Шайбоний ҳукмдорларининг Мовароуннаҳрда сиёсий ҳокимиятни
эгаллаши
Бухоро хонлиги XVI-XX аср бошларида Ўрта Осиѐда мавжуд бўлган
йирик давлат бўлиб, унда 3 та сулола – Шайбонийлар (XVI аср),
Аштархонийлар (XVII-XVIII аср ўрталари) ва Манғитлар ҳукмронлик
қилганлар. Бу сулолалар ҳукмронлиги даврида хонликнинг сиѐсий нуфузи,
куч-қудрати турлича бўлганлиги сабабли ҳам Бухоро хонлигини
Шайбонийлар давлати, Аштархонийлар давлати ва Бухоро амирлиги деб
алоҳида ажратиб аташ ҳоллари учрайди.
Муҳаммад Шайбонийхон бошчилигидаги кўчманчи ўзбеклар XVI аср
бошларида Мовароуннаҳр ва Хуросонни эгаллаб, темурий шахзодалар
ҳукмронлигига чек қўйдилар ва бу улкан ҳудудда ўзларининг марказлашган
давлатига асос солдилар. Бу давлат пойтахти аввал Самарқанд бўлган бўлса,
XVI аср ўрталаридан бошлаб Бухорога кўчирилади. Шундан кейин бу давлат
Бухоро хонлиги деб ҳам атала бошлади. Бутун XVI аср мобайнида
ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб келган Шайбонийлар сулоласи
ҳукмронлиги ўзбек давлатчилиги тарихида катта аҳамиятга эга бўлиб, худди
шу даврда ўзбек халқининг этник шаклланишидаги учинчи давр бошланди.
Дашти Қипчоқлик ўзбеклар Мовароуннаҳр ва Хуросондаги маҳаллий туркий
халқ – ўзининг азалий қон-қондошлари билан қўшилиб кетди ва уларга ҳам
ўзининг номини берди.
Балхаш кўли ва Сирдарѐнинг қуйи оқимларидан то Днепр дарѐсининг
қуйи одимларигача бўлган улкан ҳудуд XI асрдан бошлаб Дашти Қипчоқ деб
атала бошланди. Қипчоқлар ва бошқа туркий қабилалар ҳукмронлиги остида
бўлган бу ҳудудни 1236 йилда Ботухон ўзининг турк-мўғул қўшинлари билан
эгаллади ва тарихга Олтин Ўрда номи билан кирган давлатга асос солди. XIV
аср бошларида икки қисмга бўлиниб кетган Олтин Ўрда давлатининг
шарқий қисмида ташкил топган давлат – Оқ Ўрда тарихий манбаларда
“Ўзбеклар мамлакати” деб ҳам юритилган
1
.
1
Жабборов И. Ўзбек халқи этнографияси. – Т: Ўқитувчи, 1994. 77-бет.
XV аср ўрталарида бу ҳудудда Жўчихоннинг бешинчи ўғли Шайбон
уруғидан бўлган Абулхайрхон (1412-1468) кўчманчи ўзбеклар давлатига асос
солди. Бу даврда Олтин Ўрта (Кўк Ўрда)да, Мўғулистонда ва темурийлар
ҳукмронлик қилаѐтган Мовароуннаҳрда ўзаро феодал урушлар ниҳоятда
кучайиб кетди. Бундан фойдаланган Абулхайрхон Сирдарѐнинг ўрта
оқимидаги бир қанча шаҳарларни, Хоразмнинг бир қисмини босиб олиб,
темурийлар давлатининг ѐн қўшниси бўлиб қолди. Абулхайрхоннинг
вафотидан сўнг инқирозга учраган бу давлат XV асрнинг 80-йилларида
Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510) томонидан қайта тикланди.
Шайбонийхоннинг ҳокимият тепасига келишида Мовароуннаҳр амирларидан
олинган ѐрдам ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Ҳозирги Қозоғистоннинг
катта қисми, жануби-ғарбий Сибирни ва Хоразмнинг жануби-ғарбий
қисмини ўз ичига олган бу давлат билан темурийлар давлати ўртасида ўзаро
иқтисодий ва сиѐсий алоқалар мавжуд эди. Темурий шаҳзодаларнинг
кўпчилиги тожу-тахт учун курашда кўчманчи ўзбеклардан моддий ва ҳарбий
ѐрдам олиб турганлиги тарихий манбаларда қайд этилган.
Аслида битта миллатга, битта халққа мансуб бўлган ҳар икки
давлатнинг ҳукмрон табақалари бир-бирлари билан қуда бўлишга
интилганлар. Хусусан, кўпгина темурий шаҳзодалар Дашти Қипчоқдан келин
олган бўлсалар, баъзи темурий маликалар у ерга келин бўлиб тушганлар. XV
асрнинг 20- йилларида Оқ Ўрдада низолар кучайган даврда ҳам ҳар икки
ўртада савдо-сотиқ ишлари тўхтамаган, Ўрта Осиѐлик савдогарларнинг
Дашти Қипчоққа бориб савдо-сотиқ қилиб, қайтиб келишган.
XV
асрнинг 80-йилларида Шайбонийхон ва қозоқ хонлари
(Бурундуқхон, Қосим султон ва бошқалар) ўртасида Ўзбек улусида сиѐсий
ҳокимият учун кучли курашлар бўлиб туришига қарамай самарқандлик ва
бухоролик савдогарларнинг карвонлари Дашти қипчоққа узлуксиз қатнаб
турган.
Шайбонийлар
давлатининг
асосчиси
Муҳаммад
Шоҳбахт
Шайбонийхон (1451-1510) бўлиб, у истеъдодли шоир ва замонасининг
ўқимишли, билимдон кишиларидан бири эди. У ҳокимиятни қўлга олмасдан
олдин, Бухорода бир неча муддат яшаб, бу ердаги мадрасада таълим олади,
диний ва дунѐвий илмларни ўрганади. Машҳур илоҳият олими Муҳаммад
Хитоий унинг устози бўлганлиги, машҳур шайх ва олим хожа Муҳаммад
Порсонинг издошларидан Ҳофиз Ҳусайн Бусирий ва унинг халифаси хожа
Маҳмуд ҳамда Бухорои шарифнинг бошқа кўпгина уламою-шуаролари ҳам
Шайбонийхон билан яқин муносабатда бўлган.
Кўчманчи ўзбеклар хони сифатида ҳокимиятни қўлга олган
Шайбонийхон тез орада тажрибали давлат раҳбари ва ҳарбий саркарда
эканлигини намойиш қилди. XV асрнинг 90-йилларидаѐқ Мовароуннаҳрнинг
марказий вилоятларига – ўзаро курашлар ва ички низолар туфайли тобора
заифлашиб бораѐтган темурийлар давлати ҳудудларига ҳужумлар уюштира
бошлади. Бу даврда Мовароуннаҳрдаги темурийлар салтанати амалда
мустақил бошқариладиган кичик-кичик вилоятларга бўлиниб кетган эди.
Айниқса, 1494 йилда Самарқанд ҳукмдори Султон Аҳмад Мирзо вафотидан
сўнг темурий шаҳзодаларнинг ўзаро низолари янада кучайиб, мамлакатда
бошбошдоқлик, кўп ҳокимиятчилик юзага келди. Бундан фойдаланишга
интилган Шайбонийхон 1497 йилда Мовароуннаҳрга ўзининг дастлабки
ҳужумини уюштирди. У катта куч билан Самарқандга юриш қилди, лекин
шаҳарни ололмасдан, Қарши ва Шахрисабзга ҳужум қилиб катта ўлжа
билан қайтиб кетади.
Темурий шаҳзодалар Бойсунқур Мирзо ва Султон Алилар ўртасидаги
Самарқанд тахти учун бўлган урушлардан фойдаланган Андижон ҳокими
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1497 йилда темурийлар пойтахти Самарқанд
шаҳрини эгаллайди. Лекин қисқа вақт (100 кун) ҳукмронликдан сўнг яна
Андижонга қайтиб кетишга мажбур бўлади. Самарқанд тахтига темурий
шаҳзода, Қарши ҳокими Султон Али ўтиради. Темурийларнинг бу
низоларини диққат билан кузатиб турган Шайбонийхон 1599 йилда катта
куч билан яна Самарқандни қамал қилади. Бухоро ҳокими Боқи Тархоннинг
10 минг кишилик
қўшин билан самарқандликларга ѐрдамга
келаѐтганлигидан ҳабар топган Шайбонийхон қамални тўхтатиб унга қарши
чиқади. Самарқанд ва Бухоро оралиғида жойлашган Добусия қалъасини
мудофаа қилиб турган Боқи Тархон қўшинлари билан бўлган қисқа жангдан
сўнг, унинг қўшинлари ҳимоясиз қолган Бухорога юриш қилиб, шаҳарни
жангсиз эгаллайдилар. Боқи Тархон Самарқанд ва Бухороликларнинг
бирлашган
қўшинига
бош
бўлиб
Бухорога
қайтади.
Лекин,
Шайбонийхоннинг иниси Султон Маҳмуд бошчилигидаги сараланган ўзбек
қўшинлари билан Бухоро остонасида бўлган жангда мағлубиятга учраб,
Қарши шаҳрига чекинади.
Бу воқеаларни кузатиб турган ва темурий ҳукмдорлар учун жиддий
хавф пайдо бўлганлигини англаган Бобур Мирзо 1500 йилда ўз қўшини
билан яна темурийларнинг пойтахт шаҳрига – Самарқандга юриш қилади.
Лекин Шайбонийхон ундан олдинроқ ҳаракат қилиб Самарқандни қамал
қилди. Шаҳар ҳокими Султон Али ўзининг баъзи амалдорлари тахтни
Бобур Мирзога топшириш учун яширин ҳаракатлар олиб бораѐтганлигидан
ҳабар топиб, Шайбонийхон билан музокаралар олиб боришга мажбур
бўлади. Улар орасидаги келишувга биноан Шайбонийхон Султон Алининг
онасига уйланади ва Самарқанд шаҳрини ҳам жангсиз қўлга киритади. Тез
орада Қарши ва Хузор (Ғузор) шаҳарлари ҳам шайбонийлар томонидан
босиб олинади
1
.
Мовароуннаҳрнинг икки йирик шаҳарлари – Бухоро ва Самарқанднинг
жангсиз Шайбонийхон қўлига ўтиши, унинг нафақат тажрибали саркарда,
балки етук давлат арбоби ва ақлли сиѐсатчи ҳам эканлигини кўрсатиб
турибди. Шайбонийхоннинг бу хусусиятлари “Мусаххир ал-билод” асарида
батафсил тасвирланган.
Шайбонийхон 1501 йилда асосий қўшини билан Тошкент ҳокими
Маҳмудхон ва Фарғона ҳокими Аҳмадхонларга қарши юриш қилиб Тошкент
вилоятидаги Шоҳрухияни ва бошқа қалъаларни босиб олади.
1
Бобур. Бобурнома. Ўша нашр, 71-73 бетлар.
Худди шу пайтда Бобур Мирзо Самарқандаги ўзига хайрихох кишилар
ѐрдамида шаҳарни иккинчи марта қўлга киритишга эришди. Қарши ва
Ғузорда ҳам шайбонийларга қарши ғалаѐн кўтарилди. Мовароуннаҳрда
Шайбонийлар
учун
таҳликали
вазият
юзага
келди.
Ўзининг
Мовароуннаҳрдаги асосий рақиби Бобур Мирзо эканлигини англаган
Шайбонийхон катта куч билан Самарқандга қайтади ва шаҳар яқинидаги
жангда Бобур Мирзо қўшинларига қаттиқ зарба беради. Шаҳарга қайтиб,
мудофаага ўтишга мажбур бўлган Бобур Мирзо бошқа темурий
ҳукмдорлардан ѐрдам ололмаганидан сўнг, узоқ қамалга бардош беролмай,
Шайбонийхон билан келишувга кўра Самарқандни ташлаб чиқиб кетишга
мажбур бўлади. Зарафшон ва Қашқадарѐ воҳалари яна Шайбонийхон қўлига
ўтади.
Шайбонийхон бу ғалабадан сўнг Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли
вилоятларини қўлга киритиш учун бир неча йўналишда жанглар олиб
борди. Бу вазифани бажаришда тажрибали саркардалар Султон Маҳмуд
Баҳодир,
Убайдулла
Султон,
Ҳамза
Султон,
Кўчкунчихон,
Суюнчхўжахонлар катта роль ўйнадилар. 1501-1502 йилларда Султон
Маҳмуд бошчилигидаги қўшинлар Диззақ (Жиззах), Ўратепа, Шош,
Шоҳрухия, Сайрам каби шаҳар ва қалъаларни эгаллайди.
Шайбонийхон 1503 йилнинг охирида Султон Маҳмуд бошчилидаги
қўшинларни Хоразмни эгаллаш учун юборади. Бу биринчи ҳарбий юриш
давомида Хоразмнинг бир қисми, хусусан, Кат қалъаси эгалланди. Лекин
Шайбонийхон Ҳисор вилоятига юриш қилиш учун барча кучларини
йиғаѐтганлиги сабабли, Султон Маҳмуд катта ўлжа билан Бухорога қайтди.
Хоразмни бутунлай эгаллаш учун Шайбонийхон 1504 йилда иккинчи марта
ҳарбий юриш қилди. 1505 йилнинг ѐзида Урганч шаҳри эгаллангач Хоразм
тўла босиб олинди
Шайбонийхон 1504 йилда Ҳисор вилоятини босиб олади. Ҳисор
ҳокими Хусравшоҳ катта ҳарбий кучга эга бўлсада, Шайбонийхонга жиддий
қаршилик кўрсата олмади. Қундуз, Толқон, Бадахшон ва Балх ишғол этилди.
Бу ҳарбий юришларда қатнашган лашкарбоши Султон Маҳмуд 1505 йил
Қундузда касалликдан вафот этади. Унинг жасади Самарқандга олиб келиниб
дафн этилади.
1504 йилда Балх шаҳрини қамал қилиб турган Шайбонийхон қозоқ
султонларининг Мовароуннаҳрга ҳужум қилганлигини эшитиб, орқага
қайтади ва Дашти Қипчоққа юриш қилади.
Қозоқ султонлари чекинган бўлсаларда, 1506 йилда Шайбонийхоннинг
Хуросондалигидан фойданалиб яна Мовароуннаҳрни талон-тарож қилади.
Шайбонийхон уларни яна Дашти Қипчоқнинг ичкарисигача қувиб киради.
Бироқ, қозоқ султонлари ҳужуми 1508 йилда яна такрорланди. Бу вақтда
Шайбонийхон Қадаҳор ва Заминдовур вилоятларини ишғол қилиб, Қобулда
турган Бобур билан жангга куч тўплаѐтган эди. Қозоқ султонлари Аҳмад ва
Жониш Султонлар Бухоро ва Самарқандни талаб, катта ўлжа билан қайтиб
кетдилар.
Шайбонийхон 1509 йилда Дашти Қипчоққа юриш қилади ва Жоний
Султоннинг юрти Қора Абдални эгаллайди. Бурундуқхон ва Қосим султон
Дашти Қипчоқнинг ичкарисига чекинади, Шайбонийхон уларни бутунлай
тор-мор қилаолмади. Сиғноқ, Ясси, Саврон шаҳарлари қайта қўлга
киритилди.
Мовароуннаҳрнинг марказида мустаҳкам ўрнашиб олган Шайбонийхон
Хуросонни забт этишга киришди. Султон Ҳусайн Бойқаро 1506 йилда вафот
этгач, Ҳирот тахтига икки шаҳзода Музаффар ва Бадиуззамон ўтказилди.
Темурий шаҳзодаларнинг келишиб ҳаракат қила олмаганлиги ва ҳарбий
жиҳатдан уқувсизлигидан фойдаланган Шайбонийхон Балх шаҳрини
эгаллади. 1507 йилда Ҳирот шаҳри ҳам қўлга олинганидан кейин бутун
Хуросон Шайбонийлар давлатига қўшиб олинди.
Мовароуннаҳр ва Хуросон эгаллангандан сўнг Шайбонийхон 1509
йилнинг апрель ойида Қаршидан Эронга ҳараб йўлга тушади. Бироқ, йўлда
ўзбек султонларини ўз улусларига қайтариб юборади. Марв, Машҳад, Тус
шаҳарларини эгаллаб, 1510 йилда Эрондан қайтаѐтган Шайбонийхонни,
орқадан келган Эрон шоҳи Исмоил Сафавий қўшинлари билан Марв яқинида
бўлган жангда Шайбонийхон ҳалок бўлди.
Тахтга
Шайбонийхоннинг
амакиси
Кўчкинчихон
(1510-1529)
кўтарилди. Ўзбек султонлари орасида бошланган келишмовчиликлар
туфайли шайбонийлар мағлубиятга учрай бошлади. Хуросон ва Хоразм
қўлдан бой берилди. Бобур 1511 йилда Эрон қўшинлари ѐрдамида
Самарқандни босиб олди. Эронликлар 1512 йилда Қарши шаҳрини қўлга
киритдилар.
Ҳал қилувчи жанг Ғиждувон яқинида бўлиб ўтди. 1512 йилнинг ноябрь
ойида Бухорога юриш қилган Бобур ва эронликларнинг бирлашган
қўшинини Убайдулла Султон тор-мор қилди. Бобур Мирзо Мовароуннаҳр
тахтидан умидини узиб, яна Қобулга қайтиб кетди. Шайбонийлар Самарқанд
тахтини қўлга киритдилар ва Кўчкунчихон ҳукмронлиги қайта тикланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |