Шахсий компьютер турлари, асосий ва қўшимча қурилмалари.
Шахсий электрон ҳисоблаш машинаси (ШЭҲМ) жамиятни компьютерлаштириш, ахборотлаштиришнинг бош воситаси ва ҳисоблаш техникасининг энг истиқболли авлоди сифатида 70 -йиллар охири ва 80 -йилларнинг ўрталарида кичик ЭҲМлар негизида вужудга келди - яратилди.
Шахсий ЭҲМ терминининг келиб чиқиши жаҳон бозорида АҚШнинг IBM фирмасида "Personal Computer" номли кичик ЭҲМнинг яратилиши билан боғлиқ.
Шахсий ЭҲМнинг дастлабки авлодлари 8-разрядли катта интеграл схемали (КИС) микросхема, микропроцессор комплектлари асосида ҳурилгандир.
Шахсий ЭҲМнинг муваффақиятлари уни ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги такомиллашган, кенг ишлатиш имкониятларига эга бўлган моделларини яратишга олиб келди.
Ҳозирги пайтда ШЭҲМ моделлари асосан 16, 32 ва 64 разрядли КИС ва жуда катта интеграл схемали (ЖКИС) комплектлар асосида қурилмокда. Шахсий ЭҲМ бир вақтни нг ўзида бир шахснинг ишлашига мўлжалланган бўлиб, оммавий равишда фойдаланиладиган ва бошка ЭҲМлардан арзонлиги, кичик сиғимлилиги, енгиллиги, жуда ҳам ишончли ишлаши, таркибий қисмларини ўзгартириш осонлиги, ривожланган мулоқот воситаларига эгалиги, хотира сигими камида 64 Кбайт бўлганлиги каби белгилар билан фарқ қилувчи ахборотларни қайта ишлаш воситасидир.
Шахсий ЭҲМ асосан қуйидаги қурилмалардан ташкил топади:
- дисплей (монитор);
- клавиатура;
- системали блок.
Бундан ташқари қўшимча қурилмалар: принтер, сканер, модем, сичконча, плоттер ва бошка қурилмалар уланиши мумкин.
IBM PC компьютери таркибий қисмларининг вазифалари.
Микропроцессор.
Микропроцессор программаларнинг ишлашини таъминлайди ва компьютернинг бошқа қурилмалари ишини бошқаради. У компьютернинг тезлигини таъминлайди.
IBM PC компьютерларида одатда Intel фирмаси ва унга мувофик бошқа фирмаларнинг микропроцессорлари ўрнатилади.
Компьютерлар микропроцессор турлари билан фарқланади.
Микропроцессорларнинг Intel - 8088, 80386, 80286, 80386 Sx, 80486, Pentium каби турлари мавжуд.
Дастлабки компьютерлар Intel - 8088 асосида қурилган бўлиб, уларнинг ишлаш тезлиги жуда секин эди.
Intel - 80286, 80386 микропроцессорлари ҳам кейинги турларга нисбатан тезлиги сустлиги сабабли ҳозирги кунда ишлаб чиқарилмаяпти.
1993 йилдан бошлаб Intel - Pentium асосидаги Pentium Pro микропроцессори ўрнатилган компьютерлар ҳам сотила бошланди. Pentium Pro нинг амалларни бажариш частотаси 150 Мгц бўлиб, унинг Pentium- га нисбатан ишлаш тезлиги 40% га кўпрокдир.
1991 йилдан бошлаб IBM, MOTOROLA, Fire Power ва бошқа фирмалар биргаликда Power PC микропроцессорини ишлаб чиқишга киришди ва бу борада муваффақиятга эришди. Шундай бўлсада, Pеntium нархининг арзонлиги ва кўпгина имкониятлари билан фойдаланувчиларни ўзига кўпрок жалб қилмокда.
NOTEBOOK лар 120 МГц ли Pentium микропроцессорлари асосида ишламоқда.
Pentium микропроцессорларидан мураккаб ҳисоблар ва тасвирлар учун фойдаланган мақсадга мувофиқ. Оддий ишлар учун эса микропроцессорларнинг дастлабки турларидан фойдаланиш мумкин.
Оператив хотира
Оператив хотира ўзида компьютерда ишлаётган программа ва маълумотларни сақлайди. Маълумотлар доимий хотирадан оператив хотирага кўчирилади, олинган натижалар зарур ҳолда дискка қайта ёзилади.
Одатда Intel-8088 процессорли шахсий компьютер 1 Мбайт ҳажмдаги оператив хотирага эга. Intel-80286 5 Мбайт, Intel-80386 16 Мбайтгача оператив хотира билан ишлайди.
Клавиатура
IBM PC клавиатураси фоидаланувчи томонидан маълумотларни компьютерга киритишга мўлжалланган қурилмадир. Тугмачалар сони ва жойланиши турли хил компьютерларда ҳар хил бўлиши мумкин,лекин уларнинг вазифаси ўзгармайди. IBM PC клавиатуралари 2 хилда ишлаб чиқарилади: кичик - 83 та ва катта - 101 та тугмачага эга бўлган клавиатуралар. Катта клавиатура ишлашга жуда қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |