Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари



Download 2,59 Mb.
bet16/33
Sana21.04.2022
Hajmi2,59 Mb.
#569200
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
2 5407018677797129396

Тупроқлap


6.5. Йўл қурилишида йўл пойининг устки қисмида қўлланиладиган тупроқлар таркиби, шўрланиш хусусияти ва даражаси, кўпчиши, нисбий чўқувчанлиги, музлаганда кўпчишга мойиллиги, шунигдек муз ҳажми ва эриш вақтидаги чўкувчанлиги бўйича 2-мажбурий илованинг 2-10 жадвалларига асосан бўлинади.
Кўтармалар ва ишчи қатламни қуришда ишлатиладиган тупроқлар намланиш даражаси бўйича мажбурий 2-илованинг 11-жадвалига асосан бўлинади. Бунда рухсат этилган намликдаги тупроқлар жумласига мажбурий 2-илованинг 12-жадвали талабларига мувофиқ намликка эга бўлган тупроқлар киритилиши лозим.
6.6. Махсус тупроқларга қуйидагилар киритилади: лойқа; лессимон тупроқлар; лойли мергеллар; тўртламчи даврга мансуб лой тупроқлар, лойли сланецлар, бархан қумлари, техноген тупроқлар (саноат чиқиндилари).
6.7. Бўш тупроқларга табиий шароитдаги силжишга мустаҳкамлиги 0,075 МPа дан кам (айланма қирқиш асбоби билан синалганда) ёки 0,25 МPа қийматда юклгангандаги чўкиш модули 50 мм/м дан ортиқ (деформация модули 5,0 МPа дан кам) бўлган бириккан тупроқлар киради. Синов маълумотлари бўлмаганда бўш тупроқларга лойқа, лойли тупроқлар (шу жумладан консистенция даражаси 0,5 дан юқори лессимон тупроқлар), таркибида хлорли тузлар бўлган нам тупроқларни киритиш лозим.
6.8. Таркибида 50 % ортиқ (0,05-0,005 мм ўлчамли) чанг зарралари бўлган, енгил ва ўртача эрийдиган тузлар ва кальций карбонати бўлган чанг-лойли тупроқларни лессимон тупроқларга киритиш лозим. Лессимон тупроқ бир хил таркибли, табиий ҳолатда кўпинча йирик ғовакли, кам намланган шароитда тик ёнбағирликни сақлаш хусусиятига эга. Кам намли лессимон тупроқлар намланганида чўкади, осон ивийди ва ювилади, сувга тўйинганда эса оқувчан ҳолатга ўтиш мумкин.
6.9. Сув ўтказувчан тупроқларга андозавий шиббаланган энг катта зичликда сизиш коэфициенти 0,5 м/сут дан кам бўлмаган тупроқлар киритилади.
6.10. Ҳар хиллилик даражаси 3 дан кичик бўлган қумлар, шунингдек таркибида 0,1-0,25 мм ўлчамли зарралари умумий оғирликка нисбатан 90 % дан кам бўлмаган майда қумларни бир хил таркибли дейилади.



Download 2,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish