Процессор.
Процессор эса асосий қурилма бўлиб, унда микропроцессор, оператив хотира, қаттиқ диск, контроллер, дискеталар билан ишлаш учун қурилмалар ва ҳоказолар жойлашади.
Процессор асосан қуйидаги қурилмалардан ташкил топади:
Микропроцессор - компьютерни бошқариш ва барча ҳисоб ишларини бажаради. Микропроцессор турли амалларни тез бажариш қобилиятига эга. Унинг тезлиги секундига 100 миллион амалга ва ундан ортиқ бўлиши мумкин.
Оператив хотира процессор учун зарур бўлган программалар ва маълумотларни сақлайди. Компьютер ўчирилиши билан оператив хотирадаги маълумотлар ўчирилади.
Қаттиқ дискдаги программа ва маълумотлар ўчирилади.
Қаттиқ дискдаги программа ва маълумотларни доимо сақлайди.
Электрон схемалар (ёки контроллерлар) компьютерга кирувчи (монитор, клавиатура ва ҳоказолар) турли қурилмалар ишини бошқаради.
Киритиш -чиқариш порти орқали процессор билан маълумот алмашади.
Ички қурилмалар билан маълумот алмашуви учун махсус портлар, ҳамда умумий портлар мавжуд.
Умумий портларга принтер, "сичқонча" уланиши мумкин.
Умумий портлар 2 хил бўлади: параллел - LPT1 - LPT4 билан белгиланади ва кетма-кет COM1 - COM3 билан белгиланади. Параллел портлар кириш чиқишни кетма-кет портга нисбатан тезроқ бажаради.
Микропросессор
Микропросессор (МП) ШК нинг марказий блоки бўлиб, у машинанинг барча блоклари ишини бошқариш ҳамда ахборот устида арифметик ва мантиқий амалларни бажариш учун мўлжалланган.
Микропросессор таркибига қуйидаги қурилмалар киради.
Бошқариш қурилмаси (Бқ): машинани ҳамма блокларига керакли вақтда аниқ бошқариш сигналларини шакллантиради ва узатади (бошқарувчи импулсларни), бу сигналлар бажарилаётган амал хусусияти ва олдинги амаллар натижалари билан белгиланади; бажарилаётган амал ишлатадиган хотира ячейкалари адресларини шакллантиради ва бу адресларни ЭҲМ ни мос блокларига узатади; бошқариш қурилмаси импулсларнинг таянчли кетма-кетлигини тактли импулслар генераторидан олади.
Арифметик-мантиқнй қурилма (АМК) — сонли ва белгили ахборот устида барча арифметик ва мантиқий амалларни бажариш учун мўлжалланган (ШК ларнинг баъзи моделларида амалларни бажарилишини тезлаштириш учун қўшимча математик сопросессор уланади).
Микропросессорли хотира (МПХ) — машина ишлашининг енг яқин тактларидаги ҳисоблашларда бевосита ишлатиладиган ахборотни қисқа вақт сақлаш, ёзиш ва узатиш учун мўлжалланган; МПХ регистрлар асосида қурилади ва машинанинг юқори тезкорлигини таъминлаш учун ишлатилади, негаки асосий хотира (АХ) тез ишловчи микропросессорнинг самарали ишлаши учун керак бўлган маълумотни ёзиш, қидириш ва ўқиш тезлигини ҳар доим ҳам таъминлайвермайди. Регистрлар — турли хил узунликдаги хотиранинг тез ишловчи ячейкалари (1 байт стандарт узунликка ега бўлган ва тезкорлиги нисбатан пастроқ АХ ячейкаларидан фарқли ўлароқ,).
Микропросессорнинг интерфейсли тизими ШК нинг бошқа қурилмалари билан улаш ва алоқа қилиш учунмўлжалланган, у ўз ичига МП нинг ички интерфейси, буферли эслаб қолиш регистрлари ва киритиш-чиқариш портларини (КЧП),бошқариш схемалари ва тизимли шинани олади.
Интерфейс (интерфасе) — компютер қурилмаларини ўзаро мослаш ва алоқа қурилмалари тўплани бўлиб, уларнинг ўзаро самарали ишлашини таъминлайди.
Киритиш-чиқариш порти (И/О порт) — улаш аппаратураси бўлиб, микропросессорга бошқа қурилмаларни улаш имконини беради.
Тактли импулслар генератори частотаси шахсий компютернинг асосий тавсифларидан бири ҳисобланади ва кўп жиҳатдан унинг ишлаш тезлигини аниқлайди, негаки машинадаги ҳар бир амал маълум тактлар сони давонида бажарилади.
Қўшимча интеграл микросхемалар
ШК нинг тизимли шинасига ва МП га типик ташқи қурилмалар билан бир қаторда баъзи бир қўшимча интеграл микросхемалар уланган бўлиши мумкин; улар микропросессорнинг иш имкониятларини кенгайтиради ва яхшилайди: математик сопросессор, хотирага бевосита мурожаат қилиш назоратчиси, киритиш-чиқариш сопросессори, узилишлар назоратчиси ва б.
Математик сопросессор қайд қилинган ва кўчиб юрадиган нуқтали иккилик сонлар устида, иккилик кодланган ўнлик сонлар устида амаллар бажаришни тезлаштириш учун, баъзи бир транссендент, шу жумладан тригонометрик функсияларни ҳисоблаш учун кенг ишлатилади. Математик сопросессор ўзининг буйруқлар тизимига ега ва асосий МП билан параллел (вақт бўйича келишилган ҳолда), лекин МП бошқаруви остида ишлайди. Амалларни бир неча ўн марталаб тезлаштиради. МП нинг охирги моделлари, 80486 ДХ МП дан бошлаб, сопросессорни ўз структураси ичига олган.
Хотирага бевосита мурожаат қилиш назоратчиси МП ни магнит дисклардаги йиғувчиларни бевосита бошқаришдан ҳолос етади, бу еса ШК нинг самарали тезкорлигини жиддий оширади. Бу назоратчисиз ТХқва ТЭҚҚ орасидаги қийматларни алмашиш МП регистри орқали икки қадамда, назоратчи бор бўлганда еса бир қадамда амалга оширилади қийматлар бевосита, МП ни четлаб ўтиб, ТХҚ, ва ТЭҚҚ, ўртасида узатилади.
Киритиш-чиқариш сопросессори — МП билан параллел ишлаши ҳисобига, бир нечта ташқи қурилмаларга (дисплей, принтер, ҚМДЙ, ЭМДЙ ва б.) хизмат кўрсатганда киритиш-чиқариш жараёнларини бажаришни жуда тезлаштиради; МП ни киритиш-чиқариш жараёнларини қайта ишлашдан озод етади, шу жумладан хотирага бевосита мурожаат қилиш режимини амалга оширади.
Узилишларнинг назоратчиси ШК да муҳим рол ўйнайди.
Узилиш — бир дастўрни бажарилишини ҳозирги вақтда янада муҳимроқ бошқа дастўрни тезкор бажариш мақсадида вақтинча тўхтатилишидир.
Узилишлар компютерни ишлашида доимо пайдо бўлади, шуни айтиш етарлики, маълумотларни киритиш-чиқаришнинг ҳамма жараёнлари узулишлар билан бажарилади, масалан, таймердан узулишлар узулиш назоратчиси томонидан секундига 18 марта ҳосил қилинади ва хизмат кўрсатилади (табиийки, фойдаланувчи уларни сезмайди).
Узилишлар қуйидагиларга бўлинади:
• киритиш-чиқариш базавий тизимидан узулишлар ёки қуйи даража узулишлар;
• операсион тизимдан узулишлар ёки юқори даража узулишлари.
Узилишлар назоратчиси узулиш жараёнларига хизмат кўрсатади, ташқи қурилмалардан узулишга сўровни қабул қилади, бу сўровни муҳимлилик даражасини аниқлайди ва МП га узулиш хабарини беради. МП, бу хабарни олиб, жорий дастўрнинг бажарилишини тўхтатади ва ташқи қурилма сўраган узулишнинг махсус хизмат кўрсатиш дастурини бажаришга ўтади. Хизмат кўрсатиш дастури бажарилгандан сўнг узилган дастўрни бажарилиши қайта тикланади. Узилишлар назоратчиси дастурланадиган ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |