Шахс структураси ва йўналишлари Режа



Download 185,27 Kb.
Sana23.07.2022
Hajmi185,27 Kb.
#842711
Bog'liq
nargiza yandasheva


мавзу Шахс структураси Наргиза Яндашева
Шахс структураси ва йўналишлари
Режа: 1. Шахс тўғрисида умумий тушунча
2. Ғарб психологиясида шахс назариялари
3. «Мен» образ ива ўз-ўзини англаш
4. Шахснинг психологик тузилиши
Психология фанида инсон зотига хослик масаласи индивид, шахс, индивидуаллик тушунчалари орқали акс эттирилади. Катта ёшдаги руҳий соғлом одамлар ҳам, чақалоқ ҳам, нутқи йўқ, оддий малакаларни ўзлаштира олмайдиган ақли заифлар ҳам индивидлар деб аталади.
Жаҳон психологияси фанида онда-сонда учраб турадиган шахсни ижтимоий муҳитнинг суст маҳсули деб тушунтириш ва унда фаолликни инкор этиш ўта баҳсли фикрдир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, шахснинг ижтимоий тажрибани ўзлаштириш жараёни одамнинг ўзича амалга ошираётган фаолиятига ва унинг билан қандай мақсад кўзлаётганига нисбатан муносабатини акс эттирувчи руҳий дунёси орқали намоён бўлади.
Одатда фаоллик шахсга хос хулқ-атвор, фаолият, муомала мотивларида, установкаларида, амалий кўникмаларида кўзга ташланади. Бошқача сўз билан айтганда, фаоллик шахсининг атроф-муҳитдаги воқеликни эгаллашга интилган саъй-ҳаракатларда вужудга келади. Шахснинг фаоллиги унинг ўз истиқболи учун йўл-йўриқ танлашда, уни ўзлаштиришда, ҳаётда ўт мавқеи ва ўрнини топишда гавдаланади
.
Бир хил турмуш шароитлари шахс фаоллигининг турли шаклларини яратиш ҳамда ҳар хил ҳаётий вазиятни вужудга келтириш имкониятига эга, ҳаётда бирон бир танбеҳ беришнинг ўзи кимгадир руҳий ҳисни уйғотса, бошқа бирининг сиртига ҳам кирмаслиги учрайди. Шундай қилиб, одамга таъсир қилувчи барча ташқи қўзғатувчилар ижтимоий шарт-шароитларга, фаолиятнинг ички тарбиявий қисмлари тузилиши йиғиндиси билан бойитилгани эвазига шахс деган тушунча ҳосил бўлади.
Шахснинг энг муҳим хусусиятли жиҳатларидан бири - бу унинг нндивидуаллигидир, яьни яккахоллигидир. Индивидуаллик деганда, инсоннинг шахсий психологик хусусиятларинииг бетакрор бирикмаси тушунилади. Индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнлар, ҳолатлар, ҳодисалар, ҳукмрон хусусиятлар йиғиндиси, ирода, фаолиятлар мотивлари, инсон маслаги, дунёқараши, иқтидори, ҳар хил шаклдаги реакциялар, қобилиятлари ва шу кабилар киради. Психик хусусиятларнинг бирикмасини айнан ўхшаш тарзда акс эттирувчи инсон мавжуд эмас.
Одам жамиятда турли гуруҳлар фаолиятида қатнашар экан, кўпинча, уларда ҳар хил вазифаларни бажаради.
Инсон жамиятнинг турли гуруҳларида одамларнинг ўз зиммасига олган вазифалари ва роллари қанчалик ранг-баранг бўлмасии, турмушдаги мавқеи кўп маъно, кўп қиррали хусусиятга эга бўлишидан қатъи назар, инсон шахсига тўла мос келадиган ҳакиқий тавсиф бериш имконияти сақланиб қолади. Унга бериладиган тавсиф факат унинг ўйнайдигап асосий ролларини, эгаллаган мавқеииинг индивидуаллигини намоён қилувчи мотивларини аниқлаш билан эмас, балки унинг ишлаб чиқаришга, моддий бойликларни ўзлаштиришга нисбатан муносабатини ўрганиш орқали берилади.
Психик ҳолатлар, ҳодисалар, яъни ҳиссиёт, хоҳиш, орзу, тафаккур ва шу кабилар узлуксиз равишда ўзгариб туриши, ижтимоий гурухларда, ҳаётий вазиятларда одам ўз зиммасига олган ролларига алоқадор хулқ-атворнинг ўзгариши, ёшни улғайиб бориши ҳам шахснинг психологик қиёфаси, яъни миллийлик, этник таъсир асосида муайян даражада барқарорликни сақлайди. Мазкур нисбий барқарорлик одам катнашадиган унинг яшаш шароитлари, жисмоний хусусиятларининг қиёфаси билан уйғунликда шакллантирувчи ижтимоий муносабатлар йиғиндисининг доимийлиги билан узвий боғлиқдир.
ЭТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ
Download 185,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish