудий контекстуал 
шакл чегара семантика чегара маъно 
Семантика Прагматика 
Бу 
шакл 
«семантика 
бирламчи, 
прагматика 
иккиламчи» ғоясининг эътирофидан бошқа нарса эмас. 
Наҳотки семантика ва прагматика ҳудудлари ўртасида 
катта ғов бўлса?! Аслида, лисоний бирликлар мазмунига 


112 
оид бу икки ҳудудни бир-бирига яқин, бири иккинчисини 
тўлдириб, бойитиб турувчи соҳалар сифатида талқин 
қилган маъқулроқ. Зеро, умумий маъно доим матнда 
конкретлашади, сўзловчи (ѐзувчи)нинг кўзлаган мақсадига 
мос мазмунни ифодалайди, ушбу мазмун, ўз навбатида, 
тингловчи (ўқувчи)нинг идроки жараѐнида янги маъно 
бўлаклари билан бойитилади. Натижа ягона – лисоний 
мулоқот иштирокчилари учун 
ўзаро англаш, коммуникатив 
ҳамфикрликка эришиш
шароити яратилади. Семантикани 
«луғавий маъно», прагматикани эса «қомусий маъно» 
сифатида чегаралаб ташласак ѐки бошқа бир талқинда 
семантика – мантиқий маъно, прагматика – номантиқий 
мазмун деб таърифланса, улар ўртасидаги муносабатни 
аниқлаш қийинлашади. Зеро, коммуникатив бирликлар 
мазмуни барча маъновий элементларнинг уйғунлашуви, 
ягона бир мазмун, мулоқот мақсадининг ифодаланишини 
талаб қилади. 
Инглиз файласуфи Майкл Даммет 1975 йилда эълон 
қилган «Маъно назарияси нимадан иборат?» (What is a 
Тheory of Meaning?) номли мақоласида сўз ва иборалар 
(гаплар)нинг маъносини англаш, бу бирликларнинг 
лисондаги ролини билмоқдир, деб ѐзган эди. Демак, маъно 
назарияси тилнинг қандай фаолият кўрсатиши ҳақидаги 
билимдан иборат бўлиши лозим. Бундай назария айни 
пайтнинг ўзида билиш ва идрок этиш назарияси ҳам 
бўлади, чунки унинг воситасида ҳар бир шахс ўз она 
тилидаги лисоний бирликлар мазмунини идрок этиш учун 
олдиндан қандай тур ва ҳажмдаги билим заҳирасига эга 
бўлиши лозимлигини изоҳлаш мумкин. 
Рей Жакендофф маъно тадқиқини «тубсиз хум»га 
ўхшатган бўлса, немис психологи Фридрих Георг Юнгер 
бундай тадқиқни маъно элементларининг «денгиздаги 
қумдек чексиз» эканлигини ва уларнинг илмий тадқиқи 
«мантиқий – руҳий жиҳатдан ҳис қилиш, тавсифлаш, 


113 
тушунтиришдан» иборат бўлишини қайд этади (Юнгер 
2005: 162). Ҳақиқатдан ҳам лисоний бирликлар мазмуний 
таркиб жиҳатидан пиѐздек кўп қобиқли тузилишга эга, ҳар 
бир қобиқ умумий маънога янги мазмун олиб келади ва 
ушбу 
бирликнинг 
лисоний 
мулоқот 
матнларида 
қўлланишига туртки беради. 
Маълумки, семасиологияда кўп йиллар давомида 
номиналистик ғоя ҳукмронлик қилиб келди. Бу ғоя 
тарафдорларининг 
(Г.Фреге, 
Б.Рассел 
ва 
бошқалар)талқинида барча лисоний белгилар (сўз ва гап) 
фақатгина ном (атама, ѐрлиқ) тавсифини олишади, 
уларнинг контекстуал (мулоқот матнидаги) қўлланиши эса 
назардан четда қолди. Номиналистларнинг бу хатосини 
тўғрилашга аҳд қилганлардан бири Австрияда туғилиб 
ўсган ва кейинчалик Кембрижда ижод қилган файласуф 
Людвиг Витгенштейн (1889-1951) эди. XX асрнинг 
«носистематик файласуфи» номини олган Л.Витгенштейн 
лисоний фалсафа тараққиѐтига катта улуш қўшган 
олимдир. Файласуфнинг 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish