9. МУХАНДИСЛИК ЖИХОЗЛАР
Умумий қоидалар
9.1. Яшаш хоналарида микроиқлимнинг энг мувофиқ ва йўл қўйиладиган параметрлари(ўлчам-лари) ва ҳаво алмашинуви миқдорини 8 жадвал бўйича қабул қилиш керак.
Йилнинг совуқ даврида турли хоналарда ҳавони хисобий ҳарорати ва ҳаволалмашинуви сони 9 жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
8 жадвал
Параметрлар
(ўлчамлар)
|
Йил даври
|
Хисобий ҳарорат,
°С
|
Нсбий намлик, %
|
Ҳаво харакати
тезлиги,
≤ м/сек
|
Ҳавоалмашинув
миқдори
|
Энг мувофиқ
Йўл қўйиладиган
|
Совуқ
Илиқ
Совуқ
Илиқ
|
21-22
(22-23)
26-27
20/21
|
30-60
30-45
65 гача
|
0,15
0,2
0,2
|
1м2 пол юзасига 4м3/соат
1м2 пол юзасига 3м3/соат
|
Изоҳлар: 1. Қавс ичидаги қийматлар ёлғиз қариялар ва ногирони бор оилалар уйига тегишли.
2. Чизиқлар, ушбу кўрсаткич нормаланмаслигини билдиради.
3. Биттадан ортиқ ташқи деворли хоналарни харакатини совуқ даврда 1°С га юқори олиш керак.
| 9 жадвал
Хоналар
|
Ҳавони хисобий харорати, °С
|
Ҳавоалмашинуви сони
|
Ичкарига тортиш
|
Ташқарига тортиш
|
Квартира ёки ётоқхона яшаш хонаси
Ётоқхоналаридаги жамоат ва маъмурият хоналари
Хонадан и ётоқхоналар ошхонаси
электрплитали
газ плитали
Ваннахона
Алоҳида хожатхона
Бирлашган санузел
Умумий душхона
Умумий ювиниш хонаси
Кийимни тозалаш ва дазмоллаш учун гардероб хонаси
Вестибюл, умумий йўлак, зина бўлмаси
Кир ювиш хонаси
Ётоқхоналарда дазмоллаш, қуритиш хонаси
Ётоқхоналарда шахсий буюм, спорт инвентари, хўжаликдаги кирларни сақлаш кладовкалари
Ўтхона
Лифт машина хонаси
|
8 Жадв. қ.
20
18
25
18
25
25
18
18
16
15
15
14
16
10
|
Хисоб бўйича, лекин 4 дан кам эмас
Хисоб бўйича, лекин 2 дан кам эмас
|
1
60м3/соат
90м3/соат
25м3/соат
25м3/соат
50м3/соат
5
0,5
1,5
7
3
0,5
3,0
Хисоб бўйича, лекин 0,5 дан кам эмас
|
Изоҳ: 1А, 1Б, 1В, ва II ост зоналардаги биноларнинг зина бўлмаларида, ҳамда квартили иситиладиган уйларда ҳаво ҳарорати нормаланмайди.
|
9.2. Мухпндислик таъминоти тизимини қуришда ишлатиладиган жихоз, буюм ва материалларга тураржой биноларда ишлатилиши учун ЎзР.
Соғлиқни сақлашвазирлигининг рухсати бўлиши ва амалдаги стандарт ва техник шартларга мувофиқ бўлиши керак.
9.3. Мухандислик жихозлари тизимини ёнғинпортлаш хавфсизлигини, кўздан кечириб туриш, тозалаш ва таъмирлаш имконини таъминлаган холда КМК 2.04.05, КМК 2.04.08, КМК 2.04.17, КМК 2.04.20 ва КМК 2.04.18 ларга мувофиқ лойиҳалаш керак. Тизим ишлашидан хосил бўлган шовқин турар-жой уйлар учун йўл қўйилган даражадан ошмаслиги керак. Қўшимча шовқин чиқарадиган ускуналар алоҳида мустақил таянч конструкцияларга ўрнатилиши керак.
Мухандислик тизимини электромеханик ва электрон ускуналари табиий ёритиладиган ва фавқулодда сув босмайдиган хоналарда жойлашиши керак. Ушбу ускуналарни техник ертўлаларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Насосхоналар, венткамера, иссиқлик пунктлар шовқин манбаълари бўлиб, улар яшаш хоналарини ёнида устида ва остида жойлашмаслиги керак.
Яхшиланган ва юқори класс қулайлик объектларда юқорида қайд этилган хоналар турар жой бинони хажмидан умуман бошқа жойда жойлашиши керак.
9.4. Турар-жой уйлари ичига қурилган жамоат ва хўжалик хоналарида, алоҳида чиқуви бўлган,алоҳида ажратилган хонада жойлашган, иситиш учун мўлжалланган, автоматлашган газ аппарат ва қозонлардан ташқари 6.1 ва 6.3 бандларга мувофиқ газ ускуналарини ўрнатишга йўл қўйилмайди. Ушбу иситиш тизимига иссиқ сув таъминоти учун сув иситгичларини улашга йўл қўйилади.
9.5. Оқовалаштирилган худудларда қурилдиган биноларда ички сув таъминоти ва оқова тизими кўзда тутилиши керак.
9.6. Оқовалаштирилган квартирали уйларда қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
5-6 хонали квартираларда: ваннали санитар хонаси, юз-қўл ювгич ва унитази билан ва санитар хона унитаз, юз-қўл ювгич ва души билан;
2-4 хоналида: хожатхона унитаз ва юз-қўл ювгич билан ва ванна хона ванна ва юз-қўл ювгич билан;
бир хонали ва кичикўлчамли 2-хонали квартираларда: бирлаштирилган санитар хонаси унитаз, юз-қўл ювгич, ванна билан, қариялар учун ихтисослашган уйларда қайд этилган санитария жихозларига қўшимча лойиҳалаш топшириғи бўйича оёқ ваннаси кўзда тутилиши керак.
Яхшиланган ва юқори класс қулайликли квартиралар лойиҳалаш топшириғи ва 14 тавсиявий иловага мувофиқ санитария – техника асбоблари билан жихозланиши мумкин.
Кресло-аравачадаги ногирони бор оила квартираларда санитария бўлмаси унитаз, юз-қўл ювгич ва деворга махкамланган махсус қайтарма (откидной) ўтиргичли душ, хамда транни ўз ичига олиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |