ШАХС ТЕМПЕРАМЕНТ ТИПИНИ АНИҚЛАШ (Г.Айзенк)
Кўрсатма: Шахсий фазилатингизни аниқлаш билан боғлиқ қуйидаги саволларга “Ҳа (+)” ёки “Йўқ (-)” жавоблари билан кифояланинг. Саволлар Сизнинг ақлий қобилиятингиз даражасини белгиламайди, шу сабаб, чуқур мулоҳаза юритиш шарт эмас.
1. Бошқа нарсаларга ўзингизни чалғитиш мақсадида янги таассуротларга интилиб турасизми?
2. Сизни тушунадиган, далда бериб, ҳамдард бўладиган дўстларга эҳтиёж сезасизми?
3. Ўзингизни беғам, беташвиш киши деб ҳисоблайсизми?
4. Мақсадингиздан воз кечишда жуда қийналасизми?
5. Сиз “Етти ўлчаб, бир кесадиган кишилар” тоифасиданмисиз?
6. Сизга наф келтирмасада, бироқ ваъдангизда турасизми?
7. Кайфиятингиз тез-тез ўзгариб турадими?
8. Одатда тез гапириб, тез ҳаракат қиласизми?
9. Баъзида етарлича сабабларсиз ўзигизни бахтсиз ҳис этасизми?
10. “Гаровлашиб” ҳар қандай иш қилишга тайёрмисиз?
11. Сиз ёқтирган бошқа жинсдаги кишилар билан танишишда хижолат чекасизми?
12. Баъзида жаҳлингиз чиқиба, ўзингизни тута олмайдиган ҳолатлар учраб турадими?
13. Ўйламай, вазиятнинг таъсирида ҳам ҳаракат қилиб турасизми?
14. Кераксиз ишларни қилиб қўйиб ёки ножўя гапириб қўйгандан сўнг, хижолат чекасизми?
15. Одамлар билан учрашиб туришдан кўра, китоб ўқишни афзал кўрасизми?
16. Сизнинг жаҳлингизни чиқариш жуда осонми?
17. Давраларда бўлишни ёқтирасизми?
18. Ўзгалар билан ўртоқлашмайдиган сирларингиз ҳам борми?
19.Ўзингизни баъзида тоғни талқон қиладиган куч-ғайратли, баъзида эса ҳорғин ҳис этасизми?
20. Дўстлашишда “Оз бўлсин-у, соз бўлсин” қабилида иш тутасизми?
21. Орзулар оғушига ҳам тез-тез чўмилиб турасизми?
22. Агарда Сизга бақириб гапиришса, Сиз ҳам шундай оҳангда жавоб қайтарасизми?
23. Барча одатларингизни яхши деб биласизми?
24. Сизни айбдорлик ҳисси тез-тез безовта қилиб турадими?
25. Шўх давраларда ўзингизни эркин, хушчақчақ ҳис эта оласизми?
26. Баъзида асабларим қуюшқондан чиқиб кетади, деган фикрга қўшиласизми?
27. Сизни серғайрат ва хушчақчақ кишилар тоифасига киритишадими7
28. Бирор ишни бажариб бўлгандан сўнг, ўша ишни янада яхши бажариш мумкинлиги ҳақидаги фикр хаёлингизга келадими?
29. Катта давраларда ўзингизни ноқулай сезасизми?
30. Миш-мишларга ҳам баъзида қўшилиб турасизми?
31. Турли фикрлар хаёлингизга келаверганидан ухламай чиққан дамлар бўлиб турадими?
32. Агарда Сиз бирор нарсани билмоқчи бўлсангиз, уни ўзгалардан сўраб билгунча, китобдан топишни афзал кўрасизми?
33. Юрагингиз баъзида тез-тез уриб турадими?
34. Диққат талаб қиладиган ишларни хуш кўрасизми?
35. Сизда қалтироқ, титроқ тутиш ҳолатлари учраб турадими?
36. Ҳар доим ҳам ҳақиқатни гапирасизми?
37. Бир-бирини устида ҳазил-мутойиба қиладиган давраларда ўзингизни ноқулай сезасизми?
38. Арзимаган нарсаларга жаҳлингиздан чиқадиган кишимисиз?
39. Тезкорлик талаб қиладиган ишларни ёқтирасизми?
40. Ишларингиз муваффақиятли якунланган бўлса-да, бироқ бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар Сизни хавотирга солиб турадими?
41. Ҳаракатларингизда сусткашлик, боқи-беғамлик борлиги тўғрими?
42. Ишга ёки учрашувга кеч қолган вақтларингиз бўлганми?
43. Даҳшатли тушларни тез-тез кўриб турасизми?
44. Ҳар қандай янги кишилар билан суҳбатлашиш имкониятини қўлдан бой бермаслигингиз тўғрими?
45. Сизни баъзи оғриқлар безовта қилиб турадими?
46. Яқин дўстларингиз билан узоқ муддат учрашмагандан баъзида ранжиб кетасизми?
47. Сиз асабий кишимисиз?
48. Танишларингиз орасида Сиз ёқтирмайдиган кишилар ҳам борми?
49. Сиз ўзингизга ишонувчан кишимисиз?
50. Камчилик ёки хатоларингизни танқид қилишса, Сизга тегиб кетадими?
51. Кўпчилик иштирок этган давраларда кўнгилдан ҳордиқ чиқаришга қийналасизми?
52. “Менинг бошқалардан баъзи камчилигим бор-да” деган ўй Сизни ташвишга соладими?
53. Зерикарли давраларни жонлантира оласизми?
54. Ақлингиз етмайдиган нарсалар ҳақида гапириб турасизми?
55. Соғлигингиз Сизни ташвишга соладими?
56. Бошқалар устидан ҳазиллашиб туришни ёқтирасизми?
57. Сиз уйқусизликдан азият чекасизми?
Do'stlaringiz bilan baham: |