Зина бўлмасини ҳар бири-дан чордоққа чиқиш кўзда тути-лиши керак. Чордоқни ҳар бир секциясидан томга чиқиш кўзда тутилиши керак. Техник қават ва чордоқ-ларда ёнғинга қарши пардеворлар-даги эшиклар зичлагичли тавақали қийин ёнадиган бўлиши мумкин. Бинонинг ўрта қисмида жойлашаган техник қават ва техник чордоқлардан ШНК 2.01.02. га мувофиқ икита чиқув кўзда тутилиши керак.
Кўрсатилган қаватларга киришишни умумий зина бўл-маларидан қилишга йўл қўйилади. II даража ўтга чидамли, 5 қаватгача (5-қават ҳам) биноларнинг, ҳамда III ва IV даража ўтга чидамли биноларнинг ертўла ва цокол қаватдаги кладовка орасидаги пардеворлари-ни ўтга чидамлилигини ва оловни тарқалишини нормаланмайдиган чегарада қилиб лойиҳалаш-тиришга йўл қўйилади. Ер тўла ва цокол қаватда техник йўлакни бошқа қолган хоналардан ажратиб турадиган пардеворлар, I тип ёнғинга қарши бўлиши керак. 6.11. Ер тўла ва цокол қаватлардан чиқишни ШНК 2.01.02. га мувофиқ қилиш керак. Ертўла ва цокол қаватлардан чиқишлар эвакуацион бўлганида, у бевосита ташқарига чиқиши керак; биринчи қаватда яшаладиган қисм чиқувидан 1-тип ёнғинга қарши пардевор билан ажратилиб алоҳида ташқарига чиқуви бўлган холда яшаладиган қисмнинг зина бўлмасидан чиқиш кўзда тутилишига йўл қўйилади. 6.12. Ертўла ва цокол қаватларда, ёнувчи газ ва суюқликлар, ҳамда енгилалангаланувчи материаллар қўлланадиган ёки сақланадиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. 6.13. Янги қурилаётган бино цокол ва ертўла қаватларида яшайдиганлар ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари учун хўжалик омборлари (кладовые) ушбу нормалар ва КМК2.08.02 талабларига риоя қилган холда лойиҳалаштиришга йўл қўйилади. Бу холда уйни мухандислик коммуникация-ларига тў-сиқсиз (қаршиликсиз) етиб бериш таъминланиши керак. Турар-жой уйни ёнғин хавфсизлиги, санитария-гигена холатини (булғатиш, ислар, шов-қин) ёмонлаштирадиган хоналар-ни жойлаштиришга йўл қўйилмайди; Кириш ва чиқишларни 6.11б. талабларига мувофиқ қилиш керак. 6.14. Янги қурилаётган биноларнинг ертўла ва цокол қаватларида ушбу нормалар, ШНК 2.02.02 ва автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларига риоя қилган холда яшовчиларнинг автомобилларига гараж-манзиллар лойиҳалашга йўл қўйилади. Юқори қаватлар автомобил манзилгохлари(гаражи) қаватидан I- қаватёпма билан ажратилади. Бу холда кўпквартирали уйларда яшовхоналари ва ички қурилган болалар ва даволаш-соғломлаш-тириш хоналари гараж-манзилгох-ларни бевосита устида жойлашмаслиги керак.