ЎЗ НАТИЖАЛАРИНГИЗНИ КУЗАТИНГ
Осонига чопманг, ақллироқ бўлинг. Муаммолардан
қочманг, донишманд бўлинг, синовлардан қўрқманг.
Учта ётакчи сўзни эслаб қолинг: тарози, ҳисоб ва
ўлчов.
Нега тарози, ҳисоб ва ўлчов керак? Чунки фаолиятингиз
натижаларини, муносабатингизни ва ўз фалсафангизни кўра-
сиз. Агар фаолиятингиз натижалари сизга ёқмаса, сиз уч
нарсадан жавоб қидиринг. Фалсафангиз тўғри бўлиши ке-
рак, ишингизга нисбатан муносабатингиз актив бўлсин.
Демак, сизнинг қўшимча билимга эҳтиёжингиз бор. Фао-
лият ва ишга муносабат яхши натижаларни пайдо қилади.
Энди натижалар тўғрисида. Ақл билан ишлатилган
вақт сизга аниқ натижалар беради. Бу ҳаёт тақозоси.
Ишларимиз жуда ҳам кўп, улар бизни кутиб турмайди.
Ҳар қандай вақтда натижаларни чамалаб кўриш керак.
Мана бир қанча вақт ўлчамлари:
Биринчи рақам - куннинг охирида. Сиз кунни ҳеч нима-
га эришмасдан бефойда ўтказманг. Эскиларда бир гап бор:
"Агар жаҳлингиз чиқса, қуёш ботмасдан ўзингизни тинч-
4 8
лантиришга ҳаракат қилинг". Ғазабингизни бошқа кунга
кўчирманг. Бу жуда оғир юк. Бу юкни ҳафта давомида
кўтариб юрсангиз, у қадцингизни букиб қўяди. Шунинг учун
баъзи нарсаларни кун давомида бажаришингиз керак.
Навбатдагиси - натижаларни текшириш. Бу ҳафталик
натижаларни қараб чиқиш лозим. Биз ойлик-маош тўлаш
учун1 ҳафталик ишларимиз ҳисобини олиб боришимиз
керак. Ишларингиз қолиб кетишига қарамасдан, сиз ҳаф-
та охирида албатта ҳафталик натижаларни кўриб чиқи-
шингиз керак. Бизнесда икки нарсани ҳафта давомида
текшириб бориш керак: бу сизнинг фаолиятингиз ва иш-
ларингиз натижаси. Ишларингиз қандай натижалар бе-
раётганини билишингиз керак.
Бир куни устозим менга "Муваффақият сонлар ўйи-
нидан иборат", деб айтди. Сўнг:
- Охирги 90 кун ичида нечта китоб ўқидинг? - деб
сўради.
- Бирорта ҳам ўқимабман.
- Яхши эмас. Билимингни ошириш учун охирги олти
ой мобайнида нечта дарсга қатнашдинг?
- Ҳеч қанақа.
- Яхши эмас. Охирги олти йил ичида қанча пул иқти-
сод қилдинг?
- Ҳеч қанча.
- Яхши эмас. Жим, агар бу сонларни ўзгартирмасанг,
ҳаётинг ўзгармайди. Агар шу сонларни яхши сонга ўзгар-
тирсанг, ўзинг фарқини ҳам сезасан.
Ҳа, муваффақият ва натижалар - бу сонлар ўйини. Жон
унчалик катта бўлмаган савдо компаниясига ишга келди.
Унинг ҳафталик юмуши ўнта телефон билан боғлйқ ишни
бажаришдан иборат. Шундай қилиб, жума куни менежер
ундан сўради: "Нечта телефон ишини бажардинг?" Жон:
"Ҳалиги..." деди-ю буни бажариш учун кўп куч йўқотга-
ни ва ҳоказоларни айтди. Менежер: "Жон, бизга гап керак
эмас, бажарган ишингнинг сони керак. Гапни биз ўзимиз
49
ўйлаб топамиз. Фақат рақамлар аҳамиятга эга. Вақтдан
унумли фойдаланиш - тараққиётга эришишдир. Энг яхши
ҳисоб - бу ўзинг олиб борган ҳисоб. Буни сен учун давлат
ёхуд фирма ё ташкилотинг қилиб беришини кутма. Уз
ҳисоб-китобингни ўзинг қил ва ўзингдан сўра: "Ишларим
юришяптими, хоҳлаган нарсамга ҳозир эришаманми ёки
келажакдами?" Ўзингизга судғя бўлинг.
БОЗОР
Дадам: "Сенга к)ш пул тўлайдими, камми, ҳамма вақт
сен кўп иш қилгин", деб ўргатар эди. Қанча ишлайсиз,
олти ҳафтами, олти ойми, фарқи йўқ, кетаётганда ишингиз-
ни олган вақтдагидан кўра яхши аҳволда қолдириб кетинг.
Бозорга талабингиз билан эмас, уддабуронлигингиз би-
лан киринг. Агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, докторга
мурожаат этинг, бозорга эмас. Пулга муҳтожлигингиз бўлса,
банкка боринг, бозорга эмас. Агар сиз сотувчилик қилсан-
гиз, тирикчилик учун пул ишлайсиз. Агар сиз шу жараённи
инвестиция қилсангиз, тўкин-сочин ҳаётга эришасиз.
Жиддий тайёргарлик кўрмаганингиз бозорда билина-
ди. Иш бошида ўзингизга ишончсизлик сезсангиз, бу энди
бозорда келажагингиз йўқ, дегани эмас. Яхшиси, ўз ишин-
гиздан қониқиш ҳосил қилинг.
Бизга бозорга нима олиб келганимизга қараб тўлаша-
ди. Бунга кўп вақт сарфланади. Бизга вақтга эмас, хиз-
матимизга, нарсамизга ва предметларга тўлашади.
Иш ташлашнинг асосий вазифаси - катта пул олиш. Аммо
сиз фақат талаб қилган билан бадавлат бўлолмайсиз.
Эскидан қолган иккита муҳим сўз бор - қидиринглар
ва сақланинглар. "Имкониятни изланг ва қидиринг, иғво
ва васвасадан сақланинглар".
Қоғозда режалаштирмасдан ҳеч қачон кунингизни
бошламанг.
50
Кам ишлаб, кўп нарсани хоҳласангиз, иқтисодий му-
аммолар бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |