Шахснинг мулокотмандлигини аниклаш тести



Download 35,5 Kb.
Sana09.03.2022
Hajmi35,5 Kb.
#487638
Bog'liq
Шахснинг мулокотмандлигини аниклаш тести


Шахснинг мулокотмандлигини аниклаш тести.
1. Масъул лавозимга кўтарилганингиздан хаяжонланасизми?
2. Ахволингиз огирлашгунча хам шифокор чакирмайсиз?
3. Кутилмаганда сизга маъруза киласиз деса норозилик билдирасизми?
4. Мехмонхонанинг тайини бўлмаса бегона шахарга сафарга боришдан бош тортасизми?
5. Бегона кишига сиз ўз кечинмаларингизни сўзлайсизми?
6. Бегона одам сиздан йўлни ёки вактни сўраса гашингиз келадими?
7. Авлодлар ўртасида хаёт тўгрисидаги масала келишмовчилик юзага келади,деб хисоблайсиз?
8. Бир неча ой олдин танишингизга берган 10.000 сўмингизни сўрашга хижолат тортасизми?
9. Кафеда сифатсиз таом тайёрлашса, Сиз унга индамай кўяверасизми?
10. Вагонда бегона йўловчи билан кетаётганингизда гапни биринчи бўлиб Сиз бошлайсизми?
11. Кабулхонада навбат кутиш максадингизга эришишнинг зарурияти хисобланса, узок кутиш талаб этилса, ундан воз кечасизми?
12. Ходимлар ўртасидаги можарони хал килишдан ўзингизни четга оласизми?
13. Бирор адабиёт ёки санъат хакида гап кетса, ўз фикрингизни химоя киласизми?
14. Сизга таниш масала бўйича нотўгри маълумот эшитсангиз жим тура оласизми?
15. Иш ёки ўкиш юзасидан Сиздан ёрдам сўралса, ундан норози бўласизми?
16. Ўз фикрингизни огзаки билдиришга имконият мавжуд бўлса-да, лекин уни ёзма равишда баён этишни афзал кўрасизми?

Натижалар изохи.


Тавсия этилаётган 16 та саволнинг вазиятнинг хаммасига очик кўнгиллик билан жавоб беринг ва очколар йигиндисини топинг. Агар Сиз “Ха” деб жавоб берган бўлсангиз-2 очко, “Билмадим”, “Хайронман” деб жавоб кайтарсангиз-1 очко, “Йўк“ дессангиз-0 очко берилади.
Агар очколар йигиндиси: 30-32 очкони ташкил килса, у холда Сиз “мулокотманд” эмассиз, яъни мулокотга эхтиёж сезмайсиз, бу хусусиятингиздан хаммадан хам кўп ўзингиз жабрланасиз, якинларингизни хам сиз билан муомала килишлари мураккаб кечади. Жамоа кучини талаб киладиган ишларни якка Сизга топшириб бўлмайди. Одамлар билан кўпрок мулокотда бўлишга интилинг.
25-29 очко йигилганда: Сиз индамассиз, камгапсиз, ёлгизликни ёктирасиз. Янги лавозим, янги мулокотлар Сизни анчагина мувозанатдан чикаради. Сизнинг бу хусусиятингиз кўпинча ўзингизга ёкмайди. Ўзингизнинг характерингизни ўзгартиришингиз ўзингизга боглик.
19-24 очко йигилганда: атрофдагилар билан осойишта мулокотда бўласиз ва нотаниш шароитда ўзингизга ишонасиз. Янги масалалар Сизни чўчитмайди. Одамлар билан келиша оласиз, бахсларда катнашишни унчалик ёктирмайсиз.
14-18 очко йигилганда: Сиз кизикувчансиз, сергап сухбатдошингизни кизикиш билан тинглайсиз. Ўз нуктаи назарингизни жахлсиз, осойшта химоя кила оласиз. Шунга карамай шовкинли давраларда бўлишни ёктирмайсиз.
9-13 очко йигилганда: Атрофдагилар билан тез мулокотга киришасиз. Кўплаб янги одамлар билан танишишни истайсиз. Кизикувчансиз, мулокотмандсиз, хар хил масалалар бўйича фикр алмашишни ёктирасиз. Хеч кимнинг илтимосини рад этмайсиз, хатто уни бажариш имконияти бўлмасада. Хамманинг диккат-эътиборида бўлишни истайсиз. Мураккаб масалаларни хал килишда сабр токат, катъиятлик етишмайди. Лекин хохишингиз бўлса, у холда максадингизга эришиш учун ўзингизни мажбур кила оласиз.
4-8 очко йигилганда: Атрофдагилар билан мулокотда бўлишга интилиш сизни тинч кўймайди. Сиз хар доим хамма янгиликлардан хабардорсиз, хар кандай масала бўйича фикр билдираверасиз, хар кандай шароитда ўзингизни эркин тутасиз, хар кандай ишни чўчимай ишонч билан бошлайсиз, вахоланки кўпчилик холларда уни охиргача етказмайсиз. Шу сабабли кўл остингиздаги ходимлар Сизга ишончизлик билан карайди.
3 очко йигилганда: Сизни мулокотга нисбатан интилишингиз касаллик тусини олган. Сиз эзмасиз, сизга хеч кандай алокаси бўлмаган ишларга аралашасиз. Мутахассислигингизга тегишли бўлмаган масалалар бўйича хукм чикаришга харакат киласиз. Жахлдорсиз, тез хафа бўласиз, кўпинча сизда катъийлик ва одиллик етишмайди. Атрофдаги одамларнинг Сиз билан мулокотда бўлиши кийин. Ўз устингизда ишлаш Сизга халакит бермайди, ўзингизда сабр токатни, ўзини-ўзи бошкаришни одамларга хурмат билан муносабатда бўлишни тарбияланг.
Download 35,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish