Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Ишлаб чиқариш хоналарининг таркиби ва жихозланиши



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

11.2.Ишлаб чиқариш хоналарининг таркиби ва жихозланиши 
Даволаш-профилактика 
муассасаларининг 
дорихонаси 
алоҳида 
қурилган бинода ёки даволаш-профилактика муассасасига қарашли бинонинг 
бир бўлагида алоҳида блок ҳолида ташкил этилиши мумкин. Дорихона 
амалдаги меъёрий ҳужжатларининг санитария қоидалари ва меъёрлари 
талабига мос келадиган ҳамда дори воситаларини фармацевтика талабларига 
асосан сақланишини таъминлайдиган биноларда ташкил этилади. 
Дорихонанинг умумий майдони, хоналар сони ва ўлчамлари шифохонанинг 
ихтисоси, тузилиши, фаолият тури ҳамда иш ҳажмига қараб белгиланади. 
Бунда дорихонага санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига мос 
келадиган, бажарадиган иш ҳажмига қараб хоналар ажратилади. 
Даволаш-профилактика 
муассасаси 
дорихонаси 
бинолари 
ва 
жиҳозланиши, фаолият юритиш меъёр ва қоидалари 26 декабрь 2016 йилда 
қабул қилинган СаНПиН№0337—16 билан тасдиқланган. 
Ишлаб чиқариш хоналари технологик жараённи ҳисобга олган ҳолда 
узвий кетма-кет боғланган бўлиши керак. Дорихонанинг ишлаб чиқариш 
хоналари ички деворлари юзаси ва шифтлари текис бўлиши, улар 
дезинфекцияловчи ҳамда ювиш воситалари билан чангдан ҳўллаб тозалашга 
чидамли бўлган материаллар билан қопланиши керак. Жумладан 
деворларнинг юзасини қоплаш учун оч рангдаги сувга чидамли эмал 
бўёқлардан, кафеллардан фойдаланишга рухсат этилади. Ушбу хоналарнинг 
полларига плиткалар, кафеллар ётқизилиши ёки чоклари бириктирилган 
ленолиум билан қопланиши мумкин. Бошқарув хоналари ва ёрдамчи 
хоналарнинг ички деворлари юзаси, шифти ҳамда полларини пардозлашда 
бошқа қурилиш материалларидан фойдаланишга рухсат этилади. 
Дори воситалари ва тиббий буюмлар омборхонаси санитария 
қоидалари ҳамда меъёрлари талабларига жавоб бериши керак ва дори 
воситалари ва тиббиёт буюмларини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
амалдаги буйруқлари, қўлланмалари асосида, фармацевтика талаблари 
даражасида сақлаш учун керакли мебеллар, стеллажлар, шкафлар, асбоб-


422 
ускуналар билан жиҳозланган бўлиши керак. Омборхона полларининг юзаси 
дезинфекцияловчи ва ювиш воситалари билан ҳўллаб тозалашга чидамли 
бўлган материаллар билан қопланиши керак. 
Термолабил дори воситаларини сақлаш хонасида зарур шароитлар 
яратилган бўлиши, бунда хонага конденционер-совуткичлар қўйилиши ҳамда 
хона ҳаво ҳарорати ва намлигини ўлчаш асбоби (термометр, гигрометр ёки 
психрометр) билан таъминланиши керак. Ушбу ўлчов асбоби полдан 1,5—1,7 
метр баландликда, кириш эшиклари ва иситиш асбобларидан камида 3 метр 
масофада ўратилади ҳамда кундалик ҳарорат кўрсаткичи махсус дафтарда 
қайд этиб борилади. Дафтар тўлгандан сўнг бир йил сақланади ва ўрнатилган 
тартибда йўқ қилинади. Дорихонада ишлаб чиқариш хоналари (ассистент 
хонаси, асептика блоки) дорихона мебеллари, дори турларини тайёрлашда, 
аралаштиришда, филтрлашда, қадоқлашда, идишларга қуйишда, идишлар 
оғзини беркитишда, стериллашда, сифатини текшириш ва баҳолашда, 
ёрлиқлашда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, шунингдек, ўлчов асбоблари, 
тош-торозилар, кимёвий реактивлар ва бошқа керакли жиҳозлар билан 
таъминланиши керак. Дорихонада ишлатиладиган ўлчов асбоблари, тош-
торозилар Давлат қиёслаш маркази томонидан белгиланган тартибда 
метрология кўригидан ўтказилиши керак. 
Дорихона мебелларининг устки қисми текис, дори воситалари ва 
кимёвий моддалар таъсирига чидамли бўлиши керак. Ишлаб чиқариш 
хоналари ва омборхоналарга фақат масъул ходимлар киришига рухсат 
этилади, бегона шахслар кириши ман этилади. Тозаланган сув олиш ва 
идишларни ювиш хоналари иш ҳажмига қараб керакли асбоб-ускуналар 
билан жиҳозланади ҳамда амалдаги санитария қоидалари ва меъёрлари 
талабларига тўлиқ жавоб бериши керак. Дорихонада тозалаш ишларини олиб 
бориш учун ишлатиладиган асбоб-анжомлар, дезинфекцияловчи ва ювиш 
воситаларини сақлаш учун алоҳида хона ёки шкаф ажратилади. 


423 
Даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонасига кириш эшиги 
олдида идоравий бўйсуниши, иш тартиби кўрсатилган пешлавҳа осиб 
қўйилади. 
Дорихона биноси ёнғиндан хабар берувчи ва товушли қўриқлаш 
мослама жиҳозлари билан таъминланиши керак. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish