Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


СУВНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ВА ЗАХНИ ҚОЧИРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ҚУРИШ



Download 2,06 Mb.
bet11/77
Sana10.07.2022
Hajmi2,06 Mb.
#767721
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
ШНК 3.06.06-07 Аerodromlarni qurish

4. СУВНИ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ВА ЗАХНИ ҚОЧИРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ҚУРИШ
4.1. Сувни чиқариб юбориш ва захни қочириш тизимлари элементларини, коллекторлардан ташқари, қуриш ишлари қоплама қурилиши билан бир вақтда ҚМҚ 3.05.04-97 «Ташқи тармоқлар ва иншоотлар, сув таъминоти ва канализа-ция» талабларига мувофиқ бажарилиши керак.
4.2. Захни қочириш иншоотлари (грунтли учиш минтақасидаги сувни чиқа-риб юборувчи ариқлар, захни қочирувчи ва қуритувчи иншоотлар, чуқурликда жойлашган ва тўсиқли (экранли) ариқлар, ёмғир сувларини йиғувчи ва тальвег қудуқлар, коллекторлар) текислаш ишлари тугагандан кейин қурилиши лозим.
Сув йиғиладиган зовурлар асосан қоплама остидаги грунт асосдан кейин қурилиши керак.
Қоплама четидаги бетон новлар новлар қаторини бетонлаш вақтида ўрна-тилиши керак.
Қоплама чети бўйлаб грунт новлар қопламани қуриш ишлари тугагандан кейин қурилиши керак.
4.3. Аэродромларда сувни чиқариб юбориш коллекторларини қуриш иш-лари, одатда, тупроқ ишларидан олдин амалга оширилиши ва қуйидаги техно-логик кетма-кетликда бажарилиши керак:
- хандақлар қазиш ва уларнинг деворларини мустаҳкамлаш;
- қувур ва қудуқлар учун асослар қуриш;
- кузатиш қудуқларини қуриш;
- қувурларни ётқизиш ва уларнинг бирлашиш жойларини бекитиш;
- қувурўтказгичларнинг сув ўтказмаслигини текшириш;
- қувур ётқизилган хандақларни грунтни зичлаган ҳолда кўмиш;
- каллакларни ўрнатиш.
4.4. Кузги-қишки даврда сувни чиқариб юбориш коллекторларининг туби (айниқса музлаганда қабарадиган грунтларда) грунтни қисман қолдириш ёки иссиқни сақловчи материаллар билан бекитиш орқали музлашдан ҳимояланиши керак. Қолдирилган грунт қатлами қувурни ётқизиш ёки қувур остига махсус асос қуришдан олдин механизация ёрдамида олиб ташланиши лозим.
4.5. Ер ости сувлари горизонтидан пастда қувурлар учун хандақлар, шу-нингдек қудуқлар учун котлованлар қазиш ушбу сув сатҳлари сунъий тарзда ка-майтирилгандан кейин ёки сувни очиқ четга чиқазиб юбориш усулини қўл-лаган ҳолда бажарилиши керак. Сувни четга чиқазиб юбориш ёки сув сатҳини сунъий тарзда камайтириш ишлари бутун ишларни бажариш даврида, шу жум-ладан хандақларни қайта кўмиш чоғида амалга оширилиши керак.
4.6. Хандақлар ва қудуқ котлованлари уларнинг четидан камида 0,5 m масофада ёнбағир томондан, хандақ ёки котловандан олинган тупроқ билан марза кўтариш йўли билан сув босишидан ҳимояланиши керак. Бунда уларга туташ ҳудуд олдиндан текисланиши керак. Ортиқча юза сувлари мавжуд бўл-ган ҳолларда хандақ ва қудуқ котлованларининг четидан камида 5 m масофада уларга параллел равишда сувни тутиб қолувчи ёнбағир ариқлари қурилиши лозим.
4.7. Сувни чиқариб юбориш коллектори аэродромни вертикал текислаш лойиҳасида кўзда тутилган кўтармадан ўтказилаётганда аввал баландлиги кол-лекторнинг юқори лойиҳавий белгисидан камида 5 сm ортиқ бўлган кўтарма қурилиши ва зичланиши, шундан кейин хандақ қазилиши ва коллектор ўткази-лиши керак.
4.8. Қопламалар билан кесишган жойларда қиялик хандақлар қазиш рухсат этилмайди. Бундай ҳолларда вертикал деворлари юқори қисмининг кенглиги минимал қийматга эга хандақлар қазилиши, ва деворлар мустаҳкамланиши лозим.
4.9. Сувни чиқариб юбориш коллектори қувурлари ётқизилаётганда туташ бирикмаларнинг пишиқлиги ва герметиклиги, қувурларнинг асосда зич ётиши, қувур ўтказгичларнинг қўзғатувчи кучларга мустаҳкамлиги ва қувур ўтказгич-нинг лойиҳавий кесимига риоя қилиниши таъминланиши керак.
4.10. Қувурларни ётқизиш асос белгиларининг лойиҳага мувофиқлиги тек-ширилгандан кейин ва асос бетонининг мустаҳкамлиги лойиҳавий кўрсаткич-нинг камида 50% га етгандан сўнг нишаблик бўйлаб фақат пастдан юқорига амалга оширилиши лозим.
4.11. Хандақларни кўмиш чоғида грунт қувурларнинг бириккан жойларига шикаст етказмасдан, уларни қўзғатмасдан қатламлар билан зичланиши керак.
Қиш шароитларида хандақлар қувур ётқизилиши билан қувур ўтказгич устидан 0,5 m баландликда (0,15 - 0,2) m қалинликдаги қатлам-қатлам қилиб эриган маҳаллий грунт, қоплама участкаларида эса қумлоқ грунт билан хандақ-нинг бутун чуқурлиги бўйича ҳар қайси қатламни зичлаган ҳолда ва баҳорги сув тошқинларидан ҳимоялаш иншоотларини қуриб кўмилиши керак. Қувурлар бирлашган жойлар сув ўтказмаслиги бўйича дастлабки синов тугагунга қадар иситилиши лозим.
4.12. Хандақларни кўмиш ва грунтни зичлашдан олдин хандақ деворлари-ни мустаҳкамловчи элементлар олиб ташланиши лозим. Вертикал мустаҳкам-ловчи элементлар барча горизонтал распор рамалар олиб ташлангандан кейин бузиб олиниши керак. Шпунт тўсиқлар кранлар ёрдамида олиб ташланиши керак.
4.13. Сувни йиғиш иншоотларини қуриш ишлари қуйидаги тартибда бажа-рилиши лозим:
- захни қочириш қувурлари учун хандақлар қазиш;
- асосларни қуриш ва уларда захни қочириш қувурларини ўрнатиш;
- қувурфильтрлардан ташқари, қувурларни фильтрловчи материал билан ўраш;
- хандақларни захни қочирувчи материал билан кўмиш.
4.14. Кузатиш ва тальвег қудуқларни қуриш ишлари қуйидаги тартибда бажарилиши лозим:
- қудуқларнинг режадаги жойлашишини режага олиш;
- котлован қазиш (хандақни кенгайтириш);
- асосни тайёрлаш;
- қудуқнинг туби ва пастки қисми деворларини бетонлаш ёки йиғма элементларини монтаж қилиш;
- қувурларнинг эластик туташувларини қуриш;
- новни қуриш;
- қудуқнинг юқори қисми деворларини бетонлаш ёки йиғма элементларини монтаж қилиш;
- котлован (хандақ) ларни грунтни зичлаган ҳолда кўмиш.
4.15. Қувур ўтказгичларни кўмишдан олдин уларни сув ўтказмаслиги бўй-ича дастлабки синовдан ўтказиш керак. Қувур ўтказгичларни сув ўтказ-маслиги бўйича синовдан ўтказиш ёндош қудуқлар ўртасидаги участкалар бўй-ича сув тўлдирилган қувур ўтказгичлардан сизиб чиқадиган сув миқдорини ўлчаш йўли билан амалга оширилиши лозим.
Дастлабки синовни ўтказиш тартиби ва сизиб чиқадиган сувнинг йўл қўйиладиган миқдорлари ҚМҚ 3.05.04.-97 «Ташқи тармоқлар ва иншоотлар, сув таъминоти ва канализация»нинг тегишли талабларига мувофиқ бўлиши керак.
4.16. Хандақ ва зовур туби нишабликларининг лойиҳавий кўрсаткичлардан четга чиқиши лойиҳавий нишабликнинг умумий йўналишларига риоя қилган ҳолда мазкур қоидаларнинг 12-жадвалида кўрсатилган миқдорлардан ошмас-лиги керак. Уч метрлик рейка ва туб ўртасидаги оралиқ 1,5 сm дан ошмаслиги керак.
4.17. Қувур ўтказишни ўрнатиш учун тайёрланган асос юзаси нишабликла-рининг лойиҳавий кўрсаткичлардан четга чиқиши нишабликнинг лойиҳавий йўналиши сақланган ҳолда дан ошмаслиги керак. Уч метрлик рейка ва асос юзаси ўртасидаги оралиқ 0,5 сm дан ошмаслиги керак.
Тайёрланган асос қалинлиги камида ҳар 10 m да текширилиши, қалинлик-нинг лойиҳавий кўрсаткичдан четга чиқиши дан ошмаслиги керак.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish