Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дорихоналарда чакана савдони ташкил этиш тартиблари



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

4.1. Дорихоналарда чакана савдони ташкил этиш тартиблари 
Дорихона дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация 
қилишни, шунингдек уларни тайёрлашни амалга ошириш учун тегишли 
лицензияга эга бўлган юридик шахс шаклида ёки юридик шахснинг таркибий 
бўлинмаси шаклида ташкил этилади. Дорихоналарнинг филиаллари, 
даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари ҳам дорихоналар 
жумласига киради. 
Дорихоналар 
санитария 
қоидалари, 
нормалари 
ва 
гигиена 
нормативлари талабларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш 
соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак. 
Дорихоналар тегишли давлат стандартлари талабига мувофиқ дори 
воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва чакана реализация қилишда 
уларнинг сифати, хавфсизлиги ва зарарсизлигини таъминлаш талабларига 
жавоб берадиган тегишли бино, асбоб-ускуна ва жиҳозларга эга бўлиши 
керак. 
Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга, дорихона 
филиалининг мудири эса фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. 
Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни 
тайёрлаш, бериш, реализация қилишда белгиланган қоидаларига ва уларнинг 
сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиши керак. 
Дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида 
сотиш тақиқланади. 
Четдан олиб келинадиган, шунингдек, маҳалий корхоналардан 
мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори воситалари 
ва тиббиёт буюмларини чакана сотиш, уларни етказиб беришда иштирок 
этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, чакана савдо учун улгуржи 


163 
нархидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган 
савдо устамалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади, шунингдек 
ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари белгиланган 
нархларда сотилади. 
Белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори 
воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана 
сотиш тақиқланади. 
Дорихоналар дори воситаларининг қўлланилиши вақтида ножўя 
таъсирлар аниқланган барча ҳолатлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси 
Соғлиқни сақлаш вазирлигини белгиланган тартибда ёзма шаклда хабардор 
қилиши керак. 
Дорихоналар фармацевтика фаолиятини амалга ошириши учун 
берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия 
берган ташкилот тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини 
истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак. 
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг 
чакана реализацияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилади. 
Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш тегишли лицензияга 
эга бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилади. 
Дорихоналарда дори воситалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги томонидан қўлланилишига рухсат этилган дори 
моддаларидан (субстанциялардан) тайёрланади. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тасдиқланадиган тайёрлашга рухсат этилган дори воситалари рўйхатига 
киритилмаган дори воситаларини тайёрлаш тақиқланади. 
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, шунингдек 
уларни сақлаш, сифатини назорат қилиш ҳамда расмийлаштириш Ўзбекистон 
Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайдиган тартибда 
дорихоналар томонидан амалга оширилади. 


164 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish