Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


 Ёзма, оғзаки, органолептик, физик, кимёвий назорат турлари



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

 
7.3. Ёзма, оғзаки, органолептик, физик, кимёвий назорат турлари 
Дорихонада рецептлар ва талабномалар бўйича шунингдек дорихона 
ички тайёрлови тарзида дори воситалари тайёрланганда ёзма назорат 
паспорти тўлдирилиб, унда қуйидагилар кўрсатилади: 
а) дори воситаси тайёрланган сана; 
б) рецептнинг ёки талабноманинг рақами; 
в) олинган дори воситалари, уларнинг миқдори, дозалар сони; 
г) тайёрланган дори воситасини тайёрлаган, қадоқлаган ва текширган 
шахснинг имзоси. 
Ёзма назорат паспорти дори воситаси тайёрланганидан кейин дарҳол, 
дори моддалари технологик операцияларнинг кетма-кетлигига мувофиқ 
лотин тилида кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. 
Ёзма назорат паспортлари дори воситалари тайёрланган кундан 
эътиборан икки ой мобайнида сақланади. 
Дори воситасини тайёрлаш учун барча ҳисоб-китоблар дори 
воситасини тайёрлашдан олдин амалга оширилади ва ёзма назорат 
паспортига ёзиб қўйилади. 
Агар дори воситаси айни бир шахс томонидан тайёрланса ва берилса, 
ёзма назорат паспорти дори воситасини тайёрлаш жараёнида тўлдирилади. 
Тайёрланган дори воситалари, уларни тайёрлашга доир рецептлар ва 
талабномалар, тўлдирилган ёзма назорат паспортларини текшириш учун 
дори воситаларини тайёрлаш ва бериш чоғида назорат вазифасини 
бажарувчи фармацевтга (провизорга) топширилади. 


262 
Назорат – ёзма назорат паспортидаги ёзувларнинг рецептда ёки 
талабномада тайинланган мақсадга мувофиқлигини, амалга оширилган 
ҳисоб-китобларнинг тўғрилигини текширишдан иборат бўлади. 
Агар тайёрланган дори воситасининг сифати фармацевт-аналитик 
томонидан тўлиқ кимёвий назоратдан ўтказилган бўлса, ёзма назорат 
паспортига кимёвий таҳлил рақами ва фармацевт-аналитикнинг имзоси 
қўйилади. 
Оғзаки назорат 
Оғзаки назорат оралатиб танлаб амалга оширилади ва фармацевт 
томонидан кўпи билан бешта дори шакллари тайёрланганидан кейин 
ўтказилади. 
Оғзаки назорат ўтказилганда назорат вазифасини амалга оширувчи 
фармацевт томонидан дори воситасининг таркибига биринчи кирувчи дори 
моддаси айтилади, мураккаб таркибли дори воситаларида унинг миқдори ҳам 
кўрсатилади, 
шундан 
сўнг 
фармацевт 
томонидан 
бошқа 
барча 
фойдаланиладиган дори моддалари ва уларнинг миқдори кўрсатилади. 
Концентрланган 
эритмалардан 
фойдаланилган 
тақдирда 
фармацевт 
томонидан уларнинг таркиби ва концентрацияси ҳам кўрсатилади. 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish