Шарқ фалсафаси феноменологияси



Download 22,98 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi22,98 Kb.
#70983
Bog'liq
2. “Шарқ фалсафаси феноменологияси”ни ўрганишдаги методологик ёндашувлар. Европацентризм. (4)



2. “Шарқ фалсафаси феноменологияси”ни ўрганишдаги методологик ёндашувлар. Европацентризм.
Европацентризмнинг ғоявий қуроли ориентализм Шарқни мустамлакага айлантирган кучли метод бўлди. Уни таркибий қисми сифатида юқорида қайд этилганидек Гегель, Монтеске каби файласуфларнинг сиёсий ва иқтисодий дастурлари амалиётга жорий қилинди. Европацентризмга қарама қарши Шарқ маданияти ва маънавиятини бутун дунё тараққиётининг харакатлантирувчи кучи бўлганлиги тўғрисидаги ғоя пайдо бўлганида Шарқ халқлари Европа экспансиясининг иқтисодий ва сиёсий азиятини тортаётган эди. Осиёцентризм XIX аср бошида Араб уйғониш даврида вужудга келган “Наҳда” ҳаракати билан боғлиқ. У уйғониш деган маънони англатиб, унинг асосида Шарқ маданиятининг унутилган маънавий ва илмий меросини қайта тиклаш билан Ғарб мустамлака сиёсатига қарши туриш ётади. Ушбу ҳаракат XIX аср бошларида бошланган бўлсада унинг таъсири мазкур асрнинг иккинчи ярмида Шарқ исломпарастлик ҳаракати асосчиси Жамол ад-Дин Афғоний таълимотида ривожлантирилди. 1883 йилда Франциянинг Сарбонна университетида Эрнст Ренан томонидан қилинаётган маърузада араб халқлари илмий фикрлаш қобилиятига эга эмас, чунки Ислом дини азалданоқ илмий ва прогрессив фикрга қарши бўлган, деган даъвони қилади. Шунда Жамол ад-Дин Афғоний илк ўрта аср Шарқ фалсафаси ва илм-фани бутун Ғарбнинг уйғониш даврига асос солгани, Европада дастлаб Ибн Рўшд ва Ибн Сино фалсафаси ва илмий билимлари ўрганилгани ҳақида эътироз билан чиқади. Бу баҳс бутун Европа олимлари ва илм-фани экспансия сиёсатига ғоявий қуролланганини кўрсатиб турибди.
Лекин шундай бўлса-да шарқпарастлик кўлами жиҳатидан жуда кенг ва мақсадли ишни амалга ошира олмади. Сабаби мустамлака сиёсати Ғарб илмий парадигмалари шаклини Ғарбга олиб кириб, бунга йўл қолдирмади.
Ориентализмнинг метод сифатида алоҳида жиддий тадқиқ этган америкалик олим Эдвард Саиддир. Унинг “Ориентализм” асари 1978 йилда нашрдан чиқиб 2000 йилнинг бошларида рус тилиги таржима қилинди . Асар эълон қилинган вақтдан бошлабоқ катта шов-шув ва эътирофга сабаб бўлди. Мумтоз мусиқа санъатининг чуқур билимдони, кўпгина Шарқ ва Ғарб тилларида эркин мулоқот қилувчи космополит Саид ёшлигиданоқ Исроилнинг Фаластин ҳудудларини босиб олиши билан боғлиқ воқелардан кейин туғилиб ўсган шаҳри Коҳирани ташлаб, Фаластин қочоқи сифатида қадрдон ерларни тарк этади. Фаластинликлар тақдирини бўлишиш, ва таъқиб ҳисси уни бир умр олим сифатида шаклланиб айнан ана шу мавзуларга алоқадор мавзулар ҳақида ёзишни таъминлади. 1978 йили ёзилган монография XXI асрнинг энг долзарб мавзусини ҳал қилишга қаратилган асар бўлди. Исроилдаги бадавлат араб тадбиркори оиласида дунёга келган Саид Миср ва АҚШда таълим олиб Гарвард университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. Колумбия университетида илмий ва педагогик фаолиятини давом эттиради. Ориентализм ҳақидаги илмий изланишларга у адабий танқидчилик соҳасидан кириб келади. Биринчи бўлиб келиб чиқиши поляк бўлган британиялик Жозеф Конрад ҳақида, кейинчалик эса Марселл Пруст ва Томас Манн ҳақидаги китоби катта эътиборга сазовор бўлиб 1977 йилда инглиз адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик профессори унвонини олади. Ҳаётининг сўнгига қадар бир қанча фахрли академик унвонлар эгаси ва бутун дунёда ном қозонган университетлар меҳмонига айланади.
Саиднинг ориентализм соҳасидаги изланишларининг инқилобий характерини тушуниш учун унинг ҳаёти саҳифаларини бошқа томонларига теранроқ назар ташлаш керак. Ўз автобиографиясида Саид отаси уни атайин қишлоқ ҳаёти ва тенгдошлари турмуш тарзини кўриш учун Ливан қишлоқларидан бирига юборганда у ўзини араб халқига мансуб эканлигини тушунган, шунингдек маҳаллий аҳлоқнинг шавқатсизлиги, деҳқонлар меҳнатининг азияти уни Шарқ ҳаётининг бир бўлаги сифатида ўйлашга мажбур этганлигини эслайди.
Саид 1967 йилгача Америкада ўн олти йил яшади, лекин Фаластин халқининг бир бўлагига айланди. Сиёсатда фаол иштирок этиб, Фаластин Миллий кенгашининг аъзоси сифатида фаолият олиб боради ва Ёсир Арофат билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Саиднинг 1991 йилда Фалантинни озод этиш ташкилотидан чиқишига 1988 йилда қабул қилинган “Осло-1” хужжати сабаб бўлган. Саиднинг фикрига кўра Ёсир Арофатнинг Исроил вазири Исҳоқ Робин билан бу ҳужжат билан келишуви Фаластиннинг мустақил давлат сифатида ташкил бўлишини кечиктирар эди.
Шу воқеадан сўнг Саид матбуотда араб-исроил муносабатларини таҳлил қилувчи бир қанча мақолалар эълон қилди. Ҳаётининг сўнггида эса АҚШ президентини Ироқдаги урушнинг сабабчиси сифатидаги ролини жиддий танқид остига олди.
Юқоридаги таҳлилдан аён бўляптики, Шарқ ҳақидаги ғарбона концепциялар ҳақидаги китобнинг муаллифи ўзи кўтариб чиққан муаммони амалиётда ҳам ўз тажрибасида синаб яшаган инсон эди. Ориентализм мавзусини муаллиф бутун ғоявий методологик томонларидан ташқаридаги нозик хусусиятларигача очиб ташлайди. Унинг фикрича ориентализм ғарбона интеллектуал тафаккур тарзи бўлиб, у Ғарбни ўзидагина мавжуд бўлмай, Шарққа ҳам аллақачон кириб келган. Бу дегани Шарқликлар ўз-ўзларига ҳам Ғарбни кўзи билан қарай бошлаганларига анча вақт бўлди. Ундан ташқари ориентализм Шарқ ва Ғарбга нисбатан онтологик ва эпистемиологик жарликни келтириб чиқарди. Саид фикрича Европа Эсхил давриданоқ Шарқ учун гапирган . Эсхилнинг “Форслар” пьесасида ёши ўтиб қолган форс маликаси, Ксеркс онаси тили билан Осиёни сўзга киритади ва ўзига, яъни Осиёга нисбатан шундай таъриф беради: “Сассиз ва ҳавфли макон” . Ғарб антик адабиётининг биринчи саҳифаларидан бошлабоқ Шарқ ҳақида “ҳавфли, туллак душман” сифатидаги тасаввур пайдо бўлади. Бошқача айтганда энг қадимги даврларданоқ Ғарб олами ўз Шарқини, яъни қора бўёқларга ботирилган салбий Шарқ оламини ўзи кашф эта бошлади.
Европа маданияти ўзини айнан Шарққа қарши қўйиш йўлида топди. Чунки ориентализм ҳақида гапириш Британия ва Франция маданий муассасалари, мустамлака армия ва мустамлака администрациясининг узоқ муддатли амал қилиши, катта кўламдаги илмий база, Шарқ ҳақидаги саноқсиз “экспертлар” ва “мутахассислар”, профессорлар гуруҳи, Шарққа оид ғоялар амалиёти – бу ҳаммаси ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётда қоришиб ва уйғунлашиб кетган Ғарб ҳаёт тарзи эди. Қолаверса уни иқтисодий ҳаётини мезонини ҳам “ёввойи” Шарқ таъминлаб берди: “Шарқ бу Европа моддий цивилизацияси ва маданиятининг ажралмас қисмидир” . Шунинг учун ҳам ориентализм фақат сиёсий соҳа эмас, бу – геосиёсий дунёқарашни эстетик, гуманитар, иқтисодий, социологик, тарихий ва филологик матн, манба, соҳа, тизимларга тарқалиши ва сингдирилишидир. Ҳаммадан қизиғи ва тўғрироғи даҳшатлиси, европаликлар ва америкаликлар ўзлари кашф этган “Шарқ ғарбона дунёқарашга кириб борган фильтр, яъни ориентализм” нинг асирига айланмоқдалар. Натижада бугун бутун дунё реал Шарқ билан эмас, ориенталлашган Шарқ билан иш кўрмоқда.
Буни оқибатлари нималарда намоён бўлмоқда, деган саволга Саид концепциясида аниқ жавоб бор. Бу жавоб Ғарб Шарқни ориентализм асосида ўзига мослаб сунъийлаштириб ўзига чоҳ қазиди, деган фалсафада ётади. Ҳолбуки, унинг мағзида жуда жўн ва оддий таҳлил эмас, тарих қатламларида хатони устига хато бўлиб, ориенталлашиш орқали шарқона илм парадигмалари, прогрессив диний қарашлар, уйғониш даврларининг инсонпарвар ҳосилаларини йўқ қилиб юборилгани бирма-бир қараб чиқилиб, унинг замирида жиддий таҳлил ётади.
Бу эволюцион йўлда муҳим объектлардан бири Ислом дини бўлди. Даврма – давр ориенталистик қарашлар эволюциясини кўриб чиқар экан, Саид христианликда Исломга бўлган муносабат ҳақида тўхталади. Европа шарқшунослари XIX аср ўрталаридан бошлаб ўз қизиқишлари доирасидан Исломга ҳам кенг ўрин бердилар. Ғарб илмий методлари билан Исломга ёндошиш ушбу дин ҳақидаги фан кўринишини олди. Ислом ҳуқуқшунослиги тарихини илмий объект сифатида ўрганиш Европада ориентализм оқимининг биринчи қадамлариданоқ бошланган. Ислом, хусусан мусулмон ҳуқуқшунослиги тарихи мазкур таълимот яратилган ёки эътиқодий жиҳатдан тегишли бўлган ҳудудларда ҳам Европа ориенталистик мактабларичалик жиддий ва мақсадга йўналтирилган тадқиқот объекти бўлмади. Сабаби, биринчидан, ислом ҳуқуқшунослиги тарихи манбаларини ретроспектив, компаравистик, дискурсив методлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиш имконияти Европа гуманитар фанларида XIX аср илм-фан тараққиёти имкониятлари ва уларни вужудга келтирган империалистик қизиқишлар билан боғлиқ эди. Қолаверса, бутун мусулмон олами, хусусан Марказий Осиё илм фани XIV-XV аср уйғониш давридан кейин том маънода илмий парадигмал тизимини йўқотиб қўйди.
Ислом манбаларини филологик тадқиқоти исломшунослик соҳасида Монтеске ва Вебер европапарастлиги ворислигини ўзида акс эттира бошлади. Европа исломшунослигининг таниқли вакиллари бўлган Ренан, Велльгаузен, Гольдциер ишларида улар мансуб бўлган мактабнинг таъсирини кўриш мумкин. Мисол учун Ренан муносабатида Исломдаги барча илоҳийлик ва дин сифатидаги илоҳий омиллигига шубҳа ва ғаразни кўриш мумкин. Ренан фикрича ўрта асрда шаклланган Ислом илоҳиётшунослик билимлари жуда оддий бўлиб, улардан воз кечиш лозимдир. XX аср Европа исломшунослиги ҳам шу анъанани Йозеф Шахт тадқиқотлари мисолида давом эттирди. Унга асосан академик усулдаги илмий ёндашувлар Исломга татбиқ этилиб, модернистик қарашлар билан теологиянинг кесишмасида вужудга келган саволлар Исломнинг зарарига ҳал қилинди. XX аср мусулмон ҳуқуқини ўрганишда катта мактаб яратган олим Йозеф Шахтдир. Унинг асарлари ислом ҳуқуқини комплекс ўрганишга қаратилган бўлиб, дастлабки йирик асари “Ислом ҳуқуқига кириш” асарининг муқаддимасида у “менга берилган имконият доирасини сақлашда мен алоҳида ривожланган шиалар ёки Ибоди ҳуқуқини четлаб ўтган ҳолда ўзимни ортодоксал ёки суннийлар гуруҳи ҳуқуқ меъёрларига йўналтирган ҳолда Ханафий мазҳабининг системалашган ақидавий ҳуқуқ мактабини ўрганишни танладим” , - дейди. Шунингдек унинг “ Ислом қонуни энг буюк дунёвий дин амалиёти ёрдамида бизга инсон ва ҳуқуққа оид тафаккур конуниятининг ажойиб намунасини беради. Бу китоб ислом ҳуқуқининг ноёб тарихий феноменига бағишланган бўлиб, у Яқин Шарқ давлатларидаги бугунги замонавий қонунчилик ёки мусулмонлар яшайдиган бошқа жойдаги қонун тизимларига дахл қилмайди” ,- деган сўзлари олимнинг мусулмон ҳуқуқи тарихини ўрганиш алоҳида қизиқиш билан қараганини кўрсатади.
Йозеф Шахт “Исломшунослик” (Studia Islamica) журналига асос солган ва “Ислом энциклопедияси” нинг иккинчи нашрини нашр учун тайёрлаган. Унинг “ Илоҳиётшунослик ҳеч қачон исломдаги айний моҳиятларни очиб бера олмайди ва фақат мистикагина ҳуқуқ хокимиятини мусулмонлар ақли устидан ҳукмрон қила олди ва уни уддасидан чиқди” , деган фикри остида мусулмон ҳуқуқи рационал моҳиятдан йироқ, унинг замирида диний-мистик дунёқараш ётибди деган маънони ётибди. Йозеф Шахтнинг Ислом тадқиқотлари соҳасидаги илмий қизиқишлари ва фаолиятининг кенглиги, шунингдек уни олим сифатида Европада авторитар эътиборга эгалиги исломшунослик соҳасидаги илмий тизимни ориенталистик тамойиллар асосида шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Шу орқали мусулмон фалсафасини ўз-ўзини шакллантирган мураккаб тизим сифатида европацентристик планда қабул қилиниб, XIX асрда исломофобия каби катта қирғин ва мухолифиятга сабаб бўлувчи сунъий омилни келтириб чиқарди.
Хулоса қилиб айтганда ориентализм Шарқ ва Ғарб диалогида XIX асрда хавотирли вазиятни вужудга келтирди. Фукуяманинг “Тарихнинг тугатилиши” мақоласида совет иттифоқи тизимининг қулаши билан Ғарбнинг тугал ғалабаси рўй бергани ва демократик сиёсатнинг глобаллашуви инсониятдаги охирги одам, яъни маданияти, маънавияти, иқтисодий эҳтиёжлари, кийиниш ва юриш-туриши, Ғарб андозасидаги тизимда стандартлашган инсонлар типини вужудга келиши ҳақида гапиралади. Ғарбнинг ғалабаси билан бирга ХХ асрнинг бошларидан бошлаб инсоният келажаги ҳақидаги апокалипсис башоратлари пайдо бўла бошлади. Башоратлар тизимлашган кўриниш олган бўлса, даврма-давр шаклланган бир нечта башоратларни келтириш мумкин.
Хосе Ортега Гассетнинг “Омманинг кўтарилиши”, Тойнбининг “Инсоният тарих ҳукми олдида” каби асарлари, Фукуяманинг “Тарихнинг тугатилиши ва охирги одам”, Борис Гройснинг “Тарихнинг тугатилиши” каби мақолалари қайта ва қайта инсоният келажагининг аянчли башорати ҳақидаги фикрлардан иборат. Ушбу асарларнинг бирма-бир таҳлили инсоният ўзи учун яратаётган таҳликали келажак хусусиятларини ойдинлаштиради. Ортега Гассет омма фактори билан ХХ аср глобаллашувининг шиддатли суръатига кириб бораётганимиз ва бунинг оқибати бўлган глобаллашув домида табиат, космос, маънавият, инсон каби нарсаларнинг жисмоний қурбон бўлиши қонунияти ҳақида гапирилса, Тойнби цивилизацион тараққиётнинг (ғарбона шаклланган цивилизацион тараққиёт!-Ш.М.) ҳар қандай ҳолатда ҳам инқирозга маҳкум эканлиги ҳақида фикр юритади. Агар мазкур асарларни ХХ аср апокалипсис фалсафасининг архаик намунаси, маълум маънода мумтоз асар деб олсак, янги авлод тадқиқотлари, хусусан, Фукуяма ва Гройслар ишларида ушбу прогнозлар янада жиддийлашади. 2013 йилнинг март ойи охирларида Берлиндаги “Дунёнинг маданиятлари уйи” (Haus der Kulturen der Welt) ташкилотида “тарихнинг тугатилиши ҳақида Борис Гройснинг янги концепцияси тақдим этилди. Унга асосан инсоният тарихи аллақачон тугаб бўлди. Хўш, Гройс фикрича, тарихнинг тугатилиши биз ўйлаган апокалипсис назариялари, ҳаётнинг жисмоний тугатилиши билан якун топадими? Гройс тарихнинг тугатилиши деганда, инсониятни маънан ниҳоясига етиши ва унда маънавият эмас, тирикчилик эҳтиёжларини эгоистик эҳтиёжлар ва нафси қурбонига айлантирувчи ва мана шу қурбонликларни ҳар қандай йўл билан яъни инсон хукуқлари, демократия ниқоби остида оқловчи типлар қиёфаси даври бошлангани ҳақида гапиради.
Қизиғи шундаки, мана шундай вазиятни таҳлил этувчи социал институтлар ва зиёлилар ҳам шу тоифа инсонларни ўзида намоён қилади. Бу даврнинг таназзули ўзининг умумий қиёфасига эга яъни, суицидлар, ранг- баранг революциялар ва террорларнинг кўпайиши ҳаётнинг қадрият сифатида турли эҳтиёжлар ва турли гуруҳ манфаатларига қурбон бўлаётганини кўрсатади. Ушбу мулоҳазалар бизни яна юқорида таъкидлаганимиз Саммуэль Хантингтон концепциясидаги Шарқ халқларининг шарқона цивилизациясининг кўтарилиши ҳақидаги башоратига етаклаб боради. Холбуки, “Нур Шарқдандир” ибораси инсониятни турли маданиятлар диалогида сақланиб қолиш имкониятлари қанчалик оз ёки кечиккан бўлмасин, ўзининг нажотбахш ва ҳаққоний эканлигига умид туғдиришига асоси борлигини намоён этади.
Download 22,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish