Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 3 июлдаги 61-сонли буйруғига асосан тасдиқланган
|
Амалга киритиш муддати
2008 й. 1 июль
|
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
|
Йирик шаҳарларга кириш йўллари
|
Юқори жадалликдаги ва ҳаракат тезлиги юқори бўлмаган транспорт воситаларини ўтказиш учун мўлжалланган, кесишмалар ва туташмалар асосан бир сатҳда чапга бурилиш сурилган ҳолда лойиҳаланади.
|
Iб
|
|
Оммавий дам олиш жойлари ва тарихий ёдгорликларга олиб борувчи йўллар
|
Аксарият ҳолларда енгил автомобилллар ва автобусларнинг юқори тезликдаги ҳаракати учун мўлжалланган. Меъморий-ландшафт лойиҳалаш асосларига риоя қилган ҳолда мукаммал қулайликдаги ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши керак.
|
Iб
II
|
Одатдаги йўл турлари
|
Шаҳарларни айланиб ўтиш йўллари ва ҳалқа магистраллар
|
Транзит автомобилларнинг йирик шаҳарларни айланиб ўтиши учун мўлжалланган, маҳаллий транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат этилади. Автомобиль йўлларининг кесишма ва туташмалари турли сатҳларда лойиҳаланади, тегишли техник–иқтисодий асослар бўлган тақдирдагина кесишма ва туташмаларни қисман бир сатҳда, чапга бурилиш сурилган ҳолда лойиҳалашга рухсат этилади.
|
Iб
II
|
Давлат
|
|
Шаҳарларга кириш йўллари
|
Юқори жадалликдаги ва ҳаракат тезлиги юқори бўлмаган транспорт воситаларини ўтказиш учун мўлжалланган, кесишишлар ва қўшилишлар асосан бир сатҳда чапга бурилиш сурилган ҳолда лойиҳаланади. Аралаш транспорт оқимини (автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, ғилдиракли тракторлар) ўтказиш таъминланади.
|
Iб
II
III
|
|
III-IV синф аэропортларга олиб борувчи йўллар
|
Енгил автомобиллар ва автобусларни нисбатан юқори тезликларда ҳаракатланиши учун мўлжаланган. Нисбатан юқори тезлик, мукаммал қулайлик ва ҳаракат хавфсизлиги таъминланади. Кесишмалар ва туташмалар турли сатҳларда лойиҳаланади. Тегишли техник–иқтисодий асослар бўлган тақдирдагина кесишма ва туташмаларни қисман бир сатҳда, чапга бурилиш сурилган ҳолда лойиҳалашга рухсат этилади.
|
II
|
|
Магистраль йўллар
|
Ҳаракат хавфсизлиги шароитларини ҳисобга олган турли транспорт воситаларининг (автомобиллар, троллейбуслар, ғилдиракли тракторлар) ҳаракати учун мўлжалланган. Республиканинг йирик ва кичик шаҳарларини бирлаштиради, вилоят ва туман марказлари, тезкор йўллар, шунингдек ҳалқаро аҳамиятдаги магистраль йўллар ўртасидаги ҳаракатга хизмат қилади. Минтақадаги ҳаракатнинг ўзига ҳос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда транспорт алоқаларига бўлган эҳтиёж таъминланади.
|
II
III
|
|
|
Маҳаллий йуллар
|
Аксарият ҳаракат тезлиги юқори бўлмаган ва аралаш транспорт оқимли (автомобиллар, автобуслар, ғилдиракли тракторлар, қишлоқ хўжалиги машиналари) маҳаллий ҳаракат учун мўлжалланган, туманларнинг маъмурий марказлари, шаҳарчалар, қишлоқ ва овуллар, шунингдек давлат аҳамиятидаги йўллар ўртасида транспорт алоқалари таъминланади.
|
III
IV
V
|
Маҳаллий
|