SIP-T протоколи иккита MGC (media gateway controller) ўртасида ишлатилади ҳамда бу асосий сигналли хабарларни алмашишни таъминловчи протокол ҳисобланади. Қуйидаги жадвалда икки тармоқ ўртасидаги сигналли хабарининг кўриниши келтирилган
SIP (Session Initiation Protocol), амалий сатх протоколи ҳисобланиб, у ёрдамида IP -тармоқ бўйича мультимедиали сессиялар ёки чақириқларни ўрнатиш ва тугатиш каби операциялар амалга оширилади. Мультисервисли тармоқларда SIP, Н.323да ишлатилганидагига ўхшаш функцияларни бажаради. SIP сессиялари мультимедиали конференцияларни, масофавий ўқитиш, Интернет-телефония ва бошқа шунга ўхшаш иловаларни ўз ичига олиши мумкин.
SIP протоколи мультимедианинг глобал архитектурасининг қисми ҳисобланади. Бу архитектура ресурсларни заҳиралаштириш протоколини (Resource Reservation Protocol - RSVP), реал вақт транспорт протоколини (Real-Time Transport Protocol - RTP), реал вақтда ахборотли оқимларни узатиш протоколини (Real-Time Streaming Protocol - RTSP), алоқа параметрларини баён қилиш протоколини (Session Description Protocol -SDP) ўз ичига олади. Аммо SIP протоколи функциялари бу протоколларнинг биттасига ҳам боғлиқ эмас.
SIP тармоқ архитектураси
SIP тармоғи уч турдаги асосий элементларга эга: фойда-ланувчи агентлари, прокси-серверлари ва қайтаманзиллаштириш серверлари.
Фойдаланувчи агентлари (User Agent или SIP client) терминал ускунанинг иловалари ҳисобланади ва икки ташкил этувчини ўз ичига олади: фойдаланувчи агенти – мижоз (User Agent Client - UAC) ва фойдаланувчи агенти- сервер (User Agent Server - UAS)
Прокси-сервер (инглизчадан proxy - вакил) тармоқда фойдаланувчининг манфаатини ифодалайди. У сўровларни қабул қилади, уларга ишлов беради ва сўров турига боғлиқ равишда, маълум ҳаракатларни бажаради. Бу фойдаланувчини қидириш ва чақириш, сўровни маршрутлаш, хизматларни бериш ва бошқалар бўлиши мумкин. Прокси - сервер жойлашган ерини аниқлаш сервери билан физик қўшилган бўлиши мумкин (бу ҳолда у registrar деб аталади)
Қайтаманзиллаштириш сервери чақирилаётган фойдаланувчининг жорий манзилини аниқлаш учун белгиланган.