Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Сувни четлатувчи иншоотлар



Download 2,56 Mb.
bet21/33
Sana23.02.2022
Hajmi2,56 Mb.
#148673
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
ШНК-2.05.02-07 узб

Сувни четлатувчи иншоотлар


6.47. Йўл пойининг мустаҳкамлиги ва барқарорлигига ёки қурилиш шароитларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ер ости ва устки сувларини ушлаб қолиш ёки дренаж қурилмалари ёрдамида пасайтириш лозим. Ажратувчи тасмали кўп тасмали йўллар виражидаги қатнов қисмдан юзаки сувларни четлатиш учун сувни четлатувчи ер ости иншоотларини қуриш лозим. Бир сатҳли ҳалқа кесишмаларнинг қатнов қисмидан сувларни четлатишда ер ости ва устки четлатиш тармоғини кўзда тутиш керак.
6.48. Кичик кўприк ва қувурларга киришдаги йўл пойининг қоши сув кўтарилишини ҳисобга олган ҳисобий сув сатҳидан иншоот босимсиз режимда ишлаганда камида 0,5 м, босимли ва ярим босимли режимда камида 1 м га баланд бўлиши шарт.
Кўприкка киришда кўтармаларни лойиҳалашда тошқин сатҳининг ошиш эҳтимоли I-III тоифали йўллар учун 1 %, IV-V тоифали йўллар учун 2 %, қувурларга киришда I тоифали йўллар учун 1 %, II -III тоифали йўллар учун 2 %, IV-V тоифали йўллар учун 3 % қабул қилиш лозим.
Йўл пойи ва сувни четлатувчи иншоотларни мустаҳкамлаш,
махсус геотехник тузилмалар


6.49. Йўл пойи ва сувни четлатувчи иншоотлар ёнбағирларини мустаҳкамлаш турлари мустаҳкамланаётган иншоотнинг иш шароитига жавоб бериши, тупроқ хусусиятлари, об-ҳаво иқлим омилларининг, йўл пойи тузилмалари хусусиятларини ҳисобга олиш ва ишни механизациялаш имконияти, қурилиш ва эксплуатацияда энг кам харажатлар бўлишини таъминлаш керак. Мустаҳкамлаш турларини танлашда вариантлар ишлаб чиқиш ва йўл пойини қуриш ва мустаҳкамлашдаги ишлаб чиқариш шароитлари ва вақтини ҳисобга олиш зарур.
Дарё ёки сув ҳавзасининг гидрологик режимига қараб кўтарманинг сув босадиган ёнбағирларини тегишли мустаҳкамлаш турлари билан тўлқин таъсиридан ҳимоялаш лозим.
Тегишли техник-иқтисодий ҳисоблар асосида мустаҳкамлаш ўрнига ёнбағирларни ётиқ нишабликда (пляж ёнбағри) қабул қилишга рухсат этилади. Ёнбағирнинг сув таъсирига барқарор қиялигини гидрологик ва иқлим шароитлари, кўтарма тупроғи турига қараб ҳисоблаш орқали аниқланади.
Пляж ён бағри тахминий қияликларини 36-жадвалдан қабул қилишга рухсат этилади.

36-жадвал



Ён бағир тупроғи

Босқинсиз тўлқин баландлигида, м, ёнбағир қиялиги

0,1

0,2

0,3

0,4

0,5

0,6

Майда қум

1:5

1:7.5

1:10

1:15

1:20

1:25

Енгил супесь

1:4

1:7

1:10

1:15

1:20

1:20

Суглинок, лой

1:3

1:5

1:7.5

1:10

1:15

1:15

Лесс

1:3

1:4

1:6

1:9

1:13

1:12



6.50. Техник-иқтисодий ҳисоб асосида ёнбағирларни мустаҳкамлаш учун геотекистил материаллардан фойдаланишга рухсат этилади. Геотекстил қатламлари ёнбағирни емирилишдан ҳимояловчи, арматураланган чим ва ўтли юзанинг ривожланишини яхшиловчи, тўсувчи, ёнбағир юзасида тупроқни емирилишдан сақловчи қоплама вазифасини, шунингдек , сув босадиган ёнбағирларни йиғма элементлар ёки тош ташлаш билан мустаҳкамлашда тескари фильтр вазифасини бажаради.
Очиқ сатҳга чиқадиган геотекстилни 0,5-1,0 кг/м2 сарфида органик боғловчи (битум эмульсияси) билан ишлов бериб ҳимоя қопламаси қуриш лозим. Сувни четлатувчи иншоотларни мустаҳкамлашда фойдаланилган геотекстил қопламаси қаттиқлигини ошириш ва сув ўтказувчанлигини камайтириш зарурияти туғилганда геотекстилни боғловчи билан 2-3 марта ишлов бериб қум сепишни кўзда тутиш зарур.
6.51. Йўл пойини кўтаришда қўлланадиган ҳимоя ва ушлаб турувчи иншоотларни махсус меъёрий ҳужжатлар асосида алоҳида лойиҳалаш лозим. Бунда уларнинг қуриш ва эксплуатация шароитларини ҳисобга олиш зарур.



Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish